Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! С
Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.99K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-16 16:26:12
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШда Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) раҳбарияти билан учрашди.

IFC нинг Давлат-хусусий шериклик транзакциялари маслаҳати бўйича директори Линда Рудо Муньенгетерва билан ўтказилган музокаралар давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида янги кўп тармоқли шифохоналарни қуриш, улардан фойдаланиш ва жиҳозлаш тўғрисидаги келишув билан якунланди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу мулоқот ва унинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.6K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-05-16 14:41:35
В рамках рабочего визита в США делегация во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым посетила Фармакопейную конвенцию США.

На встрече была достигнута важная договоренность о гармонизации Государственной фармакопеи Республики Узбекистан с Фармакопеей США в целях расширения и укрепления двустороннего сотрудничества в данном направлении.

О подробностях встречи рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения из США.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.5K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-05-16 09:58:59
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация хизмат сафари доирасида Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюрди.

Учрашувда ушбу йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш бўйича муҳим келишувга эришилди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.1K viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash
2023-05-16 08:32:25 ССВ: Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади

Шу йил 22 май куни Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази йирик анжуманга мезбонлик қилади.

Муассасанинг янги қурилган биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми ўтказилади.

Тадбирга Россия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Форумнинг бу галги мавзуси “Аллергик касалликларнинг аллергенлар билан махсус иммунтерепия давосининг замонавий ҳолати ва истиқболлари” деб номланган.

Унинг кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.

Форум соҳага оид илмий янгиликлар, илғор ташхис ва муолажа усуллари, инновацион ёндашувлар ҳақидаги қиқизиқарли маърузаларга бой бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.1K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-05-16 07:11:19ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди.

Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади.

Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади.

Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин.

Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир.

Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган.

Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.6K views04:11
Ochish/sharhlash
2023-05-15 13:00:33
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ушбу соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати муносиб эътироф этилди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари тақдирланди.

Шунингдек, ҳамшираларимиз билан ёнма-ён, уларга тиргак бўлиб ишлаётган фидойи шифокорлар ҳамда ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашган 14 нафар ҳамшира ҳам рағбатлантирилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тантанали тадбир тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
21.2K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:43:18
ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади

2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди.

Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8956 нафар талабгордан 4000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли 2020/2022 йилларда, 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.0K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:38:24
#Биласизми

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача
(1 млн. 650 минг сўмдан 2 млн. 310 минг сўмгача) миқдорда;

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн. 310 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.3K views06:38
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:42:28
Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana Asia – 2023” I таълим форуми бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек Россия Федерациясидан таниқли профессор-ўқитувчилар, анестезиолог-реаниматологлар иштирок этди.

Форум доирасида “Замонавий беҳушлик методологияси”, “Ўпкаларни сунъий винтеллаш аппаратлари қурилмаси, хусусиятлари ва имкониятлари”, “Вентиляцияни қўллаб-қувватлаш усуллари ва режимлари” мавзуларида баёнотлар тингланиб, маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонда миллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги турбинали сунъий ўпка винтеллаш аппарати лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.1K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:55:12 Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда Ўзбекистон–Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

Гарвард университети билан ҳамкорликда юртимизда Тиббий генетика маркази очилади

104 нафар Нобель мукофоти совриндори ўқиган Колумбия университети раҳбарияти билан қандай масалалар муҳокама этилди?

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вазир БМТнинг интерактив эшитувларида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маъруза қилди

Жанубий Каролина тиббиёт университетидан юртимизга мутахассислар жалб қилинади

ЖССТ: Пандемия тугади, коронавирусга қарши кураш эса давом этмоқда

Небраска университети билан қандай меморандум имзоланди?

Соғлиқни сақлаш вазири Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ушбу соҳа вакилларига байрам табриги йўллади

“Ҳамшира — 2023” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди

АҚШ билан тиббиёт соҳасида инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди

Бир ёшгача бўлган болалар учун қўшимча овқат қандай тайёрланади?

Мамлакатимизда Вебстер университети билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари тайёрланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.4K views04:55
Ochish/sharhlash