Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.61K
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-07-07 09:00:44
#Фото_Ҳикмат

@ummatuz
1.9K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-07-07 07:37:46
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@ummatuz
5.6K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-07-07 06:15:15
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Бугун устозимиз Исҳоқжон домла Кореа сафарида бўлганликлари сабабли жума маърузасини “Имом ат-Термизий” жоме масжидида қилмайдилар.

Аллоҳ таоло устозимизни сафарларини бехатар, хайрли ва баракотли қилсин. Кореада яшаётган юртдошларимиз, диндошларимиз учун манфаатли бўлишини насиб этсин.

@ummatuz
2.7K views03:15
Ochish/sharhlash
2023-07-07 06:01:50
#оят

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида бундай дейди:

«Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар!»
(1-оят).

Telegram | YouTube
2.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-07-07 02:11:38
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@ummatuz
22.1K views23:11
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:02:50
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:13
ҚУЁШ - 04:56
ПЕШИН - 12:33
АСР - 17:41
ШОМ - 20:01
ХУФТОН -21:42

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.3K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-07-06 20:59:15 #Кореа #Ташриф

Бошқа дин вакилларини диний китобларини маълумот сифатида ўрганса бўладими ёки йўқ?

Youtube‘да кўринг




Кимҳе шаҳридаги ал-Бухорий масжидида ватандошларимиз билан бўлиб ўтган суҳбатдан

@ummatuz
3.0K views17:59
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:27:39
Пайшанба кунги илмий суҳбатларимиз Устозимиз Исҳоқжон домла Кореада сафарда бўлганликлари сабабли қолдирилди.

@ummatuz
3.4K viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2023-07-06 15:01:56 #ислом_тарихи

БАДР ЖАНГИ
(ҳижрий 2 йил, 17 Рамазон; милодий 624 йил, март)

Албатта, бир кун келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари билан Қурайш ўртасида тўқнашув бўлиши тайин эди, чунки Қурайшнинг бутларига, уларнинг обрўсига таҳдид солиш юз берган ва бунинг сабабидан уларнинг ўсиб бораётган тижорати пасайиб кетиши эҳтимоли бор эди. Улар Макка ва Шом орасида тижорат қилишарди. Ушбу тижорат ҳам таҳдид остида қолган эди.

Кичик бир ҳодиса ушбу тўқнашувнинг бошланишига сабаб бўлди. Абу Суфённинг карвони Шомдан қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорлардан иборат 313-317 киши билан уларни тўсиш учун чиқдилар. Буни сезган Абу Суфён қурайшликларни ўз карвонларини қутқариб қолишга чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хабарни эшитганларидан сўнг саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Муҳожирлар яхши сўзларни гапиришди, ансорлар эса уларга ёрдам беражакларини билдиришди.

Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу: «Бизни қаёққа бошласангиз, шу ёққа юринг. Аллоҳ таолога қасамки, агар биз билан бирга денгизга шўнғийдиган бўлсангиз, бирга шўнғиймиз», дедилар. У кишидан бошқалар ҳам шунга ўхшаш гапларни айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ёришиб кетди. Улар йўлга чиқишди.

Абу Суфён карвоннинг йўлини ўзгартириб, ўтиб кетди. Лекин Абу Жаҳл барибир урушга чиқишга қаттиқ қасд қилди. У 950 нафар мушрик билан келиб, Бадрда лашкаргоҳ қурди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларига нусрат сўраб дуо қилдилар. Ҳис-ҳаяжонга тўла тазарру ила ёлвордилар. Ўша вақтда қилган дуоларининг ичида «Аллоҳим, менга берган ваъдангни Ўзинг рўёбга чиқаргин. Аллоҳим, мен ваъдангдан умидворман. Аллоҳим, агар ушбу гуруҳ ҳалок бўладиган бўлса, Сенга ер юзида ибодат қиладиган ҳеч ким қолмайди», деган дуолари ҳам бор эди.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

«Ҳа (кифоя қилади)! Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад беради» (125-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр куни фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини сабр қилишга, собит туришга чақирдилар.

"Ислом тарихи" китобидан

Telegram | YouTube
3.3K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:00:59 #фиқҳга_оид

Жон узилгандан кейин қилинадиган ишлар:

1. Маййитнинг кўзлари юмдирилади.

2. Маййитнинг жағи юмшоқ латта билан бошига тортиб, танғиб қўйилади.
Шунда унинг кўриниши қўрқинчли бўлмайди ва оғзидан бирор нарса ичига кириб кетишининг олди олинади.

Шаддод ибн Авсдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон ўликларингизга ҳозир бўлсангиз, кўзини юмдиринг, чунки кўз руҳга эргашиб қолади. Шунингдек, яхши гап айтинг, чунки фаришталар аҳли байт айтган нарсага «Омин», деб туради», дедилар».

Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бу ишларни қиладиган шахс «Бисмиллааҳи ва алаа миллати Расулиллааҳи», дейди.

3. Маййитнинг ҳузуридан жунуб, ҳайзли ва нифосли шахслар чиқарилади.

4. Маййитнинг яқинига хушбўй нарсалар қўйилади.

5. Уни яхшилаб ётқизиб, бўғинлари ўрнига тушиши учун ҳаракат қилинади.

6. Унинг устига енгил мато ёпиб қўйилади.

7. Шишиб кетмаслиги учун қорнига оғирроқ нарса қўйилади.

8. Маййитни сўри, супа каби ердан кўтарилган нарса устига, икки қўлини ёнига қилиб ётқизиш тавсия қилинади.

9. Маййитнинг қўлини кўксига қўйиш мумкин эмас.

10. Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййитни ювиб бўлмагунча унинг олдида Қуръон ўқиб бўлмайди.

11. Маййитни ўпиш жоиз.

12. Маййитнинг аҳли уни кўрмоқчи бўлсалар, ман қилинмайди.

13. Маййитнинг ўлгани ҳақида бошқаларга хабар бериш жоиз.

14. Ҳанафий уламоларнинг кейинги авлоди олим, зоҳид ва табаррук кишиларнинг жанозаси ҳақида бозорларда эълон қилишни яхши, деганлар.

15. Маййитни кўмиш ишларини тезлатиш лозим.

16. Маййитнинг қарзини узишга шошилиш керак.

17. Маййитнинг васиятини амалга оширишга ошиқиш зарур.

Кейин унинг кийимини ечиб, оғзини чайилмай, бурнига сув олинмай, тирноғи олинмай ва соч-соқоли таралмай, (танаси) ювилади. Бошига ва соқолига ҳанут ва сажда қиладиган жойларига кафур суртилади.

"Кифоя" китобидан

Telegram | YouTube
3.5K views09:00
Ochish/sharhlash