Get Mystery Box with random crypto!

ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади 2023/2024 | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади

2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди.

Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8956 нафар талабгордан 4000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли 2020/2022 йилларда, 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram