Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.00K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 232

2021-02-20 11:22:38
Болалар миллий тиббиёт марказида онкология ва гематология бўлими ташкил этилди

Ўзбекистонда ҳозиргача бир-биридан алоҳида бўлган болалар онкологияси ва гематологияси эндиликда ягона соҳага бирлашмоқда.

https://kun.uz/04714112

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.3K views08:22
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:35:33
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Наманганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.8K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:35:33
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи ва «Саховат» уйида бўлди.
- Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз, - деди Президент Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашувда.
Нуронийлар билан суҳбатда давлатимиз раҳбари “Тўрт ой ичида Наманган шаҳрида "Саховат" уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз”, - деб таъкидлади.

Глава государства посетил Дом милосердия №26 и дом-интернат "Саховат" в Намангане.
- Как только вы покинете этот дом, мы предоставим вам жилье и законом защитим ваше право на благополучную жизнь, - сказал Президент на встрече с воспитанниками детского дома.
В беседе с жильцами дома престарелых глава государства отметил: “В течение 4 месяцев в городе Намангане будет построено новое здание для дома «Саховат". Вы будете жить и лечиться в достойных условиях”.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:23:59
Фаолияти давомида 5000 дан ортиқ операцияни муваффақиятли ўтказган украиналик хирург иштирокида Самарқандда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.3K views06:23
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:14:29 ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 384 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 997 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 435 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 384 448 янги ҳолати аниқланди, 10 471 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 110 миллион 723 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 452 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,560 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,963 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,978 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,139 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,083 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 69 069, Ҳиндистонда 13 193, Бразилияда 56 766, Россияда 13 433, Буюк Британияда эса 12 057 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 384 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 млн 997 тысячи, из них более 2 млн 435 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 384 448 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 471 больной умер.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 110 млн 723 тысячи человек, из них более 2 млн 452 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,560 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,963 млн), на третьем — Бразилия (более 9,978 млн), на четвертом — Россия (4,139 млн), на пятом — Великобритания (4,083 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 69 069, Индии — 13 193, Бразилии — 56 766, России — 13 433 и Великобритании — 12 057 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.9K views06:14
Ochish/sharhlash
2021-02-20 08:18:36​ 2021 йил 19 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79632 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
2 нафари Тошкент вилоятида,
21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 7 нафар,
Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78127 (+27) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 883 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.3K views05:18
Ochish/sharhlash
2021-02-20 05:24:53Cаломатлик акциясида пойтахтлик эндокринологлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Шу кунларда Наманган вилоятида бўлиб турган Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг олим-шифокорлари ҳамда вилоят эндокринология диспансери мутахассислари ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акциясида фаол иштирок этишмоқда.

Маҳаллабай тизимда хонадонма-хонадон юрган эндокринологлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, қалқонсимон без фаолиятини бузилиши билан боғлиқ хасталикларга гумон қилинганларни аниқлашяпти. Соғлигида муаммоси бор фуқаролар диспансерга йўналтирилиб, барча диагностик текширувлардан ўтказилмоқда.

Жумладан, Норин туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фарзанднинг онаси Марҳабо Мусаева олти йилдан буён тугунли буқоқ хасталигидан азият чекарди. Кейинги пайтларда нафас олиши қийинлашиб, ютинганида оғриқлар пайдо бўладиган бўлди. Хайрли акция доирасида унинг саломатлиги тикланмоқда.

— Бир гуруҳ малакали шифокор мутахассислар уйимга кириб келди, — дейди Марҳабо Мусаева. — Улар мени тиббий текширувдан ўтказиб, жарроҳлик амалиёти зарурлигини билдирди. Эртаси куни вилоятимиздаги Эндокринология диспансерига бордим. Улар буқоқни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш зарарсиз амалиёт эканини айтишди. Ҳозир операцияга кириш арафасидаман. Меҳридарё шифокорларга, айниқса, соғлиғимни тиклашим учун беминнат ёрдам бераётган давлатимизга минг раҳмат.

Тиббий текширувлар натижасига кўра, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган “темир дафтар”га киритилганлар бепул даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.0K views02:24
Ochish/sharhlash
2021-02-19 17:20:15 ​"СИЗ ҲАЛИ КЎП ЯШАЙСИЗ..."

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида даволанаётган беморлар даставвал шифокорлардан шу сўзларни кўп эшитишади. Муолажа ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг яшашга умидлари мустаҳкамланади, ҳаётга муҳаббатлари янада ортади.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган акция чоғида вилоятлик кардиохирурглар ҳам пойтахтдан келган устозларию, ҳамкасблари билан бирга қатор мураккаб операцияларни ўтказишмоқда.

Тиббий кўрикларнинг маҳаллаларга кўчирилиши, беморларнинг хонадонма-хонадон йўқланиши халқ учун айни муддао бўлиб, бу касалликка қарши вақтида ва самарали даво чораларини кўришга замин бўлмоқда.

— Ҳар куни маҳаллаларга кириб, юзлаб хонадонлардаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олаяпмиз, — дейди филиал директори, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов. — Шифокорларимиз тиббий кўрсатмаси бўлган беморларда ЭХО, ЭКГ ва МСКТ текширувларини олиб боришаяпти. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги мутахассислар билан биргаликда “темир дафтар”га кирган фуқаролар танлаб олиниб, ҳар куни ўнлаб бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

— Олтмиш ёшдан ўтганимда юрагим панд бера бошлади, — дейди Косонсой туманининг Испархон маҳалласида яшовчи Марҳабо Юсуфхўжаева. — Патронаж ҳамширамиз пойтахтдан келган врачлар давлат ҳисобидан операция ўтказишаётганидан бохабар қилиши билан уларга учрадим. Бир йўла 3 та стенд қўйишди. Миржамол акадан, у кишининг ёнида турган Акмалжон укамдан ўткир миокард-инфаркт арафасида ҳаётимни хавфдан сақлаб қолишгани учун бир умрга миннатдорман.

Акция доирасида рентгенэндоваскуляр хирургия бўлимида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, профессор Миржамол Зуфаров раҳбарлигида 8 нафар беморда стентлаш амалиёти бажарилди. Яъни торайган, ҳатто беркилган юрак томирларининг “девор”лари кенгайтирилиб, қоннинг равон оқиши таъминланди. 2 нафар беморнинг тож томирида коронар шунтлашга тараддуд кўрилмоқда.

— Далада узоқ йиллар трактор ҳайдаганман, — дейди Норин тумани Тошлоқ маҳалласида яшовчи Улуғбек Толипов. — Кўргилик экан, икки-уч йилдан буён юрак ҳасталигидан азоб чекардиму, операция учун зарур маблағни тўплай олмаётгандим. — Ниҳоят омадим кулди. Айтишларича, юрагимни чап тож томири тармоғида стентлаш амалиётини ўтказишибди. Энг қувонарлиси, бу операция жароҳатсиз ўтар экан. Худога беадад шукр, оилам бағрига саломатлигимни мустаҳкамлаб қайтиш имконияти туғилди. Биздек беморларга имтиёзли операцияларни ташкиллаганларни, айниқса, халқига беҳад меҳрибон Юртбошимизни оиламиз билан кеча-кундуз дуо қиламиз.

Шу куни “темир дафтар”даги яна бир неча беморда юрак қон-томирини стентлаш амалиёти муваффақиятли бажарилди. Айни дамда Республика ихтисослаштириган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ҳам мутахассислари фаолиятини кузатиб, хатто энг нозик ва мураккаблар амалиётларни ўзи бажариб, қимматли маслаҳатларини бериб боргани эса, интервенцион кардиохирургларнинг операция чоғидаги масъулиятини янада ошириб турди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари Сардор Турсунов ва Шаҳзод Асқаровлар ҳам бўлим мудири Шуҳрат Салоҳиддинов етакчилигида юқоридаги каби операцияларни бажаришда фаол қатнашишмоқда.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.4K views14:20
Ochish/sharhlash
2021-02-19 16:29:43
Президент Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.
Ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмагани учун давлатимиз раҳбари Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига, маҳалла раисига танбеҳ берди.
Маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, Шавкат Мирзиёев бу ердаги аҳволни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент посетил махаллю Бунёдкор города Намангана.
Глава государства отчитал хокима города, городского прокурора - руководителя сектора, за которым закреплена данная махалля, а также ее председателя за отсутствие питьевой воды, разбитые внутренние дороги, неблагоустроенную территорию.
Побеседовав с местными жителями, Президент дал указания по улучшению состояния махалли.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.2K views13:29
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:31:50
Энди юрак қон-томир касалликлари билан боғлиқ жарроҳлик амалиётлари Сирдарёда ҳам ўтказилади.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.8K views11:31
Ochish/sharhlash