Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг 329-сонли умумтаълим мактаби спорт зали курашс | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг 329-сонли умумтаълим мактаби спорт зали курашсевар ўғил-қизларнинг севимли масканларидан бири. Бир сўз билан айтганда, мазкур даргоҳ аллақачон Янгиҳаёт тумани кураш марказига айланиб улгурган.

Куни кеча туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасидаги Бош прокурор кубоги Республика мусобақасининг дастлабки саралаш босқичи ҳам шу ерда уюштирилди.
Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, халқ таълими бўлими, қўриқлаш хизмати ҳамкорлигида кечган муросасиз беллашувларда икки юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash