Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 257

2021-02-02 08:13:44
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида санитария-эпидемиология соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида "Ўзбекистон 24" телеканалининг репортажида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.5K views05:13
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:00:53 ​​ 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 801 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
10 нафари Тошкент вилоятида,
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 9 нафар,
Тошкент вилоятида 19 нафар,
Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 286 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 894 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:40:14 ​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Наманган вилояти.
Вилоят марказидан қарийб 80 км олис масофада жойлашган Гулбоғдаги 10-сон оилавий поликлиникаси эрта тонгдан одамлар билан гавжум бўлди. Чунки бу ерга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан намунали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари ташриф буюришди.

————————————
Аламилик бир неча хонадон эгалари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг йўқловидан ғоят мамнун бўлишди. Кўча бошида оҳиста қадам ташлаб келаётган онахон Абдулходи Иминовнинг диққатини тортди. Бошқарма бошлиғи онахондаги ҳорғинликдан ундаги касалликлар аломатини узоқдан бўлсада илғади.

Бухоро вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидов бошчилигида бошқарма масъул ходимлари Когон туманидаги 23-оилавий поликлиникасида бўлишди. Улар тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлашдилар. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифи, ундан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган устувор вазифалар, шу билан бирга, сўнгги пайтларда соҳага доир чиқарилган қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бердилар.
—————————————
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев бошчилигидаги етук мутахассислар Бухоро вилояти шифохоналарида жойлашган нейрохирургия бўлимларида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар муассасаларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди, ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкиллаштиришди. Бундан ташқари. тажрибали мутахассис марказнинг ҳудуддаги филиали нейрожарроҳлари ассистентлигида нейроонкологиянинг долзарб йўналишида мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказди.
————————————
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Марат Садиков бухоро вилоятига борди. Ташрифдан мақсад Президентимиз томонидан берилган вазифалар ижросини ўрганиш, соҳа ходимларига амалий ва назарий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, бу йўналишда юзага келган мавжуд муаммо ва камчиликларга биргаликда ечим излашдан иборатдир.

Фарғона вилояти.
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ўзбек жанг санъати федерацияси туман вакиллари билан ҳамкорликда “Саломатлик куни” тадбири намунавий сценарий асосида ташкил этилди.

Тошкент вилояти.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" нинг дастлабки ойида Пскент туманида навбатдаги янги оилавий шифохона фойдаланишга топширилди. Поликлиника "Холиқберди" маҳалласида жойлашган бўлиб, Президентимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича 2 млрд 400 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолининг жисмоний фаоллик даражаси, зарарли одатлари ўрганилиб, саломатлик профили яратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли тўрт гуруҳга ажратилиб, саломатлик кўрсаткичлари аниқланмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
16.3K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:07:08
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати брифингида Нурмат Атабеков коронавируснинг "британча" штамми ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни билдириб ўтди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
28.6K views13:07
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:40:13 ​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Тошкент вилояти.
Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” спорт марафони ўзгача бир кўтаринкилик руҳида ўтди. Шаҳар марказидаги “Кимёгарлар саройи”да ҳамда бир нечта МФЙ ҳудудларида бўлиб ўтган тадбирда 2000 дан зиёд фуқаролар ўзларини спортга бўлган муносабатларини ифода этди.
————————————————
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбек қўл жанги спорти федерацияси ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган “Саломатлик куни” тадбирини ташкил этди.

Навоий вилояти.
Бугунги кунда вилоятда ҳам аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар кенг қулоч ёйди. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ходимларни мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари авж нуқтасига етди. Гулистон тумани Оқолтин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 11-сон оилавий поликлиника вилоятда биринчилардан бўлиб бу муҳим тадбирни якунлашди.
———————————————
Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиниши натижасида бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими вужудга келмоқда. Юртимизда биринчилардан бўлиб вилоятда иккита синов лойиҳа ишлари амалга оширилади. Давлат тиббиёт суғурта тизими жорий қилиниб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида “Гулистон тиббиёт кластери” барпо этилади. Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган навбатдаги ўқув-амалий семинарда ана шу масалалар илгари сурилди.

Андижон вилояти.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов бошчилигидаги малакали шифокорлар гуруҳи иштирокида марказнинг Андижон филиалида вилоятда биринчи марта юракда мураккаб технологик рентген-эндоваскуляр диагностика ва кардиожарроҳлик даволаш муолажалари ўтказилди.

Жиззах вилояти.
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан саломатлик тадбирлари ўтказилди.

Фарғона вилояти.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, бир неча кун давомида жами 291 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан 30 нафари саралаб олинди ҳамда шу ернинг ўзида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 29 нафар болада пластик жарроҳлик, 1 нафар болада эса кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Қашқадарё вилояти.
“Ёшим олтмишдан ўтди, лекин жисмоний машқларни сира канда қилмайман. Дўхтирларимиз, ҳамшираларимиз пиёда юринг, овқатланишга, хонадоннинг саришталигига эътибор беринг, деб бекорга жон куйдиришмаяпти. Саломатлик энг аввало ўзимизга керак”, дейди қашқадарёлик Мақсад момо Хидирова ҳудудда ташкил қилинган “Саломатлик куни” тадбирлари давомида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.6K views12:40
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:29:06
Эндокринология cоҳасидаги замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланиш жараёнлари, касалликларни даволаш бўйича олиб борилаётган самарали фаолият Андижон вилояти мисолида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
13.3K views12:29
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:51:56 ​​ЯНГИ ШТАММ ТАРҚАЛИШИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

“COVID-19” инфекциясининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез тарқалувчи, айниқса, ёшларга кўпроқ юқувчи “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. Хўш, бу турнинг тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— Британия ва дунё олимларининг бераётган тавсияларига қараганда, янги штамм тарқалишининг олдини олишнинг ягона ва туғри йули — бу зарарланган беморни яккалаш (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратга олишдир. Фақатгина шу йул билан тез тарқалувчи “британча” штаммни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш мумкин.

Ёдингизда бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг ўтган йилнинг ёз ойларида унинг “Испания штамми” ҳам пайдо бўлди. Бу штамм ҳам жуда тез тарқалувчи тур, дея эътироф этилган эди. Вақт ўтиши натижасида, бу штамм тарқалишининг сабаби инсонлар миграцияси экани аниқланди. Бу ҳолат эса оддий саналган карантин қоидаларига риоя килиш ва тиббий ниқобларни доимий тақиб юриш билан бартараф этилди.

Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, карантин талаб-қоидаларини писанд қилмаётгани, оддий ҳимоя воситаларини тақмаслигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Тўғри, Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик барқарор вазият ҳукмронлик қилмоқда. Аммо бу коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бутунлай тугади, дегани эмас. Юқорида айтилганидек, “COVID-19”нинг B.1.1.7 шакли — “британча” штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.

Айни пайтда мамлакатимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Агар аҳолимиз мана шу юмшатилган тартибга тўлиқ риоя қилмаса, унинг оқибатлари қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, барчаси ўзимизга боғлиқ.

Муҳими, “COVID-19”га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган. Шу боис, оммавий эмлаш бизнинг юртимизда бошланишига қадар ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига ўзи масъул бўлиб, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланса, карантин қоидаларига риоя қилса, шубҳасиз, биз дунёнинг қатор давлатларида давом этаётган бугунги эпидемиологик ноҳуш вазиятдан сақланиб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
16.8K views11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:39:09 ​​ИККИ ОЙ МОБАЙНИДА 17 ТА
ЖИҲАТИ ЎЗГАРГАН ЯНГИЧА ШТАММ

Дунёда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат тиббиёт соҳаси мутахассислари, қолаверса, оддий аҳолининг ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўтган йилнинг декабрь ойи дунё олимлари учун қийин давр бўлди. Бу пайтда “COVID-19” инфекциясининг иккинчи тўлқини, айрим давлатларда эса учинчи тўлқини бошланди. Шунингдек, ўзининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез юқувчи ва тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқадиган “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида янги “COVID-19” вируси аниқланган эди. Ўтган давр мобайнида бутун дунё олимлари уни текшириш, аниқлаш ва даволаш йўлида илмий изланишлар олиб борди ва бу ишлар ҳанузгача давом этмокда.

Аммо ўтган фурсат ичида вирус ҳам ўзгариб, мутацияга учраб, янгидан янги шаклларга ўтиб борди. Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. “Британча” штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди.
Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

“COVID-19” вирусининг B.1.1.7 шакли - “британча” штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади. Бу эса вирусни тез тарқалишига имкон яратаяпти. Шу боис ҳам, янгича штаммни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишимиз керак. Бунинг учун эса, карантин талаб-қоидаларига сўзсиз риоя қилишимиз зарурлиги шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
15.5K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:45:28
Гулистон туманининг энг чекка ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари ва сирдарёлик тиббиёт ходимлар томонидан Гулистон туманидаги Боёвут оилавий шифокор пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
13.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:30:24 ​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЎСМИРЛАР ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ўсмирлар диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Акмал Асқаров ва Қорақалпоғистоннинг бир қатор даволаш-профилактика муассасалари мутасаддилари иштирок этди. Тадбир давомида йиғилганлар диспансерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бу диспансер тўлиқ реконструкциядан чиқиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таминланган. Сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга алоҳида хона ажратилиб, УТТ, Рентген, лаборатория, стерилизация, шунингдек, кундузги даволаш хоналари ҳам тиббий хизмат кўрсатишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Юртимизда аҳоли саломатлиги, жумладан ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлигини асраш алоҳида эътибор талаб қиладиган масалалардан ҳисобланади. Юқори ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган талаба ва ўқувчи ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, уларни тиббий текширувдан ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш орқали келажагимиз асосини қурувчи соғлом авлод етишиб чиқиши шубҳасиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
13.8K views09:30
Ochish/sharhlash