Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ: Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг III ха | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади

Шу йил 22 май куни Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази йирик анжуманга мезбонлик қилади.

Муассасанинг янги қурилган биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми ўтказилади.

Тадбирга Россия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Форумнинг бу галги мавзуси “Аллергик касалликларнинг аллергенлар билан махсус иммунтерепия давосининг замонавий ҳолати ва истиқболлари” деб номланган.

Унинг кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.

Форум соҳага оид илмий янгиликлар, илғор ташхис ва муолажа усуллари, инновацион ёндашувлар ҳақидаги қиқизиқарли маърузаларга бой бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram