Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
No
Online
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.71K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 233

2021-02-20 16:25:21ССВ тиббиёт ходимларига тажовуз қилиниши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди

Юртимизда тиббиёт ходимларининг нуфузини ошириш, уларга муносиб касбий ва ҳаётий шароитларни яратишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, аҳоли орасида тиббиёт ходимларига нописанд муносабатда бўлиш, ҳатто куч ишлатиш ҳолатлари учраб тургани ачинарли ҳолдир.

Кеча, 19 февраль тунги соат 23:13 да тез тиббий ёрдам Саll-марказига Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Яшнобод 6-тор кўчасидаги хонадонларнинг биридан чақириқ тушган. Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув жойига соат 23:25 да, яъни 12 минутда етиб бориб, хонадондаги бемор тезкор тиббий кўрикдан ўтказилган ва 23:40 да беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги учун зудлик билан пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига етказилган.

Муассаса бош шифокори Б. Мамаджоновнинг маълум қилишича, шифохонада 52 ёшли бемор Д. Н.га "Гипертония касаллиги. Гипертоник криз. Ўпка шиши ва агонал ҳолат” ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган.

У пайтда беморнинг ҳолати оғир бўлиб, кўз қорачиғи кенгайган, фотореакция аниқланмаган, нафас активлиги кузатилмаган ҳолатда бўлган, уйқу артериясида ҳам пульсни аниқлаб бўлмаган ва шу тариқа беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилган.

Беморга сунъий нафас юбориш, юракни бевосита массаж қилиш, дефибриллятор орқали таъсир қилиш ва бошқа муолажалар қилиниб, юрак ва нафас реанимацияси 30 дақиқа давомида 3 марта қайта ўтказилган. Стандартлар бўйича амалга оширилган тезкор муолажаларга қарамасдан, беморда биологик ўлим қайд этилган.

Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари томонидан хизмат вазифасини бажараётган шифокорларга нисбатан сабабсиз жисмоний тазйиқ ўтказилган.

Бунинг оқибатида шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг шифокори, 32 ёшли Д. У. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, травматик шок 1,2-даража” ташхиси билан, яна бир тез тиббий ёрдам хизмат ходими, 21 ёшли А. А. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши. Кўкрак қафаси соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан мазкур шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Ярим тунда ўз касбий фаолиятини бажариш пайтида тажовузга учраган тиббиёт ходимлари учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан нейрохирург шифокорлар таклиф қилинган ва уларга дастлабки қўйилган ташхис тўлиқ тасдиқланган.

Бугун тонгда ҳам жабрланган тиббиёт ходимларининг аҳволи оғирлигича қолаётганлиги ва уларга махсус жарроҳлик амалиётига тиббий кўрсатма борлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.

Дарҳақиқат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча йиллардан бери тиббиёт ходимларини ҳимоялаш борасида қонунчиликни кучайтириш, жамоатчилик назоратини кенгайтириш, аҳолида тиббий хизматдан фойдаланиш ва шифокорларга нисбатан муомала маданиятини оширишга жиддий эътибор қаратишга чақириб келмоқда.

Мазкур ҳолат ҳам бу масаланинг долзарблигини яна бир бор исботлади. Айни ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни қатъий назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
14.2K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-02-20 14:32:52
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.6K views11:32
Ochish/sharhlash
2021-02-20 14:06:13#Давлат_дастури

2021 йилги Давлат дастурига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

2021 йил 3 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Давлат дастурида кўплаб соҳалар қатори тиббиёт тизимида амалга оширилиши мўлжалланган энг муҳим чора-тадбирлар ўрин олган.

Давлат дастурига биноан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолият олиб боришига рухсат бериладиган бўлди. Бу, албатта, ўрта тиббиёт ходимлари учун катта имтиёзлардан бири.

Бу амалиёт уларнинг аҳоли саломатлигини оширишдаги масъулиятини оширади ҳамда тиббиёт таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашда қўл келадиган механизмдир.

Шунингдек, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими ҳам янада такомиллаштириладиган бўлди. Хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ҳамда тиббиёт коллежлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасалари, бошқа турдаги клиникаларга бириктирилади.

Бир сўз билан айтганда, ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашда бутунлай янгича тизим жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.6K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-02-20 13:24:39
Президент: «Вакцинанинг энг маъқулини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз»

«3 триллион пулни захира қилиб қўйганмиз. Вакцинанинг энг маъқулини топамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

https://kun.uz/58947076

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.3K views10:24
Ochish/sharhlash
2021-02-20 13:21:06 ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Жиззах вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.

Фарғона вилояти.
Фурқат туманидаги 66-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тор доирадаги мутахассисларни жалб этган ҳолда хатлов жараёнларида 4-таянч гуруҳига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди.
----------------------
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шиокорлари томонидан Қўштепа туманида “Д” назоратида турувчи болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бухоро вилояти.
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидов фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ва тиббий маданиятини ошириш мақсадида Ғиждувон туманида сайёр қабул ўтказди.

Сирдарё вилояти.
Ховос туманнинг чегара ҳудуди ҳисобланган Шарқобод маҳалласида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида ишлаётган малакали шифокорлар жамоаси тамонидан ана шундай, навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилиб, маҳалланинг хар бир фуқароси тиббий кўрикдан ўтказилди.
----------------------
20 мингдан зиёд фуқарога хизмат кўрсатиб келаётган Ховосдаги 5-сонли оилавий поликлиника инвестиция дастури ҳисобига қайта реконструкция қилиниб бугун фойдаланишга топширилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.4K views10:21
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:41:27“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” саломатлик акциясида хоразмлик шифокорлар фаол иштирок этмоқда

Маълумки, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда. Акцияда хоразмлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок қилмоқда.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали шифокорлари туманларга чиқиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар, даво муолажалари тавсия қилиш билан бирга зарур ҳолларда жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилмоқда.

Куни кеча марказнинг Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов бошчилигида мутахассислар Гурлан туманига ташриф буюрдилар.

Тиббий текширувлар давомида 80 ёшли Шукуржон момо Сапарбаевани оғир дард бевозта қилаётганлиги аниқланди.

Диагностик таҳлиллардан сўнг мутахассислар онахонда жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин деган хулосага келишди. Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида имкониятлар етарлилиги инобатга олиниб, Т. Полвонов бошчилигида филиал етук мутахассислари О. Тожиддинов, Д.Отажоновлар томонидан маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда онахонда шу ернинг ўзида бачадон бўйни оғир дисплазияси ташхиси асосида бачадон кенгайтирилган экстирпацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бугунги кунда онахон ўзини яхши ҳис қилмоқда.

— Кейинги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида узлуксиз давом этаётган ислоҳотлар туфайли туманларимизда ҳам ноёб амалиётларни ўтказиш имконияти пайдо бўлганлиги халқимизнинг оғини енгил қилмоқда.,- дейди республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов. — Биз акция доирасида вилоятимизнинг бошқа туманларига ҳам ташриф буюрамиз.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.5K views09:41
Ochish/sharhlash
2021-02-20 11:22:38
Болалар миллий тиббиёт марказида онкология ва гематология бўлими ташкил этилди

Ўзбекистонда ҳозиргача бир-биридан алоҳида бўлган болалар онкологияси ва гематологияси эндиликда ягона соҳага бирлашмоқда.

https://kun.uz/04714112

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.3K views08:22
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:35:33
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Наманганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.8K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:35:33
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи ва «Саховат» уйида бўлди.
- Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз, - деди Президент Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашувда.
Нуронийлар билан суҳбатда давлатимиз раҳбари “Тўрт ой ичида Наманган шаҳрида "Саховат" уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз”, - деб таъкидлади.

Глава государства посетил Дом милосердия №26 и дом-интернат "Саховат" в Намангане.
- Как только вы покинете этот дом, мы предоставим вам жилье и законом защитим ваше право на благополучную жизнь, - сказал Президент на встрече с воспитанниками детского дома.
В беседе с жильцами дома престарелых глава государства отметил: “В течение 4 месяцев в городе Намангане будет построено новое здание для дома «Саховат". Вы будете жить и лечиться в достойных условиях”.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:23:59
Фаолияти давомида 5000 дан ортиқ операцияни муваффақиятли ўтказган украиналик хирург иштирокида Самарқандда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.3K views06:23
Ochish/sharhlash