Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда юрагида туғма нуқсони бўлган бол | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда юрагида туғма нуқсони бўлган болаларни даволашга катта эътибор қаратилиб, бунинг учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиали негизида Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинган эди.

Ҳозирда марказнинг болалар кардиохирургияси бўлимида туғма юрак нуқсони бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда ушбу марказда туғма юрак нуқсонини даволаш мақсадида 6 ёшли Амина Ғайратовада кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операцияни бошдан кечирган 13 ва 15 ёшли қизалоқларнинг ҳам ҳозирда аҳволи яхши.

Илгари мазкур тиббиёт муассасасида йилига 50-55 нафар беморда мураккаб юрак операциялари ўтказилган бўлса, эндиликда бу рақам 240-250 тага етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi