Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда жами 38,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойд | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Мамлакатимизда жами 38,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

27 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 180 655 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 26 633 нафарни,
2-босқич эмланганлар 99 355 нафарни,
3-босқич эмланганлар 54 667 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 681 611 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 757 677 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 233 052 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 690 882 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (29 539 доза),
Тошкент шаҳри (22 662 доза),
Фарғона вилояти (21 553 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 61,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi