Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-05-21 12:00:46 НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ
(давоми)

Намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши...

Бетаҳоратликдан пок бўлиш шартининг далили:

Аллоҳ таоло Моида сурасида:

«Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар», деган (6-оят).

Мана шу оятнинг давомида яна:

«Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар», деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Бетаҳоратликдан покланиш барча намозларнинг, тиловат ва шукр саждаларининг шартидир.

Таҳоратсиз намоз ўқилса, намоз ўрнига ўтмайди.

Намозхон қасддан таҳоратини кетказса, намози ботил бўлади.

Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетиб қолса, намоздан чиқиб, таҳорат қилиб, келган жойидан давом эттирса бўлади.

Telegram | YouTube
3.1K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-05-21 10:45:02
#Ташриф #Сурҳондарё

Устоз Исҳоқжон домла Сурҳондарё вилояти, Музробот туманида қайта бунёд этилаётган икки масжидга ташриф буюриб, у ерда бўлаётган ишлар билан танишдилар ва қурилишга бош бўлганлар, ҳомийлик қилаётганлар ҳақларига дуо қилдилар.

Аллоҳ таоло ҳар икки масжидни ҳам тез фурсатларда фойдаланишга топширилишини насиб қилсин!

@ummatuz
3.7K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-05-21 06:00:30
#оят

«Батаҳқиқ, Аллоҳ «Албатта, Аллоҳ камбағал, биз эса боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз»
(Оли Имрон сурааси, 181-оят).

Яҳудийлар доимо Аллоҳ таоло тўғрисида ёмон тасаввурда, ноҳақ ақийдада бўлганлар. Улар мўътабар ҳисоблайдиган китобларида ҳам бу нарса ўз аксини топган. Бўлмаса «Аллоҳ камбағал, биз боймиз», дейишармиди? Аллоҳ уларнинг бу беодоб гапларини эшитмайди, деб ўйлашади. Аммо улар нотўғри ўйлашади.

Яҳудийлар тасаввур қилаётганларидек, Аллоҳ ожиз эмас. У ҳамма нарсани эшитиб, билиб турувчи Зотдир. Яҳудийлар бу гаплари учун ҳали жавоб берадилар. Аллоҳ айтади:

«Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз».

Демак, яҳудийларнинг гуноҳлари уларнинг ҳозир одобсизларча айтаётган гапларидангина иборат эмас. Аввал ҳам роса гуноҳларни ишлашган, ҳатто пайғамбарларни ўлдиришгача бориб етишган. Бану Исроил ўз тарихида кўплаб пайғамбарларни ноҳақ ўлдирди. Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга ҳаракат қилди. Муҳаммад алайҳиссалом том тагида ўтирганларида, устиларидан тош ташлаб ўлдирмоқчи бўлди. Аллоҳ таоло буларни ҳам ёзиб қўяди.

Қиёмат куни фаришталар уларга Аллоҳнинг номидан:

«Ёндирувчи азобни тотинг!» дейдилар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Telegram | YouTube
3.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-21 03:00:00
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ таоло бахтни ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Telegram | YouTube
4.8K views00:00
Ochish/sharhlash
2023-05-20 21:01:15
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:22
ҚУЁШ - 04:59
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:28
ШОМ - 19:42
ХУФТОН -21:17

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.7K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:45:28 #Жума_маърузадан

Ҳар йили Оиша онамизга 50 та закотнинг нисобига тенг 10.000 дирҳам юбориб турарди...

YouTube’да кўринг





Telegram | YouTube
3.7K viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash
2023-05-20 12:02:33 #фиқҳга_оид

НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ

«Шарт» сўзи луғатда «аломат» деган маънони англатади.

Шариатда бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўша нарсадан ташқарида бўлган нарса «шарт»дир.

Мисол учун, ушбу сарлавҳа остида ўрганадиган нарсаларимиз «намознинг шартлари» деб аталади. Улардан бирортаси бўлмаса, намоз ҳам бўлмайди. Аммо мазкур шарт бўлган нарсаларнинг бирортаси ҳам намознинг ичида йўқ. Балки ҳаммаси намоздан ташқаридаги нарсалар.

Шунинг учун ҳам халқ ичида уларни «намознинг ташқарисидаги фарзлари» дейиш одат бўлиб қолган.
Намознинг шартлари: намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши, авратининг тўсилиши, қиблага юзланиш, ният қилиш.

Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.

Чўриники ўша билан бирга елка тарафи ва қорни ҳамдир.

Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.

Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.

Болдирнинг ўзи бир аъзодир.

Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.

Нажасни кетказадиган нарсаси бўлмаган одам у билан намоз ўқийверади. Кейин қайта ўқимайди.

Кийимининг тўртдан бири пок бўлган кишининг яланғоч ҳолда намоз ўқиши жоиз эмас. Ундан ози пок бўлганда ҳам у билан ўқиш афзал.

Кийими йўқнинг тик туриб намоз ўқиши жоиз. Ўтириб, имо билан ўқиши мандубдир.
Хавфдаги кишининг қибласи қудрати етган тарафидир. Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади. Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди, балки ижтиҳод қилмай, тўғри юзланган одам қайта ўқийди.

Намоз ўқиётганда фикри ўзгариб қолса, айланиб олади.

Имомининг юзланган тарафини билмаса, зарар қилмайди. Аммо ундан олдинга ўтиб кетгани ва унга хилоф қилаётганини билиши зарар қилади.

Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга (имомга) иқтидо қилишни қасд қилади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.

Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади. Фарз ва вожибни тайин қилиш вожибдир. Ададини эмас.

Демак, мазкур шартлар юзага келгандагина, намозни бошлаш мумкин бўлади. Ушбу шартларнинг баъзилари намозни бошлаб олиш учун керак бўлади. Мисол учун, ният қилиш. Намознинг аввалида ният қилинса бўлди.
(давоми бор)

Telegram | YouTube
3.8K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-05-20 11:20:47 ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!

Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда "Ҳаж-2023" визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.

Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж масумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқароларимиз Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимизда “Ҳаж” тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Шунга кўра, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.

Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Дин ишлари бўйича қўмита

@ummatuz
4.3K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2023-05-20 05:55:49
#oят

"Кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритур ва золимлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйгандир".
(Инсон сураси 31-оят)

Яъни Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан кимни хоҳласа Ўз раҳмати бўлмиш жаннатига киритади. Улар мўмин бандалардир.
Мушрику кофирлар учун эса дўзахнинг аламли азобларини тайёрлаб қўйгандир.

"Тафсири ҳилол" китобидан

Telegram | YouTube
3.6K viewsedited  02:55
Ochish/sharhlash
2023-05-20 03:00:00
Ассаламу алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Telegram | YouTube
5.3K views00:00
Ochish/sharhlash