Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.00K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 234

2021-02-18 16:10:17 Сирдарёда илк маротаба юрак соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Сирдарёда юрак кон-томир касалликларини даволаш борасида муҳим қадамлар ташланмоқда. Президентимизнинг ташаббуслари билан вилоят кардиология диспансерига 1 миллион 600 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги 23 турдаги 88 дона замонавий тиббиёт жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди. Янги эндоваскуляр хирургия бўлими очилиб, мазкур бўлимга коронарография аппарати олиб келиб ўрнатилди. Ушбу келтирилган аппарат орқали беморларнинг юрак коронар қон томирлари, уйқу артериаллари ва сон артерияларини текширувдан ўтказиш, муҳтож бўлган беморларга стенд қуйиш амалиёти Сирдарёда ўтказиладиган бўлди.

Батафсил

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.2K views13:10
Ochish/sharhlash
2021-02-18 13:16:50
В рамках оздоровительной акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», проводимой в Наманганской области по инициативе Министерства здравоохранения, осуществляется немало сложных хирургических операций. Операция, проведенная специалистами Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, продлилась 4 часов и была завершена успешно. Подробнее в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.9K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-02-18 12:49:51
#саломатлик_акцияси

Наманганда "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остида ўтаётган саломатлик акцияси доирасида кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятнинг ўзида ўтказилмоқда. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан 4 соат давомида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.4K views09:49
Ochish/sharhlash
2021-02-18 12:32:43
Ҳуснбузарга қўл теккизилса, сиқилса ўрнида доғлар қолади

Дерматолог-косметолог Саида Исамуҳаммедова:

Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.

Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Aкс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Aйниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади.

Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради. Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.4K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:29:21
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов "Студия 24" дастурида шошилинч тиббий ёрдам хизматида замонавий технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.9K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-18 09:41:55ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекциясидан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 217 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (17.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:56 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 348 150 янги ҳолати аниқланди, 8 251 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 109 миллион 901 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,433 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,937 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,866 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,112 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,058 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 95 902, Ҳиндистонда 11 610, Бразилияда 32 197, Россияда 12 828, Буюк Британияда эса 10 625 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от коронавирусной инфекции умерло более 8 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 млн 217 тысяч, из них более 2 млн 412 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:56 по центральноевропейскому времени 17 февраля 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 348 150 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 251 больной умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 18 февраля 2021 года), в мире заразилось более 109 млн 901 тысяча человек, из них более 2 млн 430 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,433 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,937 млн), на третьем — Бразилия (более 9,866 млн), на четвертом — Россия (4,112 млн), на пятом — Великобритания (4,058 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 95 902, Индии — 11 610, Бразилии — 32 197, России — 12 828 и Великобритании — 10 625 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.9K views06:41
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:15:16
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:00:21​ 2021 йил 17 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79548 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида,
33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78059 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 867 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:03:59 ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Қашқадарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қарши ҳарбий госпитали ҳамкорлигида Миришкор туманидаги Чандир қишлоқ участка шифохонасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Фарғона вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
————————————
Соғлиқни сақлаш бошқармасида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати, шунингдек, 2020 йилда содир бўлган оналар ва гўдаклар ўлими таҳлилига бағишланган хайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича муассасалар раҳбарларининг ўринбосарлари фаолиятлари ҳисоботи таҳлил қилинди.
———————————
Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, 38-оилавий поликлиника ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт, маданият, ички ишлар бўлими жамоалари ҳамкорлигида соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Андижон вилояти.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи қишлоқларда сайёр қабуллар ўтказди, шунингдек, аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Наманган вилояти.
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стoматология институти шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, марказ ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш анъана тусини олди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.1K views16:03
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:42:59Намангандаги бирламчи тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий техникалар етказиб берилди

Хабар бериб келаётганимиздек, Наманган вилоятида бошланган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” саломатлик акцияси давом этмоқда.

Акция доирасида ҳудудий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт технологиялари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятнинг ўнлаб тиббиёт муассасаларига замонавий диагностика тиббий жиҳозлари етказиб берилди. Ушбу тиббиёт карвони 62 дона электрокардиограф, 30 дона ультратовуш текшируви аппарати ва кардиомонитор каби қурилмаларни ўз ичига олади.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек Турдиматовнинг қайд этишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини ривожлантириш лойиҳаси бўйича хориждан олиб келинган ушбу асбоб-ускуналар қишлоқлардаги 62 та оилавий поликлиникаларга тақсимланади.

Тадбир доирасида ушбу тиббий асбоб-ускуналарнинг дастлабки тўплами Янгиқўрғон ва Чуст туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига жўнатилди. Жумладан, вилоят марказидан анча олисдаги Исковот қишлоғидаги оилавий поликлиника ходимларига қурилмалардан фойдаланишни ўргатиш ишлари бошлаб юборилди. Эртадан улар ёрдамида қишлоқ аҳли саломатлигини текшириш жараёнлари бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.3K views14:42
Ochish/sharhlash