Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-17 20:06:51 Live stream finished (21 minutes)
17:06
Ochish/sharhlash
2023-05-17 19:45:11 Live stream started
16:45
Ochish/sharhlash
2023-05-17 19:34:58 Чорва ҳайвонларининг айбдорларидан ҳам закот олинадими ёки йўқми?

Суҳбатни қуйидаги манзилда онлайн кузатинг

https://youtube.com/live/GTFNwQ5uT-8?feature=share

@ummatuz
4.0K views16:34
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:09:56
#Эълон

Илмий суҳбатларимиз давом этади

Пайшанба куни Ҳуфтон намозидан кейинги суҳбатимиз бу ҳафта чоршанба куни яъни бугун ҳуфтон намозидан кейин бўлиб ўтади.

Мавзу: Чорва ҳайвонларининг айбдорларидан ҳам закот олинадими ёки йўқми?

@ummatuz
1.3K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:09:41 #Жума_маърузадан

Уҳуд жангидаги садоқатли саҳобалардан бири...

Youtube’да кўринг





Telegram | YouTube
3.5K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:09:09 Ummat.uz pinned a photo
15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-17 15:01:40 #ислом_тарихи

ҲИЗҚИЛ (ҲИЗҚИЁЛ) АЛАЙҲИССАЛОМ

Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил алайҳиссаломдан кейин Бану Исроил кўплаб фирқаларга бўлиниб кетди ва уларнинг аҳволи ёмонлашди. Бу қавм ер юзида фисқу фасод билан машғул бўлишди, набийларини қатл этишди. Шу сабабли Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг устидан душманларини ғолиб қилди, улар қатл қилган набийлар ўрнига туғёнга кетган жаббор подшоҳларни юборди. Натижада улар Бану Исроилнинг қонини зулм ила тўкишди, беаёв азоблашди. Бану Исроилга Ғазо ва Асқалон аҳли ҳам ғолиб келиб, улардан муқаддас тобутни тортиб олишди. Шу даврдан бошлаб Бану Исроилдан нубувват кесилди, уларнинг давлати парчаланиб кетди. Иш шу ҳолда давом этиб, орадан тақрибан тўрт юз йил ўтди. Кейин Аллоҳ таоло уларга Шамвил (Араб тилида яна Ашмувил, ибронийда Шамуэль, лотин тилида Самуэл, русчада Самуил деб аталади.) алайҳиссаломни набий қилиб юборди.

"Ислом тарихи" китобидан

Telegram | YouTube
3.9K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-05-17 12:00:56 НИКОҲГА МАЖБУРЛАШ ЙЎҚ

Совчилик ишлари доимо енгил кўчавермайди. Баъзи ҳолатларда бир оиланинг ўзининг ичида ҳам фикр ва рағбатлар тўқнашиб қолиши рўй беради. Гоҳида ота-онага ёққан келин куёв бўлмиш фарзандга ёқмай қолиши ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Бугунги кунимиз воқеълигида бу муаммони тез-тез учратиб турибмиз.

Ўзимизга интернет тармоғи орқали келган саволлардан бирини эътиборингизга ҳавола қилишга ижозат бергайсиз: «Бир киши қизини дўстининг ўғлига беришни аҳд қилган. Қиз мўмина бўлиб, бир солиҳ йигит билан турмуш қурмоқчи экан. Ота қизнинг кўнглига қарамай: «Дўстимнинг ўғлига тегмасанг, сени оқ қиламан», – деди. Шундай вақтда отага қулоқ солиши керакми? Отанинг оққ қилиши тўғрими ёки нотўғрими?»

Бунга ўхшаш савол ва ҳодисалар оз эмас.

Бошқа муаммолар қатори, бу муаммони ҳам динимиз таълимотлари асосида ҳал қилишимиз керак бўлади. Бунинг учун эса, динимизнинг бу борадаги таълимотларини қунт билан ўрганишимиз ва уларга ихлос билан амал қилишимиз лозим бўлади.
Хонса бинту Хидом ал-Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Отаси у кишини сўрамай, жувон ҳолида эрга берди. Бу унга ёқмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, у зот унинг никоҳини бекор қилдилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Демак, жувон аёлни ўзидан сўрамай ёки мажбур қилиб бировнинг никоҳига бериб бўлмайди. Ислом дини бундай вақтда ўша аёлга қозига арз қилиш ҳуқуқини беради. Арз қилинган чоғида эса, қози ундай никоҳни бузиш ҳақида ҳукм чиқаради. Изн сўрамай никоҳланган чоғда иш аёлнинг розилигига боғлиқ бўлиб қолади. У: «Розиман», деса, никоҳ никоҳ бўлади, бўлмаса, бузилади. «Бир бокира қиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отаси уни ёқтирмаса ҳам эрга берганини зикр қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни унинг ўзига бердилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Бундай ҳолатда ўша қиз никоҳда қолишни ирода қилса, никоҳ ақди кучга киради, бўлмаса, йўқ.

Бу иш Исломда аёл-қизларнинг эрки, ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик риоя қилинишини кўрсатади. Зотан, шу ҳукмдан бошқаси тўғри ҳам эмас. Чунки никоҳ – умр савдоси, кўнгил масаласи. Кўнглига ёқмаган одам билан бир ёстиққа бош қўйиб, умр бўйи яшаш осон бўлибдими? Одатда, эркаклар аввал ўзлари рози, талабгор бўлиб совчи қўйганлари учун уларнинг розилиги ҳақида ривоятлар келмаган. Розилик ҳақида, асосан, аёл-қизлар ҳақидаги ривоятлар келган. Бу ҳаёт тақозосидир.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир қиз у кишининг олдига келиб: «Отам мени ўз укасининг ўғлига турмушга берди. Бу билан пастлигини кўтармоқчи. Мен буни хуш кўрмайман», – деди.

У киши: «То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларича ўтириб тур», – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан кейин хабар бердилар. У зот унинг отасига одам юбориб, чақиртириб келдилар. Сўнгра ихтиёрни қизга бердилар. Шунда у:

«Ё Расулаллоҳ, отам қилган нарсани жоиз қилдим. Лекин аёлларга бу ишда оталарга ҳеч нарса йўқлигини билдириб қўйишни ирода қилган эдим», – деди».

Насаий ривоят қилган.

Демак, ўзларига турмуш ўртоғи танлашда қизларимизнинг ҳақлари бор экан. Уларнинг розилигини сўрашда эса ишбошилар – қизнинг отаси, ака-укаси ёки амаки-тоғаси бўладими, ким бўлса ҳам, албатта, мажбур қилмасдан, ниҳоятда одоб-ахлоқ билан муомала қилишлари керак бўлади. Бу иш ҳадисда келган нарса бўлиб, шариатимизнинг қонунидир! Бизда эса, афсуски, шариатнинг ҳукми бир четда қолиб, одамлар ўзича чиқариб олган урф-одатлар, бидъат-хурофотлар ҳукм сурадиган бўлиб қолган.

Бу борада барча ота-оналар ва ишбошилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишлари зарур.

"Бахтиёр оила" китобидан

Telegram | Instagram
3.5K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 09:26:49
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(«Саҳиҳи Бухорий»).

Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо

«Мутирнаа бифазлил-лааҳи ва роҳматиҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди» («Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).

@ummatuz
4.0K views06:26
Ochish/sharhlash
2023-05-17 09:01:11
Telegram | YouTube
3.7K views06:01
Ochish/sharhlash