Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Оёғи чиройлими ёки шохи… Бир оҳу сув ичиш учун б | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Оёғи чиройлими ёки шохи…

Бир оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўрган оҳу ингичка оёқларидан хафа бўлди ва уялди, аммо шу онда узун сувдаги аксида жимжимадор шохларига кўзи тушиб кўзи қувнади ва ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар келиб қолди, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди, чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушиб қолди.
Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олди ва оёқларини боғлаб сўйиш учун кулбасига олиб кетди.

Қўлга тушган оҳу, ўз-ўзига деди: “Мени душмандан қутқарган оёқларимдан уялгандим, хафа бўлгандим, лекин кўзимни қувонтирган, мен фахрланган шохларим мени тузоққа туширди...”

Эҳтимол, баъзида биз шикоят қиладиган ва ношукрлик қиладиган нарсалар кўтарилишимиз зинапояси бўлар.
Биз мағрурланадиган нарсаларимиз эса бизнинг қулашимизга сабабчидир...

Интернетдан.

@Ummuzaynabummuijodi