Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-17 07:58:41
#Эълон

Илмий суҳбатларимиз давом этади

Пайшанба куни Ҳуфтон намозидан кейинги суҳбатимиз бу ҳафта чоршанба куни яъни бугун ҳуфтон намозидан кейин бўлиб ўтади.

Мавзу: Чорва ҳайвонларининг айбдорларидан ҳам закот олинадими ёки йўқми?

@ummatuz
4.7K views04:58
Ochish/sharhlash
2023-05-17 06:00:26 #оят

"Батаҳқиқ, сизлар учун; Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди".
(Аҳзоб сураси, 21-24 оятлар)

Ҳа, мўмин-мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаи уларнинг маҳбуб Пайғамбарлари Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У киши ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар. Оҳ, қани энди, ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушуниб етса! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳнинг амри биландир. Ана шундай гап-сўз гўзал ўрнак бўлмай, қайси гап-сўз гўзал ўрнак бўлиши мумкин. Ана шундай ишлар гўзал ўрнак бўлмай, бошқа қайси ишлар гўзал ўрнак бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳзоб урушида ҳам, одатдагидек, энг гўзал намуналарни кўрсатдилар. Хавф-хатар тасвирлаб бўлмайдиган даражада катта эканига қарамай, заррача қўрқмасдан, Мадинани ҳимоя қилишга чиқдилар. Душманга қарши нима чора кўриш кераклиги ҳақида саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Салмони Форсий розияллоҳу анҳунинг фикрларини қабул этиб, ҳандақ қазишни бошладилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хатарли ва нозик бир пайтда мўмин-мусулмонлар учун ишонч, орзу-умид, хотиржамлик тимсолига айландилар. Ким тушкунликка тушса, қўрқса, иккиланса, умидсизланса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриши билан бу туйғуларидан фориғ бўлар эди.

Islom.uz saytidan

Telegram | YouTube
3.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 03:00:42
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

6 باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

"Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм", дер эдилар.

(
Маъноси: "Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир".)

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

Абу Довуд ривояти.

Telegram | YouTube
6.7K views00:00
Ochish/sharhlash
2023-05-16 21:02:14
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:28
ҚУЁШ -    05:03
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:25
ШОМ -      19:38
ХУФТОН -21:12

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.9K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 11:20:19 #Жума_маърузадан

Қурайшнинг аслзодаларидан Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг исломга киришлари…

Youtube’да кўринг





Telegram | YouTube
1.4K views08:20
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:01:29
#ҳикмат

Хавф ва ражо қушнинг икки қаноти кабидир. Агар у иккиси мувозанатда бўлса қуш ҳам мувозанатда бўлади, учиши тамомига етади. Агар улардан бирида нуқсон бўлса, қушга нуқсон етади.

Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг “Охират кунига иймон” китобидан.

Telegram | YouTube
2.1K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-05-15 03:01:57
Ассаламу алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Telegram | YouTube
4.9K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 21:02:17
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:30
ҚУЁШ -    05:05
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:24
ШОМ -      19:36
ХУФТОН -21:09

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.1K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-05-14 15:01:02 #ислом_тарихи

ИЛЁС АЛАЙҲИССАЛОМ

У зотнинг насаблари Ҳорун алайҳиссаломга туташади.

Соффот сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида қуйидаги оятлар келган:

«Албатта, Илёс ҳам расуллардандир» (123-оят).

Илёс алайҳиссалом Бану Исроилнинг пайғамбарларидан биридирлар. У зот Ҳорун алайҳиссаломнинг наслидан бўлиб, Илёс ибн Ёсин деб аталганлар. Илёс алайҳиссалом Шом ўлкаси, аниқроғи, ҳозирги Ливан давлатидаги Баълабакка шаҳрида яшаб, ўша ердаги Баъл номли санамга ибодат қилувчи бир қавмга юборилганлар ва ўша ерда вафот этганлар.

«Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизми?! Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини тарк этасизми? Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби – Аллоҳни-я?!» (124–126-оятлар)

Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар қилиб юборилган Илёс алайҳиссалом ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмларини тўғри йўлга, Аллоҳнинг ибодатига даъват этдилар.

«Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизми?!»

Илёс алайҳиссалом қавмларини тақводор бўлишга чақирдилар. Шунингдек, қавмларининг Аллоҳга ширк келтириб, санамга сиғинишларини инкор этдилар:
«Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини тарк этасизми? Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби – Аллоҳни-я?!»

Уларни Аллоҳнинг ибодатини тарк этмасликка, Унга ширк келтирмасликка чақирдилар. Лекин қавмлари бу чақириқларга қулоқ осмади.

«Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Энди албатта улар (азобга) ҳозир қилинувчилардир» (127-оят).

Қавм Илёс алайҳиссаломни ёлғончи қилди. У зотга иймон келтирмади, у зотнинг айтганларига юрмади, тақво қилмади. Баълга ибодат қилишда давом этди. Аллоҳ таолонинг ибодатини тарк қилди. Шунинг учун

«Энди албатта улар (азобга) ҳозир қилинувчилардир».

Албатта, дўзах азобини тотиш учун ҳозир қилинажаклар.

«Аллоҳнинг танланган бандаларигина мустасно» (128-оят).

Улар жаннатда мукофотларини олишга ҳозир бўладилар.

«Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик...» (129-оят).

Дунё тургунча келадиган авлодлар Илёсни мақтаб, олқишлаб ўтадиган қилиб қўйдик:

«Илёс(ийн)*га салом бўлсин». Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз, чунки у мўмин бандаларимиздандир» (130–132-оятлар).

* Бу сўз ҳақида баъзи ‎уламоларимиз: «Илёс сўзи «фосила» (оятларнинг охирини бир-бирига ‎ўхшатиш) учун ушбу шаклда келтирилган», десалар, бошқалари
«Илёсийн – Илёснинг жами, яъни Илёс ва унга эргашган мўминларга ‎салом бўлсин дегани» деб тафсир қиладилар.‎
«Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилди ва мазкур олий мақомларга эришди».

Шу ерда Илёс алайҳиссаломнинг қиссалари тамом бўлади.

Аллоҳ таоло Анъом сурасидаги бир қанча пайғамбарларнинг зикри асносида келган оятлардан бирида:

«Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари солиҳлардандир» (85-оят) деб Илёс алайҳиссаломни ҳам зикр қилган.

Ушбу ояти каримада зикр қилинган пайғамбарлар – Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёс алайҳиссаломлар зуҳду тақво билан машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар ояти каримада «Ҳаммалари солиҳлардандир» ибораси ила васф қилинаётирлар.

Зотан, ҳамма пайғамбарлар аҳли солиҳлардандир. Ушбу тўрт пайғамбар аҳли солиҳликда алоҳида мартабага эришганлар.

"Ислом тарихи" китобидан

Telegram | YouTube
3.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 12:01:51 ИНСОННИНГ ЖУФТ ҚИЛИБ ЯРАТИЛИШИ

Оила ва унинг бахти, саодати ҳақида сўз юритишдан олдин инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадларга назар солиш, айниқса, нима учун инсон эркак ва аёл қилиб, жуфт қилиб яратилди, деган саволга жавоб ахтариш лозим бўлади. Шу маънода Қуръони Каримга юзлансак, у нда инсоннинг жуфт қилиб яратилиши ҳақида бир қанча оятлар нозил бўлганини кўрамиз.

«Фотир» сурасида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

«Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди» (11-оят).

Тупроққа жон киргизиб, одам қилган Зот – Аллоҳ.

Нутфага жон ато қилган Зот – Аллоҳ.

Инсонни жуфт – эркак ва аёл қилиб яратган Зот – Аллоҳ.

Эркакка эркаклик ва аёлга аёллик хусусиятларини берган Зот – Аллоҳ.

Бу маънодаги оятлар анчагина бор. Бошқа оятларда эса инсон зотининғ жуфт қилиб – эркак ва аёл қилиб яратилишўдаги ҳикматлар ҳам баён қилинади.

Аллоҳ таоло «Рум» сурасида бундай деб марҳамат қилади:

«Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (21-оят).

Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг Биру Борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Эътибор ила тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёл қилиб яратилишининг ўзи улкан мўъжизадир.
Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфт яратиб беришининг ҳикматини баён қилиб: «сокинлик топишингиз учун», – демоқда. Дарҳақиқат, эркак фақат аёлидангина сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топади. Шунингдек, аёл ҳам ўзига керак сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчликни эркакдан топади.

Ушбу оддий ва улкан ҳақиқатни англаб етиш учун бир тасаввур қилиб Қўрайлик-а: дунёдаги барча инсон зоти фақат эркаклардан иборат бўлса, нима бўларди? Жавоб битта: дунёда эркак учун сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топилмасди. Инсон насли бир авлоддан кейин инқирозга учрарди, қирилиб битарди.

Аксинча, дунёдаги барча инсон зоти фақат аёллардан иборат бўлса, нима бўларди? Бу саволнинг ҳам жавоби битта: дунёда аёл учун сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топилмасди. Инсон насли бир авлоддан кейин инқирозга учрарди, қирилиб битарди.

Демак, инсоннинг жуфт қилиб, эркак ва аёлдан иборат қилиб яратилишининг ҳикмати жуда ҳам катта.

«...ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани…»

Аллоҳ таолонинг Ўзи эр билан хотиннинг орасига севги, меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат солмаса, улар бир-бирларининг баъзи камчиликларини, оилавий қийинчиликларни кўтара олармидилар? Чидаб, бирга яшармидилар?

Эркакнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким? Аёлнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким? Ҳа, уларни бир-бирига сокинлик бахш этувчи, меҳр-муҳаббат асосида ўзаро келишиб, дунёни обод қилувчи этиб яратган зот қудратли Аллоҳ таолодир.

«Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир».
Қуръони Карим оятларида инсон зотининг жуфт қилиб – эркак ва аёл қилиб яратилишининг бошқа ҳикматлари ҳам баён қилинади. Масалан, «Наҳл» сурасида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

.«Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирди».
(72-оят)

Ушбу ояти каримада инсонни жуфт – эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикматларидан биғи – фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давомли бўлишини таъминлаш экани баён қилинмоқда.

"Бахтиёр оила" китобидан

Telegram | YouTube
3.4K views09:01
Ochish/sharhlash