Get Mystery Box with random crypto!

Эртага муҳим молиявий сигналлар янграйди Эртага Марказий банк | bakiroo

Эртага муҳим молиявий сигналлар янграйди

Эртага Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 2022 йилдаги илк йиғилишини ўтказади.

Йиғилиш инфляция бўйича расмий кўрсаткичлар 10 фоиздан кам бўлган, келгуси 12 ойда бўйича инфляцион кутилмалар секин-аста пасайиб бораётган, миллий валюта курси барқарорлиги сақланаётган, кутилганидан юқорироқ иқтисодий ўсиш шароитларида бўлиб ўтади. Бир қарашда шаклланган статус-квони ўзгартиришга ҳеч қандай зарурият йўқдек. Ставкани ошириш ҳалигача таклиф ортда қолаётгани сабаб инфляцияни пасайтиришга хизмат қилмайди, ставкани пасайтириш эса иқтисодиет билан боғлиқ ва таркибий рисклар сақланаетгани туфайли пул бозоридаги нархларга таъсир этиши қийин.

Лекин иқтисодиётга, бизнесга, банкларга ставка йил давомида шаклланадиган шароитларга қараб пасайтирилиши бўйича муҳим сигнал ва ишоралар берилса керак.

Йиғилиш якунлари бўйича Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.