Get Mystery Box with random crypto!

​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан: Наманган вилояти. В | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

​​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Наманган вилояти.
Вилоят марказидан қарийб 80 км олис масофада жойлашган Гулбоғдаги 10-сон оилавий поликлиникаси эрта тонгдан одамлар билан гавжум бўлди. Чунки бу ерга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан намунали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари ташриф буюришди.

————————————
Аламилик бир неча хонадон эгалари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг йўқловидан ғоят мамнун бўлишди. Кўча бошида оҳиста қадам ташлаб келаётган онахон Абдулходи Иминовнинг диққатини тортди. Бошқарма бошлиғи онахондаги ҳорғинликдан ундаги касалликлар аломатини узоқдан бўлсада илғади.

Бухоро вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидов бошчилигида бошқарма масъул ходимлари Когон туманидаги 23-оилавий поликлиникасида бўлишди. Улар тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлашдилар. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифи, ундан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган устувор вазифалар, шу билан бирга, сўнгги пайтларда соҳага доир чиқарилган қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бердилар.
—————————————
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев бошчилигидаги етук мутахассислар Бухоро вилояти шифохоналарида жойлашган нейрохирургия бўлимларида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар муассасаларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди, ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкиллаштиришди. Бундан ташқари. тажрибали мутахассис марказнинг ҳудуддаги филиали нейрожарроҳлари ассистентлигида нейроонкологиянинг долзарб йўналишида мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказди.
————————————
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Марат Садиков бухоро вилоятига борди. Ташрифдан мақсад Президентимиз томонидан берилган вазифалар ижросини ўрганиш, соҳа ходимларига амалий ва назарий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, бу йўналишда юзага келган мавжуд муаммо ва камчиликларга биргаликда ечим излашдан иборатдир.

Фарғона вилояти.
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ўзбек жанг санъати федерацияси туман вакиллари билан ҳамкорликда “Саломатлик куни” тадбири намунавий сценарий асосида ташкил этилди.

Тошкент вилояти.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" нинг дастлабки ойида Пскент туманида навбатдаги янги оилавий шифохона фойдаланишга топширилди. Поликлиника "Холиқберди" маҳалласида жойлашган бўлиб, Президентимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича 2 млрд 400 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолининг жисмоний фаоллик даражаси, зарарли одатлари ўрганилиб, саломатлик профили яратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли тўрт гуруҳга ажратилиб, саломатлик кўрсаткичлари аниқланмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi