Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-14 09:01:51
#ҳикмат

Аллоҳ таолога шубҳа, иккиланишлар билан эмас, аниқ ишонч, яқийн билан юзлангин. Шунда У сенга мўъжизалар билан юзланади, муомала қилади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Telegram | YouTube
3.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 08:29:44 Мошинасига кўз олувчи ёритгич қўйганлар, маҳалласига «дўнгалак» қилганлар эшитмасин!

YouTube’да кўринг




Telegram | YouTube
3.3K views05:29
Ochish/sharhlash
2023-05-14 07:15:42 #Долзарб #НОТЎҒРИ_ТАЛҚИН_ВА_АСЛ_МОҲИЯТ!

Намоздан кейин жамоат бўлиб зикр қилиш бидатми?

Видеони албатта кўриб, яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг






@ummatuz
3.6K viewsedited  04:15
Ochish/sharhlash
2023-05-14 03:00:18
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: "Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз".
(Имом Бухорий ривояти)

Telegram | YouTube
4.9K views00:00
Ochish/sharhlash
2023-05-13 21:02:04
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:32
ҚУЁШ -    05:06
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:24
ШОМ -      19:35
ХУФТОН -21:08

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
3.8K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-05-13 18:00:55
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар».


Бухорий ривоят қилган.

Telegram | YouTube
4.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-05-13 15:55:43
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кучли шамол эсган пайтда:”Шамол Аллоҳнинг меҳрибончилигидандир. У раҳмат ёки азоб бўлиб келади. Агар сизлар уни кўрсанглар харгиз сукманглар! Балки Аллоҳдан уни яхшилигини сўраб, ёмонлигидан паноҳ тиланглар!”дейилган (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ёки бўлмаса, момақалдироқни эшитган пайт: ”Аллоҳ барча нуқсондан покдир. Момақалдироқ Унга ҳамд билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар)” , деб дуо қилиш суннатдир.
Ёки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: ”Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин”, деб сўрар эдилар (Термизий ривояти).

 Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт”, деганлар (Байҳақий ривояти).

@ummatuz
4.0K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-05-13 15:01:10 #ислом_тарихи

ЗУЛКИФЛ АЛАЙҲИССАЛОМ

Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шунинг учун ўша маълумотлар жой олган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

«Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни (эсла). Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир» (85-оят).

Таъкидлаганимиздек, Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида маълумотлар оз. Анбиё сурасида машҳур пайғамбарлар билан бирга зикр этилишлари у зотнинг пайғамбарлардан бўлганларини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу оятда у зот ҳам сабр қилувчилар қаторига қўшилмоқдалар.

«Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Улар солиҳлардандир» (86-оят).

Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига киритди, яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар.

Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади: «Исмоил, Ал-Ясаъ ва Зулкифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир» (48-оят).

Бу уч пайғамбарнинг ҳаётларида ҳам эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида ахёрлардан – энг яхши бандалардан бўлганлар.

Ана шу пайғамбарларнинг ҳаётларида, дин йўлидаги фидокорликларида, бало-офатларга, машаққатларга сабрларида, турли синовларга бардош беришларида, мушриклар ва мунофиқлардан келган озорларни кўтара билишларида кўплаб ибратлар бор.

("Ислом тарихи" китобидан)

Telegram | YouTube
3.2K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:01:21 #фиқҳга_оид

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

9.Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

"Кифоя" китобидан

Telegram | YouTube
4.6K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2023-05-13 10:34:16 Сабрга чақирдингизми? Энди бу ёғига ҳам сабр қилинг!

YouTube’да кўринг




@ummatuz
3.4K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash