Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЎСМИРЛАР ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДА | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЎСМИРЛАР ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ўсмирлар диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Акмал Асқаров ва Қорақалпоғистоннинг бир қатор даволаш-профилактика муассасалари мутасаддилари иштирок этди. Тадбир давомида йиғилганлар диспансерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бу диспансер тўлиқ реконструкциядан чиқиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таминланган. Сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга алоҳида хона ажратилиб, УТТ, Рентген, лаборатория, стерилизация, шунингдек, кундузги даволаш хоналари ҳам тиббий хизмат кўрсатишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Юртимизда аҳоли саломатлиги, жумладан ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлигини асраш алоҳида эътибор талаб қиладиган масалалардан ҳисобланади. Юқори ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган талаба ва ўқувчи ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, уларни тиббий текширувдан ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш орқали келажагимиз асосини қурувчи соғлом авлод етишиб чиқиши шубҳасиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi