Get Mystery Box with random crypto!

​Халқаро эксперт электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформас | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Халқаро эксперт электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўз тавсияларини беради

ССВнинг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш марказида “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2020-2021 йилларда икки йиллик ҳамкорлик шартномаси” ва USAIDнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш” лойиҳаси доирасидаги консультант – Литва Телемедицина ассоциацияси вице-президент, Вилнюс университети клиникасидаги Информатика ва ривожланиш маркази директори Ромуалдас Жонас Кизлаитис билан суҳбат бўлиб ўтди.

Ушбу ташриф ЖССТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ахборот тизимини ривожлантириш учун кўрсатаётган техник кўмакнинг давоми ҳисобланиб, марказ мутахассислари билан электрон соғлиқни сақлаш тизимини яратиш лойиҳаси бўйича тажриба алмашилди. Марказ томонидан олиб борилаётган лойиҳаларнинг ҳолати, амалга ошириш механизмида хорижий тажрибаларни қўллаш тўғрисида муҳокама ва таклифлар ўрганилди.

Ромуалдас Жонас Кизлаитис Ўзбекистондаги фаолияти доирасида олиб борилган ишларни ўрганиб, умумий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда ривожланган давлатларнинг тажрибалари асосида электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўзининг тасияларини тақдим этади.

Маълумот учун: Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш тизимида ахборотлаштириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Булар қаторида электрон поликлиника, электрон тиббиёт картаси, телемедицина, ягона электрон рўйхатга олиш ва бошқа тизимни такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган лойиҳаларни мисол келтиришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi