Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий. ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ. 5. ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИН | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ.

5. ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН

«Эй Одам фарзанди!

Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма.

Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма.

Обидларнинг гапини гапириб,
мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма.

Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр
қилмайдиганлардан бўлма.

Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб,
ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма.

Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўл-
майдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма.

Бажара
олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб,
ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.

Эй Одам фарзанди!

Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида:

«Эй Бани Одам,
устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан,
қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса.

(Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) «Эй Бани
Одам! Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман,
илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса».

Имом Ғаззолий таснифи


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi