Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ (давоми) Намозхоннинг бадани, кийими ва ма | Ummat.uz

НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ
(давоми)

Намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши...

Бетаҳоратликдан пок бўлиш шартининг далили:

Аллоҳ таоло Моида сурасида:

«Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар», деган (6-оят).

Мана шу оятнинг давомида яна:

«Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар», деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Бетаҳоратликдан покланиш барча намозларнинг, тиловат ва шукр саждаларининг шартидир.

Таҳоратсиз намоз ўқилса, намоз ўрнига ўтмайди.

Намозхон қасддан таҳоратини кетказса, намози ботил бўлади.

Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетиб қолса, намоздан чиқиб, таҳорат қилиб, келган жойидан давом эттирса бўлади.

Telegram | YouTube