Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий. ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 7.АМАЛИНГНИ ХОЛИС ҚИЛ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

7.АМАЛИНГНИ ХОЛИС ҚИЛ

«Эй Одам фарзанди!

Эй динор ва дирҳамнинг қуллари!

Мен динор ва дирҳамни улар орқали
(берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ
айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим.

Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага
отдингиз.

Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз.

Уйларингизни
баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз.

Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг
қулисиз.

Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларга
ўхшайди.

Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир.

Сизлар ҳам ширин
тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида)
тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз.

Эй Одам фарзанди! Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра.

Чунки Мен
сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi