Get Mystery Box with random crypto!

Кеча юртимизда 140 844 доза COVID-19 га қарши вакцина қўллани | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизда 140 844 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

10 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 844 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 452 нафарни,
2-босқич эмланганлар 58 521 нафарни,
3-босқич эмланганлар 61 871 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 949 291 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 933 958 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 843 561 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 171 772 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (30 054 доза),
Тошкент шаҳри (19 192 доза),
Қашқадарё вилояти (12 453 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi