Get Mystery Box with random crypto!

Миллий хавфсизлик бу иқтисодий хавфсизликнинг ҳосиласи. иқтисо | bakiroo

Миллий хавфсизлик бу иқтисодий хавфсизликнинг ҳосиласи. иқтисодий хавфсизлик эса эркинлик орқали яралади

"Камбағал жамиятлар ҳеч қачон ташқи ва ички хавфга нисбатан барқарор қалқондек тура олмайдилар. Иқтисодий салоҳият жамият хавфсизлиги учун жуда муҳим нарса. Бизнинг мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлиги учун, иқтисодий тараққиёт шарт омил бўлиб келмоқда. Бу кузатувдан бошқача хулоса қилиш ҳам мумкин, иқтисодий тараққиёт учун қилинган ҳар бир иш, мамлакатнинг хавфсизлик салоҳиятига ҳисса қўшади. Ёки тескариси, иқтисодни қисқартирувчи ишлар, табиийки мамлакатнинг хавфсизлигига ҳам катта таҳдид солади. Бу масала айниқса Ўзбекистон учун муҳим, чунки бизни даромадлар айнан хавфсизлик нуқтаи назардан, нисбатан хавотирли чегараларда ётади".

"Худди шундай, имтиёзларни тарқатиш ҳам, жамиятга жуда қимматга тушади, бунинг натижасида биз камбағаллашамиз, бу нарса ҳам, хавфсизлигимиз учун таҳдид. Тўғри, масалан, ҳеч ким ишлаб чиқармаган маҳсулотни кафолатли сотиб олиш бўйича таклиф сизга мамлакат хавфсизлиги масаласидек туюлмас, ёки берилган ижтимоий ва имтиёзли кредитлар пул нархини кескин ошириб юбориши Ўзбекистонликларни даромадларини қисқартирса ҳам, лекин ҳаётга учун хавф деб кўринмас. Лекин мен сизга айнан шуни айтмоқчиман. Иқтисодий сиёсатдаги хатоликлар, бизга айнан хавфсизлик нуқтаи назардан ҳам жуда катта таҳдид туғдиради. Иқтисодий сиёсат ҳам ватан хавфсизлиги ва ҳимояси масаласи, ва бу борада қилинган ишлар ва ислоҳотлар, табиийки ватанимизни хавфсизроқ ва эркинроқ қилади".