Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 240

2022-01-15 11:45:49
14 январь ҳолатига кўра, юртимизда 683 621 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 449 219 нафарни,
2-босқич эмланганлар 234 402 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (165 239 доза), Самарқанд (107 784 доза), Андижон (75 714 доза), Қашқадарё (59 273 доза), Наманган (58 695 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.6K views08:45
Ochish/sharhlash
2022-01-15 10:20:08Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус COVID поликлиникалари бўйича маълумот

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизнинг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди. Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

5-сонли Фтизиатрия диспансери
Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

1-сон Фтизиатрия диспансери
Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

58-сон оилавий поликлиника
Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

11-сон оилавий поликлиника
Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

3-сон Фтизиатрия диспансери
Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази
Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

4-сон фтизиатрия диспансери
Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

42-сон оилавий поликлиника
Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

2-сон фтизиатрия диспансери
Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
17.6K views07:20
Ochish/sharhlash
2022-01-15 08:52:21ССВ: Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади. Улар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди

Сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг Omicron штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча таҳликали. Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллаш орқали мураккаб вазиятни изга солишга уринмоқда.

Юртимизда ана шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хусусан, коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётган Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган 4 та диспансер ҳамда 8 та оилавий поликлиника биносида иш бошлаган мазкур муассасалар аҳолига ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ҳар бир муассасага шифокорлар билан бир қаторда, тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб қилинган.

Шунингдек, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган "COVID-box"лар берилади. Беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан махсус шифохонага юборилади.

Бундан ташқари, коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
14.8K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-01-15 08:32:03
Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди

14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 142 800 нафарни,
2-босқич эмланганлар 54 923 нафарни,
3-босқич эмланганлар 64 456 афарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 523 723 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 031 472 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 066 320 нафарни,
3-босқич эмланганлар 77 425 931 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Тошкент шаҳри (24 997 доза),
Самарқанд вилояти (22 812 доза),
Тошкент вилояти (12 781 доза) қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 65,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.2K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-01-15 08:04:00 Кеча юртимизда 870 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 450 нафардан ортиқ бемор қайд этилди

2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
20 нафари Бухоро вилоятида,
53 нафари Жиззах вилоятида,
20 нафари Қашқадарё вилоятида,
7 нафари Навоий вилоятида,
23 нафари Наманган вилоятида,
48 нафари Самарқанд вилоятида,
17 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Сурхондарё вилоятида,
29 нафари Фарғона вилоятида,
37 нафари Хоразм вилоятида,
135 нафари Тошкент вилоятида,
451 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 17 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Жиззах вилоятида 24 нафар,
Қашқадарё вилоятида 38 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 9 нафар,
Самарқанд вилоятида 76 нафар,
Сирдарё вилоятида 3 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 14 нафар,
Хоразм вилоятида 25 нафар,
Тошкент вилоятида 61 нафар,
Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198283 (+341) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
18.9K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-01-14 15:49:11
ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 11 минг 100 тадан ошди

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушган мурожаатлар сони 11 166 тага етди.

Уларнинг:
47 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
24 фоизи мурожаатлар,
29 фоизииндивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

4 047 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
642 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
339 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1 133 та,
Наманган вилоятидан — 1 055 та,
Самарқанд вилоятидан — 576 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.7K views12:49
Ochish/sharhlash
2022-01-14 14:37:16“Омикрон”: Кўрсаткичлар пасайди, аммо хавотирлар камайгани йўқ!

Кеча дунё бўйича қарийб 2,8 миллион кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун аввалги рекорддан 871 мингта кам кўрсаткичдир. Бироқ қатор давлатларда ҳамон ўсиш динамикаси юқори.

Масалан:
АҚШда — 889 минг,
Францияда — 302 минг,
Италияда — 185 минг,
Испанияда — 159 минг,
Австралияда — 128 минг,
Аргентинада — 128 минг,
Буюк Британияда — 105 минг беморда СOVID-19 рўйхатга олинган.

Айрим давлатларда эса пандемия давридаги рекорд кўрсаткичлар янгиланган
. Шулардан бири — Бразилия. Бу ерда 13 январь куни 98 мингга яқин кишида касаллик аниқланган. Филиппинда 34 минг янги ҳолат қайд этилган.

Туркияда ҳам эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Кеча мамлакатда коронавирусга топширилган ПЗР тестлардан 75 мингдан зиёди “мусбат” натижани кўрсатди.

Қозоғистонда эса “омикрон” штамми пайдо бўлиши ва COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани муносабати билан бугундан қўшимча чекловлар жорий этилди.

Хабар қилинишича, савдо мажмуаси ва тармоқлари, спорт, фитнес клублари, ёга марказлари, бассейн ва сауналарга кириш учун энди эмлангаликни тасдиқловчи сертификат талаб қилинади.

Шунингдек, мижозлардан етти кун ичида топширилган ПЗР тести “салбий” натижаси талаб қилинади. Бундай муассасаларга уч ой ичида коронавирус билан касалланган кишилар ҳам киритилиши кўзда тутилган.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Қозоғистонда сўнгги кунларда касалланиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда. Мисол учун, бу ерда 10 январда 2230, 11 январда 4890, 12 январда 9180 нафар кишида СOVID-19 рўйхатга олинган бўлса, кеча янги ҳолатлар сони 10 500 тадан ошиб кетди.

“Омикрон” Индонезияда ҳам шиддат билан тарқала бошлади. Мамлакатда шу кунгача 572 та янги мутацияга чалиниш ҳолати аниқланган.

Россияда
ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортга қайтиши кузатилаётган эди. Аммо мамлакатга янги штамм кириб келгач, яна ўсиш суръатлари кўзга ташаланмоқда.

Кеча мамлакатда 23 минг 820 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва 12 январга нисбатан 6 минг зиёд ҳолат рўйхатга олингани бунинг тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-01-14 13:05:53 Қўшимча изоҳ:

Юқорида эълон қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатномасида 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилиши айтилган.

Бунга қўшимча сифатида маълум қиламизки, матнда кўрсатилган муддатлардан аввал коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини олган фуқароларимиз ҳам шу йилнинг февраль ойидан бошлаб ўтказиладиган мазкур ютуқли ўйинда иштирок этишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.8K views10:05
Ochish/sharhlash
2022-01-14 10:06:40МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Сўнгги вақтларда бутун дунёда янада кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликнинг “омикрон” штамми мамлакатимизда ҳам аниқланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, эмлаш коронавирус касаллигини олдини олишнинг ягона йўлидир. Жумладан, COVID-19нинг турли штаммлари, хусусан, тез тарқалувчи “омикрон”га қарши курашда ҳам мавжуд вакциналар ижобий натижа бермокда. Таҳлиллар вакцинация даражаси юқори бўлган давлатларда ушбу штамм туфайли касалланиш даражаси паст ва енгил ўтаётганини кўрсатди.

Пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодига салбий таъсирини олдини олиш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб юртимизда оммавий эмлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

Шуларга кўра, Сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Маълумот учун:

эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернетдаги ресурсларида мавжуд.

20 нафардан ортиқ эмланувчиси бор ташкилотларга эса сайёр эмлаш бригадасини жалб этиш имконияти ҳам яратилган.

Энг муҳими, эмлаш бепул амалга оширилади.

2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади.

Эмлаш масалалари бўйича мурожаат учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг телефон рақами:
78-888-01-01

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Вакцинация нафақат пандемия билан боғлиқ чекловларга эҳтиёж қолдирмай, иқтисодиётимизнинг узлуксиз ривожланишига хизмат қилади, балки Сиз, яқинларингиз, ходимларингиз ҳамда мижозларингиз саломатлиги ҳимояси учун ҳам энг муҳим чорадир.

Касаллик кенг тарқалишининг олдини олишда, бу синовли кунлардан омон-эсон ўтишимизда ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
20.0K views07:06
Ochish/sharhlash
2022-01-14 08:38:21
Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,3 миллион дозадан ошди

13 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 141 353 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 23 277 нафарни,
2-босқич эмланганлар 54 393 нафарни,
3-босқич эмланганлар 63 683 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 380 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 008 051 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 011 397 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 361 475 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (23 724 доза),
Тошкент шаҳри (22 776 доза),
Фарғона вилояти (13 450 доза) қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 65,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.8K views05:38
Ochish/sharhlash