Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 317-сонли ихтисослаштирилга | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 317-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида “Устозлар Миллий форуми” туман босқичи уюштирилди.

Форум доирасида тумандаги илғор ва тажрибали педагоглар саккизта йўналишдаги шўъбаларга бўлинган ҳолда янги замонавий методлар бўйича тақдимотлар ўтказишди. Тадбирда жами 600 нафарга яқин ўқитувчи қамраб олинди.

Туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, фаол, ташаббускор ва муносиб натижаларга эришаётган бир гуруҳ директор ва педагоглар сектор раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB