Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! С
Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.99K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-06-09 16:59:07 ССВ: Қорақалпоғистонлик болаларда лапароскопик усулда урологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб “Диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Акция доирасида ҳудудларда малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилиб, бемор болаларда юқори технологияли операциялар бажариляпти.

Хусусан, шу кунларда Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари олис Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, диспансер назоратида турган ва ногиронлиги бор болаларни тиббий кўриклардан ўтказмоқда.

— Республиканинг 16 та тумани 7 гуруҳга ажратилиб, жойларда тиббий текширувлар ташкил этиляпти, — дейди марказ директори Максуд Саидов. — Кеча Хўжайли туманида кўриклар ўтказдик, бугун эса Чимбойдамиз.

Акция давомида беморлар тиббий ёрдамга муҳтожлик даражасига кўра таснифланиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми туман, вилоят ва республика миқёсида белгилаб олинмоқда.

Шунингдек, мураккаб жарроҳлик амалиётлари талаб этиладиган бемор болалар сараланиб, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудуддаги филиалида пойтахтлик шифокорлар бошчилигида юқори технологияли операциялар ўтказиляпти.

— Бугун Қорақалпоғистон тиббиёти тарихида илк бор бемор болада лапароскопик пиелопластика операцияси бажарилди, — дейди М. Саидов. — Шунингдек, кичик ёшли беморда биринчи марта оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан графт олиниб, гипоспадияни оғир турида Bracka амалиёти ўтказилди. Аҳамиятлиси, ушбу жарроҳлик муолажалари танага тиғ теккизмасдан, кичик кесмалар орқали кам инвазив йўл билан амалга ошириляпти.

— Эртага эса пешоб йўллари тананинг ташқарисида жойлашиши туғма нуқсони билан дунёга келган 2 кунлик чақалоқда жуда оғир (экстрофия-эписпадия комплекс) CPRE операциясини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 20 дан ортиқ ЛОР, 10 га яқин кардиологик ва нейрохирургик амалиётлар, жами 100 дан зиёд мураккаб операцияларни бажариш кўзда тутилган. Энг муҳими, мазкур амалиётлар давлат ҳисобидан бепул ўтказилади.

Акция давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9.4K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:15:17
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 600 ўринли ушбу замонавий бинода яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
4.5K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-06-06 10:38:30Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди.

Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди.

Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди.

Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик қандли диабетнинг 1-тури ва бошқа ошқозон ости бези касалликларини даволашда катта самара бериши мумкин.

Инсонларда ўтказиладиган клиник синовлардан сўнг якуний хулосалар маълум қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
5.5K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:58:38
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг янги корпуси очилди.

Тўрт қаватли, 200 беморга мўлжалланган мазкур бинодан қабул-диагностика, реанимация, шошилинч жарроҳлик бўлимлари, еттита операция блоги ва 30 та реанимация ўрни ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган амалиёт хоналари ўрин олган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида ушбу иншоотнинг очилиш маросимида иштирок этди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ана шу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.5K views05:58
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:35:49
Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган.

Айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли саломатлигини асраш, сурункали хасталикларга чалинган беморларни ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олишга жиддий эътибор бериляпти.

Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Навоий вилоятига хизмат сафари давомида Хатирчи туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

CCВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси шу ҳақда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-06-05 13:00:54
Бугун пойтахтимизда II халқаро фармацевтика форуми иш бошлади

Икки кун давом этадиган мазкур форум доирасидаги тадбирлар халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тартибга солувчилар, дистрибюторлар, дорихоналар тармоқлари ва бозор экспертлари ўртасида илғор тажриба ҳамда амалиётлар, инновацион усуллар ва технологиялар алмашинувининг минтақавий майдонига айланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.0K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-06-05 08:49:27 Минздрав: на Узбекско-российском международном медицинском форуме подписано свыше 170 меморандумов

В жемчужине Востока — прекрасном городе Самарканде прошел Узбекско-российский международный медицинский форум.

В этом престижном мероприятии приняли участие министры здравоохранения Республики Узбекистан и Российской Федерации Амрилло Иноятов и Михаил Мурашко, представители дипломатического корпуса, ректоры и профессора ведущих высших медицинских учебных заведений, руководители престижных медицинских клиник, научно-исследовательских институтов, специализированных медицинских центров, крупных фармацевтических и медицинских компаний двух стран – всего более 500 человек...

ПОДРОБНО

Пресс-служба
Министерства здравоохранения

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.9K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2023-06-05 08:07:27 Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Травматология марказида навигация технологияси ёрдамида эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилади

Ўзбекистон — АҚШ: Тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Кашандалик умрни 18 йилга қисқартиради

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг янги биноси қандай имкониятларга эга?

Тошкентда ўтказилган ҳамширалик иши бўйича халқаро анжуманда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Тошкент туманида туманлараро перинатал марказ иш бошлади

ССВ: Вазир Гематология марказида даволанаётган бемор болажонларни байрам билан қутлади

Хатирчи туманида янги гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди

Навоийда вазирлик Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Энди ҳамширалар ҳам малака ошириш учун чет элга юборилади

Самарқандда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.2K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-06-04 11:07:11 ССВ: Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида 170 дан ортиқ меморандум имзоланди

Дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, ҳар икки мамлакатнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва профессорлари, тиббиёт клиникалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари раҳбарларидан иборат 500 нафар қатнашчи иштирок этди...

БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
18.1K views08:07
Ochish/sharhlash
2023-06-03 14:52:52
#онлайн

Россиялик мутахассисларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаккурномалари ва юртимиз тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларининг "Фахрий профессор"и унвонлари билан тақдирлаш жараёни.
____________________

Процесс вручения российским специалистам благодарственных грамот Министерства здравоохранения и присвоения им звания почетных профессоров высших учебных заведений и республиканских специализированных центров нашей страны.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.0K views11:52
Ochish/sharhlash