Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-05-19 21:00:02
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:23
ҚУЁШ - 05:00
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:27
ШОМ - 19:41
ХУФТОН -21:16

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.9K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-05-19 19:30:19
Яхшилаб тингланг, қуйидаги аломатлар сизда бўлса….

@ummatuz
4.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2023-05-19 13:19:08
ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА
6.7K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-05-19 13:19:08
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@dinqumita
8.0K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-05-18 15:01:51 #ислом_тарихи

ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо (Яҳудо) ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканларига иттифоқ қилишган.

Довуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилишларидан олдин Бану Исроил заифлашиб, шариат йўқолиб, ширку хурофотлар кенг тарқалиб кетган, уларнинг бу ҳоллари яқин қўшнилари томонидан қулай фурсат билиниб, ерлари босиб олинган эди. Ўша пайтда Бану Исроил босқинчиларнинг зулми остида турли азобларга гирифтор бўлиб, хору зор ҳолда яшар эдилар. Кейин аввалги сатрларда баён қилинган ҳодисалар бўлиб ўтди. Ёш йигит Довуд Жолутни қатл қилди. Сўнг Аллоҳ таоло унга мазкур фазлларни берди.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга илоҳий китоб ҳам берди. Бу ҳақда Нисо сурасида:

«Довудга эса Забурни бердик» (163-оят), дейди.

Тарихчилар: «Аллоҳ таолодан Забур берилган, пайғамбар бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди», дейишади. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, зикр қилинадиган дуолар жам бўлган.

Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. У зот тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга яна бир қанча фазлларни ҳам берган эди. Бу ҳақда Сод сурасида сўз боради:

«Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у сертавбадир»
(17-оят).

Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ҳар жиҳатдан қувват берган эди. У зот динда бақувват эдилар. Кун оралаб рўза тутар, кечанинг ярмида ухлаб, ярмида ибодат қилардилар. Подшоҳликлари ҳам кучли эди.

«Албатта, у сертавбадир».
Яъни ҳар бир нарсада Аллоҳга тавба қилувчидир. «Тавба» сўзининг луғавий маъноси ҳам «қайтиш»дир.

«Биз унга тоғларни беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Улар у билан бирга кечқурун ва эрталаб (Аллоҳни) поклаб ёд этардилар. Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У Зотга сертавбадирлар» (18–19-оятлар).

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга тоғларни бўйсундириб қўйган, тоғлар у зот билан бирга Аллоҳ таолони эртаю кеч поклаб ёд этар эди.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга қушларни ҳам бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у зотга қўшилиб, Аллоҳ таолони эртаю кеч поклаб ёд этишарди.

Бунинг устига

«Ва унга подшоҳлигини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилувчи нутқни бердик» (20-оят).

«Ва унга подшоҳлигини қувватли қилиб бердик».

Довуд алайҳиссалом пайғамбар бўлишлари билан бирга подшоҳ ҳам эдилар. У зотнинг салтанатларини Аллоҳ таоло кучли қилиб қўйган, аскарлари кўп эди.

«…ҳамда ҳикматни ва ҳал қилувчи нутқни бердик».

Биз Довудга пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.

Аллоҳ таолонинг Довуд алайҳиссаломга айтган қуйидаги сўзлари ҳам одамлар орасида ҳукм чиқаришда эҳтиёткор бўлишни яна бир бор таъкидлайди:

«Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлари учун Ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир» (26-оят).

Инсон зоти аслида Аллоҳ таолонинг ер юзидаги халифаси (ўринбосари) ҳисобланади. Бу ҳақиқат бошқа оятларда алоҳида таъкидланган. Ушбу оятда эса зиммасига одамлар орасида ҳукм қилиш масъулияти юкланган Довуд алайҳиссаломга ўхшаш инсонларга халифалик яна ҳам оғир экани таъкидланмоқда.
(давоми бор)

"Ислом тарихи" китобидан

Telegram | YouTube
2.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:43:57 11 та кофирга бир ўзи бас келган тенгсиз чавондоз ким эди?

YouTube’да кўринг





@ummatuz
3.0K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-05-18 09:00:45
Telegram | YouTube
3.5K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-05-18 06:01:29
#оят

«Батаҳқиқ, Аллоҳ «Албатта, Аллоҳ камбағал, биз эса боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз»
(Оли Имрон сураси, 181-оят).

Яҳудийлар доимо Аллоҳ таоло тўғрисида ёмон тасаввурда, ноҳақ ақийдада бўлганлар. Улар мўътабар ҳисоблайдиган китобларида ҳам бу нарса ўз аксини топган. Бўлмаса «Аллоҳ камбағал, биз боймиз», дейишармиди? Аллоҳ уларнинг бу беодоб гапларини эшитмайди, деб ўйлашади. Аммо улар нотўғри ўйлашади.

Яҳудийлар тасаввур қилаётганларидек, Аллоҳ ожиз эмас. У ҳамма нарсани эшитиб, билиб турувчи Зотдир. Яҳудийлар бу гаплари учун ҳали жавоб берадилар. Аллоҳ айтади:

«Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз».

Демак, яҳудийларнинг гуноҳлари уларнинг ҳозир одобсизларча айтаётган гапларидангина иборат эмас. Аввал ҳам роса гуноҳларни ишлашган, ҳатто пайғамбарларни ўлдиришгача бориб етишган. Бану Исроил ўз тарихида кўплаб пайғамбарларни ноҳақ ўлдирди. Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга ҳаракат қилди. Муҳаммад алайҳиссалом том тагида ўтирганларида, устиларидан тош ташлаб ўлдирмоқчи бўлди. Аллоҳ таоло буларни ҳам ёзиб қўяди.

Қиёмат куни фаришталар уларга Аллоҳнинг номидан:

«Ёндирувчи азобни тотинг!» дейдилар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Telegram | YouTube
3.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-05-18 03:01:20
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

"Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи", деб айтар эдилар.

(Маъноси: "Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин".)

Абу Довуд ривояти.

Telegram | YouTube
5.9K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-05-17 21:07:14
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:26
ҚУЁШ -    05:02
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:26
ШОМ -      19:39
ХУФТОН -21:14

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.3K views18:07
Ochish/sharhlash