Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тад | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ушбу соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати муносиб эътироф этилди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари тақдирланди.

Шунингдек, ҳамшираларимиз билан ёнма-ён, уларга тиргак бўлиб ишлаётган фидойи шифокорлар ҳамда ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашган 14 нафар ҳамшира ҳам рағбатлантирилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тантанали тадбир тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram