Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 244

2021-02-17 09:40:59
#cаломатлик_акцияси

В рамках оздоровительной акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», проводимой в Наманганской области по инициативе Министерства здравоохранения, было запланировано у трех пациентов проведение трансплантации почки.

Творческая группа телеканала «Узбекистон 24» представили специальный репортаж, посвященный дооперационному и послеоперационному состоянию этих пациентов и доноров.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.7K views06:40
Ochish/sharhlash
2021-02-17 09:19:45Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясининг 109 миллион 504 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 418 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 27,753 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,937 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,921 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Буюк Британия (4,070 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,053 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

Число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 миллионов

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:23 часов по ташкентскому времени 17 февраля 2021 года), в мире коронавирусной инфекцией заразилось более 109 млн 504 тысячи человек, из них более 2 млн 418 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где выявлено более 27,753 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,937 млн), на третьем — Бразилия (более 9,921 млн), на четвертом — Великобритания (4,070 млн), на пятом — Россия (4,053 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-02-17 09:02:33
#cаломатлик_акцияси

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида 3 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари ушбу беморлар ва донорларнинг жарроҳлик амалиётидан олдинги ва кейинги ҳолатларига бағишланган махсус лавҳа тақдим этди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.3K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:03:41 2021 йил 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79497 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Тошкент вилоятида,
32 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77993 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 882 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
8.7K views05:03
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:56:53
#вакцина
Ўзбекистон "COVID-19" вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.1K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-02-16 17:34:24
Наманган вилоятида аҳоли муаммоларини маҳаллабай тартибда ўрганиш натижасида кўплаб масалаларга ечим топилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам хонадонма-хонадон юрилиб, фуқаролар саломатлиги назоратга олинмоқда. Соғлиги билан боғлиқ муаммоси бўлган аҳоли вакилларига беминнат ёрдам кўрсатилмоқда. "Ўзбекистон 24"нинг қуйидаги репортажида Наманган вилоятида халқ хизматида бўлиб турган мутасаддиларнинг бир кунлик фаолияти батафсил ёритиб берилган.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
23.7K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-02-16 17:22:53Наманганда пойтахтлик шифокорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Aввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда.

Aкция доирасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л. Туйчиев ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда шу куннинг ўзида пойтахтлик шифокорлар иштирокида юрак қон-томир соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шунингдек, кун давомида “Темир дафтар”га киритилган, шароити оғир, юрак касаллигига чалинган юзлаб беморлар жарроҳлик амалиёти ва даволашга тайёрлаш юзасидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилиб, уларнинг аксариятига шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
8.2K views14:22
Ochish/sharhlash
2021-02-16 15:16:25 “ОПЕРАЦИЯ УЧУН ТЎПЛАБ ЮРГАН ПЕНСИЯ ПУЛЛАРИМИЗ ЁНИМИЗДА ҚОЛДИ”

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида пойтахтдан келган мутасаддилар ва малакали шифокорлар Наманган вилояти маҳаллаларида уйма-уй юриб, хастаҳол аҳоли вакилларининг ҳолидан хабар олиб, саломатлигини тикламоқда...

Батафсил

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.6K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-02-16 14:29:55
Самарқанд вилоят кардиология диспансери 1980 йилдан бери фаолият юритиб келади. Айни пайтда муассаса замонавий тиббий техникалар билан тўлиқ таъминланган. У ерда кардиология соҳасида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.0K viewsedited  11:29
Ochish/sharhlash
2021-02-16 13:14:24Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг илк филиали Фарғонада иш бошлади

Мамлакатимизнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қон-томир жарроҳлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Фарғона вилояти минтақавий филиали очилди.

Филиалда маъсул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

— Биринчи куниёқ илк маротаба очилган филиалда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази мутахассислари биргаликда беморларнинг кўригини бошлаб юборишди, — дейди РХАИМ директори, академик Шавкат Каримов. — Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни жойларда ўтказиш имкониятини беради.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча улар Фарғона вилояти Бешариқ туманида бўлишди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 70 нафарга яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.

Наманган вилояти Турақўрғон туманида ҳам шу каби фаолият амалга оширилган бўлиб, текширув давомида бош мияга қон олиб борувчи брахиоцефал артерияларнинг зарарланиши ва уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлар, патологик деформациялар мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг бир қатор мутахассислари томонидан малакали тиббий текширувдан ўтказилди. 90 нафарга яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди. Беморларга марказнинг малакали мутахассислари ва Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари керакли тавсияларни беришди ва кейинги даво муолажаларини биргаликда белгилаб олишди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Фарғонада унинг илк филиали ишга тушди. Яқин кунларда эса унинг филиаллари Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам очилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.5K views10:14
Ochish/sharhlash