Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 220-сонли умумтаълим макта | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 220-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида "Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг лаёқати ва иқтидори бўйича касб-ҳунарга тўғри йўналтириш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Халқ таълими вазирлиги Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бош мутахасиси Қаҳрамон Алимардонов ҳамда шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Сожида Сайфуллаева умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг лаёқати ва иқтидори бўйича касб-ҳунарга тўғри йўналтириш бўйича мактаб психологлари, ёшлар етакчилари ва технология фани ўқитувчилари учун амалий машғулотлар ўтишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB