Get Mystery Box with random crypto!

​Пресс-тур Янги йил байрами кунларида шошилинч тиббий ёрдам м | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Пресс-тур

Янги йил байрами кунларида шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар тизимнинг барча йўналишларини қамраб олмоқда. Тиббиётнинг уч босқичли миллий модели — бирламчи тиббий санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тизимини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан журналист ва блогерларни ана шу уч бўғиндаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтимиздаги қатор тиббиёт муассасаларига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.

Биринчи манзил — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази. ОАВ вакиллари бу ердаги шарт-шароитларни кўздан кечиргач, кўпчиликни қизиқтираётган мавзу юзасидан мутасаддиларга савол берди.

Гап шундаки, яна саноқли кунлардан сўнг Янги йил йилни қаршилаймиз. Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олади. Хўш, бундай вазиятда шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Марказимиз ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари доимий шай ҳолатда, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов . — Уларда 24 соат давомида навбатчи бригадалар, яъни малакали шифокорлар ва ҳамширалар сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Ўз навбатида, марказ раҳбарияти — бош директор, директор, бош шифокор ва директор ўринбосарларидан иборат штаб тузилган. Улар ҳам навбатчилик асосида фаолият кўрсатади. Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш саналарида худди шу тартиб амал қилади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга ҳам зарур кўрсатмалар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi