Get Mystery Box with random crypto!

Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana Asia – 2023” I таълим форуми бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек Россия Федерациясидан таниқли профессор-ўқитувчилар, анестезиолог-реаниматологлар иштирок этди.

Форум доирасида “Замонавий беҳушлик методологияси”, “Ўпкаларни сунъий винтеллаш аппаратлари қурилмаси, хусусиятлари ва имкониятлари”, “Вентиляцияни қўллаб-қувватлаш усуллари ва режимлари” мавзуларида баёнотлар тингланиб, маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонда миллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги турбинали сунъий ўпка винтеллаш аппарати лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram