Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқл | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
1 нафари Тошкент вилоятида,
35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 6 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi