Get Mystery Box with random crypto!

​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан: Тошкент вилояти. Чи | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Тошкент вилояти.
Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” спорт марафони ўзгача бир кўтаринкилик руҳида ўтди. Шаҳар марказидаги “Кимёгарлар саройи”да ҳамда бир нечта МФЙ ҳудудларида бўлиб ўтган тадбирда 2000 дан зиёд фуқаролар ўзларини спортга бўлган муносабатларини ифода этди.
————————————————
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбек қўл жанги спорти федерацияси ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган “Саломатлик куни” тадбирини ташкил этди.

Навоий вилояти.
Бугунги кунда вилоятда ҳам аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар кенг қулоч ёйди. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ходимларни мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари авж нуқтасига етди. Гулистон тумани Оқолтин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 11-сон оилавий поликлиника вилоятда биринчилардан бўлиб бу муҳим тадбирни якунлашди.
———————————————
Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиниши натижасида бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими вужудга келмоқда. Юртимизда биринчилардан бўлиб вилоятда иккита синов лойиҳа ишлари амалга оширилади. Давлат тиббиёт суғурта тизими жорий қилиниб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида “Гулистон тиббиёт кластери” барпо этилади. Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган навбатдаги ўқув-амалий семинарда ана шу масалалар илгари сурилди.

Андижон вилояти.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов бошчилигидаги малакали шифокорлар гуруҳи иштирокида марказнинг Андижон филиалида вилоятда биринчи марта юракда мураккаб технологик рентген-эндоваскуляр диагностика ва кардиожарроҳлик даволаш муолажалари ўтказилди.

Жиззах вилояти.
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан саломатлик тадбирлари ўтказилди.

Фарғона вилояти.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, бир неча кун давомида жами 291 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан 30 нафари саралаб олинди ҳамда шу ернинг ўзида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 29 нафар болада пластик жарроҳлик, 1 нафар болада эса кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Қашқадарё вилояти.
“Ёшим олтмишдан ўтди, лекин жисмоний машқларни сира канда қилмайман. Дўхтирларимиз, ҳамшираларимиз пиёда юринг, овқатланишга, хонадоннинг саришталигига эътибор беринг, деб бекорга жон куйдиришмаяпти. Саломатлик энг аввало ўзимизга керак”, дейди қашқадарёлик Мақсад момо Хидирова ҳудудда ташкил қилинган “Саломатлик куни” тадбирлари давомида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi