Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.32K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2023-04-23 19:11:05 ​​-- Хуп . Эртагача.
Эртаси эрталаб Асрор Поёнов Нодирнинг олдига келганида,Алишер маьлумот ёзишни хали тугатишга улгурмаган эди.
-- Хайрли тонг, урток Поёнов. Утиринг. Кахва ичасизми?- деди Нодир.
-- Яхши буларди. Рахмат.
Нодир елим стаканга кайнок кахва куйди, шакар ва каймок солиб мижозга узатди.
Улар эндигина кахвадан хуплай бошлаган пайтда, хонага Алишер кириб келди. Асрор Поёнов билан куришгач, Нодирга маьлумот солинган жилдни топширди. Нодир маьлумотнинг асл нусхасини олди ва дархол мижозига узатди. Маьлумотнинг иккинчи нусхасини эса тескари холатда олдига куйиб куйди.
Асрор Поёнов маьлумотни бир туки хам узгармай укиб чикди. У укиб булгач, Нодирга тикилди ва:
-- Учта.
-- Кечирасиз?
-- Мен шу нарсадан курккандим. Атиги икки хафта ичида уч киши.
-- Нима тугрисида гапиряпсиз?
-- Сиз тайёрлаган маьлумот. Батафсил ёзилибди. Икки хафта ичида у уч эркак билан учрашишга улгурибди.
Нодир бу сузларни эшитиб бир калкиб тушди. Огзидаги кахваси тугри олдидаги маьлумот ёзилган когозга тушди.
-- Нима ? Кечирасиз,- деди у.
У кахва тукилган хар бир варакни артганча маьлумотни укишга киришди.
Укишни тугатгач,у узини холсиз ва гулдек хис килди. Нодир бор кучини йигиб мижозига тикилди. Мижози эса аста суз котди.
-- Дунёда биз умуман ишониб булмайдиган аёллар хам бор,шундай эмасми?
Крик Души Шухрат

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.8K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-04-23 19:10:57 ХИЁНАТКОР ХОТИН...
(дедектив хикоя)


Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..
Бу сизга янгиси сунгиси эмас....

Нодир хонасидаги креслода оёкларини стол устида чалкаштирганча утирарди. У узича;※агар хозир бирортаси хонамга кириб келса менинг омадли ва иктидорли дедектив эканлигимга шубха килмайди ва бу фикр нотугри булмайди※,деб уйларди.
Нодир эндигина уттизга кирган,буйи баланд,юз киёфаси жиддий ва кора сочлари калин эркак эди. У узининг куркам эканлигини билар эди. Уч йиллик фаолиятидан сунг,унинг хусусий агентлиги шахарда яхшигина обруга эга булганди. У хали уйланмаган,лекин севгилиси бор эди. Кунглига соя солиб турган бир нарса эса унинг севгилиси турмушга чиккан аёл эканлиги эди.
Хона эшигининг уч марта таккиллаши уни хаёлот оламидан вокейликка кайтарди.
-- Киринг,-- деди у оёкларини стол устидан тушурар экан.
Куз ойнак таккан,башанг кийиниб олган,сочлари сийрак урта ёшлардаги киши эшикни очди ва ичкарига кириб келди. Детектив урнидан турди ва ташриф буюрувчи билан куришиди.
-- Мархамат, утиринг. Мен агентлик директори Нодир Холов буламан. Хуш хизмат?- у кузгу олдида куп марта такрорлаб машк килган бу сузларни ярим хаяжон билан айтди.
-- Менинг исмим Асрор Поёнов,- деди ташриф буюрувчи паст овозда. -- Сизни жуда купчилик тавсия килди. Менинг бир нозиккина муаммом бор,эшитишимча сизнинг агентлигингиз ишни жуда эхтиёткорлик билан олиб борар экан.
Нодир бу сузларни эшитиб камтарлик билан бош иргаб куйди.
Янги мижоз юзини четга бурди.
-- Тахминимча, хотиним менга хиёнат килаяпти,аммо бунга тулик ишонч хосил килмокчиман. Уни кузатишларингизни истайман....у уйдан чиккач каерга боришини,ким билан учрашишини аниклаб беринглар.
-- Сизга тулик ва маьлумот берамиз. Маьлумот качон тайёр булиши керак?
-- Менимча ,икки хафта бемалол етса керак. Агар бу муддат камлик килса узокрок вакт кузатишингиз мумкин.
-- Курамиз.....лекин менимча икки хафта етарли.
-- Яхши. Мана бу менинг ташриф когозим. Мана бу хатжилдда эса хотинимнинг расми ва пул бор. Сизларнинг хизматингиз бахосидан хабардорман. Канча пул кетса сарфлайверинглар.
-- Хотинингизни исми нима?
-- Сохиба Норова.
Нодирнинг нафаси бугзига тикилиб колди. Сохиба унинг унинг севгилиси эди. Бу киши унинг эри эканда. У хатжилдни очди,узини босиб олиш учун вактдан ютиш умидида сурат ва чекка тикилди.
Мижоз унинг бу жиддийлигини ишга зудлик билан киришиш деб тушунди.
-- Ишга жон жахдингиз билан киришадиган одам эканлигингиз куриниб турибди. Келаси сафар куришганимизда менга батафсил маьлумот беришингизга ишончим комил. Хайр.
Нодир ванихоят тилга кирди.
-- Хайр,урток Поёнов,- деди урнидан туриб, мижозини эшикка кузатиб куяр экан.
Мижози кетгач ,Нодир яна жойига утирди. У карахт булиб колганди. У жавонни очди ва ичидан бир шиша арок билан стаканни олди. Арокдан куйди ва ичкилик хуплаганча энди нима килиш кераклигини уйлай бошлади.
Унинг янги мижози, севган аёли Сохибанинг эри эди. унчалик хам куримли эмас экан,- уйлади у. - Сохибанинг ундан ажрашмокчи булиб менга тегиши бекоргамас экан. Бундан ташкари у мени жуда севади
У мижозига хакикатни етказа олмасди. Аммо барибир маьлумот бериши шарт.
У ишни агент Алишерга топширишга икки хафталик кузатув давомида Сохиба билан учрашмай туришга карор килди. Сохибани эри унга кандай вазифа топширганини севгилисига кейинрок маьлумот бериб булгач айтади. Улар унинг устидан мирикиб кулишади.
Икки хафтадан кейин Алишер , уз ишини чин дилдан адо этувчи йигирма бир ёшли йигит Нодирнинг хонасига кириб келди.
-- Асрор Поёновнинг ишини нихоясига етказдим. Эртага эрталаб маьлумот столингиз устида булади.
-- Зур! Яна бир нарса . Илтимос , Асрор Поёновга кунгирок килиб эртага эрталаб соат унда хонамга келишини айтиб куй.
3.2K views16:10
Ochish/sharhlash
2023-04-23 19:10:33 ​​ Хикоя.

Муруввати ва марҳаматлигига билан танилган бир аёл Аллоҳнинг унга битган тақдир тақозоси билан қизиққон, асабий ва ношуд бир инсонга турмушга чиқибди. Аксар келишмовчиликлари аёлнинг тайёрлаган таомлари сабабидан келиб чиқар экан. Аёл эрини рози қилиш ва унга ёқадиган таомни дастурхонга тортиш учун қўлидан келганча қилган шунча саъй харакатларига қарамай эрига бирорта таоми хуш келмабди. Бу ҳам етмаганидек, ҳар гал овқатни таътиб кўрганидан сўнг, мазаси ёмон эканлигини, унга туз ва зираворлар етишмаётганини айтиб бақирар экан. Аёл эса овқат ширинлигини ва хаммаси маромида эканлигини айтиб эрини ишонтиришга уринарди.
Худди шу алфозда эр-хотин кун кечирар эдилар.

Аёл эрининг ўзига қарата айтилган маломат дашномларига ҳар қанча бардош қилмасин, эри ўзи таниган бошқа аёлларнинг таомлари хотиникидан яхши эканлигини айтиб мақташдан тўхтамасди. Кунлар ўтиб охири эр хотинининг феъл-атворидан, қилмишларидан зерикди, хотинини агар ўзини тўғрламаса бошқасига уйланишини айтиб қўрқитиб қўймоқчи бўлди ва айтди хам, лекин аёл ўзгармади. Эри бир фикрга келди. Хотинига гўёки, тез кунда тўйи бўлаётганини, бошқа аёлга уйланаётганини айтди ва уйга келин кўйлак олиб келиб хонасига қўйиб қўйди. Аёлга бу ҳийласи таъсир қилишини ва натижада ўзини тўғрлашини кутганди. Эри айтган ҳаёлий тўй келганда, аёл кўйлак турган хонага кириб, унинг ўрамига бир варақ қоғоз солиб қўйди. Кеч тушгач эри хонага кирди ва эгасига қайтариб бериш учун хам олгандики, варақга кўзи тушди. Уни очиб ўқиди ва карахт бўлиб қолди.
Хатда қуйидаги сўзлар бор эди.

“Синглим!!!...
Сизларни турмуш қуришингизни сабаби, фақатгина пиширган овқатларимга туз ва зираворлар солмаслигим. Суюкли умр йўлдошим касал. Лекин у вахимага тушмаслиги, касаллигидан паришон бўлмаслиги учун эримдан беркитдим. Ўзини касалманд ҳис қилиб, тушкун бўлиб юрмаслиги учун бошқага уйланишига ҳам рози бўлиб, чиройли қабул қилдим. Чунки эрим қизиққон одам, ўзига зарар бериб қўйишидан қўрқаман. Сиздан ягона илтимосим овқатга туз ва зираворлар қўшманг.
Хўжайинга жуда заралидир. Сизга шуларни айтиб қўйишни истадим.

Баъзан сени севадиган инсонлар сен тушунмайдиган ишларни қилишади. Гохида жахлингни чиқарадилар, гохида сенга улар сенга нисбатан эътиборсиздек туйилади. Лекин аслида улар сенга бошқалардан кўра илтифотли, эътиборли ва жонкуярдирлар. Зеро сенинг манфаатинг улар учун хамма нарсадан устун.
Хеч қачон хулоса чиқаришга шошилма...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.2K views16:10
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:31:32
Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган нега бир бирини кӯришга кӯзи йӯқ

Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озода нега уришиган

Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби
4.0K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:30:23 ​​ Акл ёшда эмас бошда!

Қадим замонларда бир подшоҳ ўтган экан. Унинг ой деса ойдек, кун деса кундек гўзал хотини бўлиб, подшоҳ уни жуда хам севар экан. Подшоҳнинг бир одати бор экан. Ҳар куни эрталаб ўрнидан тураётиб ёнида ётган гўзал маликани ўпиб қўяр экан. Бир куни уйқудан уйғониб уни ўпаётганида малика уйқусираб “Йўқол, иймонсиз” деб юборибди. Подшоҳ унинг бу гапидан ғазабга келибди ва “Нечун мени иймонсиз дейсан? Мен иймонсиз бўлсам жавобингни бердим” деб юборибди. Бирок подшоҳга хам “иймонсиз” деган ҳақоратни эшитгани, ҳам суюкли хотинидан ажралиб қолиш алам қилибди. Аламига чидолмай саройдаги вазирлару казо-казо уламоларини тўплабди. “Мен иймонсизманми, йукми, шуни исботлаб беринглар” дебди. Бандасининг иймонли ё иймонсиз эканлигини аниқлаш факат ОЛЛОҲни қўлидан келиши мумкин. Уламолар кўп ўйлаб ўйларига етишолмабди. Бундан қаҳри келган подшоҳ “Сизларга қирқ кун мухлат. Шу қирқ кун ичида масалани жавобини топмасанглар, ҳаммангни ўлимга ҳукм қиламан” дебди.Орадан қирқ кун ўтибди. Уламолар масалани ечимини топишолмабдилар. Подшо уларни шаҳарни чеккасига олиб бориб каллаларини танларидан жудо қилишни буюрибди. Жаллодлар уларнинг қўлларига кишан солиб олиб кетишаётганида кўчада бир олти-етти ёшлардаги бола лой ўйнаб ўтирган эмиш. У занжирбанд уламоларни кўриб ҳайрон бўлибдию “Сизлар кимсизлар? Сизларни қаерга олиб кетишаяпти?” деб сўроққа тутибди. Бироқ куни битиб кўзларига ҳеч нарса кўринмаётган уламолар “Лойингни ўйнайверсангчи, нима қиласан катталарни ишига аралашиб” дейишипти. Шунда шу уламоларнинг энг кексаси “Тўхтанглар. Бола бўлса хам саволини жавобсиз қолдирмайлик” дебди ва бўлган воқеани айтиб берибди.
Шунда бола подшоҳга караб “Ҳаётингизда нима яхшилик килган бўлсангиз сўзлаб беринг” дебди. Подшох унга мамлакатга, халққа килган яхшиликларини санай бошлабди,мачиту хайру эхсонларигача сўзлабди. Шунда бола “Бу яхшиликлар ўзингизни савобингиз учундир. Сиз ўз ҳаётингизда Худонинг қаҳру ғазабидан қўрқиб, ўзингизни оғир гуноҳдан тийганингизни гапиринг” дебди. Подшоҳ ўйлаб-ўйлаб бир воқеани айтиб берибди: “Шаҳзодалик пайтларим эди. Отамнинг хотинлари ичида бири гоят гўзал, сулув, шаддод эди. У мени яхши кўриб қолган ва мени хам унга мойиллигим бор эди. Кунлардан бир куни биз панада учрашиб колдик ва у мени бўйнимга осила бошлади. Мен хам уни қучоқлаб турдиму бирдан эс-хушимни йигиб олдим. Худонинг қахру ғазабидан қўрқиб, тавба келтирдиму у аёлга: ” Нари кет! Мен отамнинг ҳаққига хиёнат қилмайман” дедим. Бир амаллаб унинг кучогидан чиқдиму лекин у кўйлагимнинг бир парчасини узиб қолди. Мен ундан озгина узоклашишим билан у дод-вой солишга тушди. Отамга ” Ўғлингиз мени номусимга тажовуз килди. Мана кўйлагини бир парчаси бунга гувоҳ” деб арз килди. Отам унинг гапига ишониб мени ўлимга ҳукм килди. Шунда отамнинг вазири: “Шошманг шаханшох. Ақл билан иш куриб ҳукм чиқарайлик. Кўйлакни парчасини кўрайлик. Ўғлингиз йиртик кўйлагини кўрсатсин. Агар кўйлак олдидан йиртилган бўлса ўғлингиз гунохкор, агар орқадан йиртилган бўлса аёлингизни айби” деди. Мен йиртик кўйлагимни олиб келдим. Кўйлак орқадан йиртилганини кўрган отам туҳматчи хотинини ўлимга ҳукм қилди, мен эса оқландим”. Шунда донишманд бола подшоҳга қараб: ” Бировнинг хасму ҳаққига хиёнат қилиш иймонсизнинг ишидир. Сиз Худодан қўрқиб отангизни хасмига хиёнат килмабсиз, демак сиз иймонли кишисиз. Ўшанда хам аччигингизда “мен иймонсиз бўлсам сенга жавоб” дегансиз, демак бу сўзларингиз ҳисобга ўтмайди,чунки сиз иймонсиз эмассиз” деган экан. Ана шундай қилиб ёш бола мамлакат уламоларини ўлимдан асраб қолган экан. Бу бола ўн ёшидаёқ етук олим булиб дунёга ном чиқарган буюк донишманд ИМОМ АЪЗАМ – Нуъмон бин Собит эканлар. ОЛЛОҲим хаммамизни иймонимизу инсофимизни, сабру тоқатимизни берсин ва ўз панохида асрасин.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:32:05
OILAVIY KORGANDAYAM MAZZA QILIB KULGULI VIDEOLADAN BAXRA OLISH HOLISLAMI UNDA TEZ KIRVOLILA XONZODA DOSTOVAN KANALARI

QAYNONA VA KELIN MUAMOSI VA KULGULI VAZIYATLAR

XECH QANDAY BACHKANALIKLARSIZ SAMIMIY KANALGA ULANIB OLING

TEZ KIRING ANIQ ACHINMAYSIZ

https://t.me/Xonzodadostova_official
https://t.me/Xonzodadostova_official
4.7K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:30:13 ​​6-мактуб
Салом, дугонажон. Муборак бўлсин, жиянли бўлдинг. Шунақанги чиройлики... кўриб кўзинг тўймайди. Сенга ўхшашини истаб Озода деб исм қўйгим келганди. Аммо қайнонам Нодирабегим деб исм қўйди. Чорасиз индамадим. Эрим ҳам ишдан бўшаб олган. Кун-кунора ишсиз. Нима қилишини билмай қолган. Қайнотам нуқул ўғлини тергагани-тергаган. Мен эса болам билан андармон бўлиб юрибман. Озода, очиғи туғишга қийналдим. Совуқ, зах хоналарда белимдан оғриқ ўтиб кетди. Айрим дўхтирлар яхши қарамас экан ҳам... агар қўлига пул тутқазмасанг... сиз томонларда ҳам шундайми?

7-мактуб
Тўйингга боргим келганди, Озош, аммо боролмадим. Боламнинг тоби йўқ. Шунинг учун ҳеч нарса кўнглимга сиғмади. Қизим чақалоқлигида ҳеч нарса билинмасди. Аммо уни юришга ўргатаётганимизда оёғида нуқсони борлиги билинди. Туман марказидаги шифохонага боришга тўғри келди. Дўхтир кўриб, туғилаётганда оёғи чиқиб кетган деди. Қанақасига тушунмадим, у эса “Доя болани қаттиқ тортворган, унинг оёғи чиқиб кетган. Аввалига билинмайди. Аммо кейин билинади”, деди.. Озодажон, болам оқсоқ бўлиб қолмасайди, деб қўрқяпман. Уни тўғрилаш учун катта пул керак экан. Бизда эса ҳемири ҳам йўқ. Аранг кун кечириб турибмиз ўзи. Камига қайнсинглимни ҳам узатишимиз керак. Нима қилишни билмай ҳайратдаман. Ҳозирча гипслаб шинага қўйиб қўйишган. Тўққиз ойлик боламга қараб ичим ачишиб кетади. Ҳали кўкракдан ҳам чиқармаганман. Дўхтир дегани шунчалик эътиборсиз бўладими-я?

8- мактуб
Озода, яхши юрибсанми? Ўтган сафар хатимга юборган жавобингдан хурсанд бўлдим. Дўхтирга айтиб қизимни оёғини гапслатиб, шинага қилдириб қўйдик. Аммо боламни ҳар кўрганимда ичи ачиб кетади. Сенда ҳам янгилик борлигини билиб шодландим. Мен эса иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Лекин туғсамми-йўқми деб ўйлаяпман. Ахир, қизим бунақа бўлса, иккита бола билан қийналиб қолмайманмикан, деб ўйлаяпман. Қайнонам “Туғинг, зора ўғил бўлса”, деяпти. Эримга эса фарқи йўқ. У яқинда Россияга кетмоқчи... ишлаб пул топиб келмоқчи... Суянган кишимсиз бу уйда қандай яшайман, билмадим...

Мактубларни ўқирканман кўзларимдан оқаётган шашқатор ёшни тўхтатолмасдим. Мен ношуд, ўз билимига бино қўйган қиз дугонамни унтиб қўйгандим. У ҳар бир номасида менга қалбини бўшатиш учун ёзган экан. бироқ мен уни бирор марта кўргани ҳам бормагандим. Юрагимни оғритадиган алам шу эдики, Лола иккинчи фарзандини дунёга келтираётиб, шифокорлар хатоси туфайли оламдан кўз юмганди...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
5.4K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:30:06 Дугонамга мактублар.

Муаллиф: Саида Қорабоева.

Куни кеча ота уйимдаги эски жавонни тозаладим. Расмий тарзда бу жавонни “Архивим” десам ҳам бўлади. Мактаб давримдан токи институтни битиргунимга қадар ёзилган қўлёзмаларим, қоралама машқларим ва ҳатто илк севги мактублари ҳам унга “яширинган”. Ҳар бир қоғозни бирма-бир кўздан кечирарканман, хаёлотимни хотиралар олами эгаллаб олгандек, гўё. Синфдош дугоналаримнинг тўй таклифномаларигача сақлаб қўйган эканман. Оний лаҳазаларда беғуборлик даврларим эсталиклари мени маст этди... Бироқ... қоғозлар орасидан мактабда ҳақиқий дўстим бўлган, опа-синглим йўқлигини билдирмаган, чин дугонам Лоланинг номаларини топиб олдим. Энг аламлиси эса... мен уларни унутиб юборгандим... Шаҳарга ўқиш истагида кетган дугонасига самимий тилда ёзилган эди бу мактублар... Ҳатто санаси ҳам битилмаган эди.

1-мактуб
Салом, Озода! Яхши юрибсанми? Ҳойнаҳой, ўқишларинг ҳам тугаб қолгандир. Онам айтди, шаҳарда қолмоқчи экансан. Билмадим, ростми ёки ёлғон. Янганг тоғангнинг хотини Норхол холанинг азасидан қайтишаётганда онамга шу гапни айтибди. Норхол хола эсингдами? У ҳам вафот этди. Яхши кампир эди, раҳматлик. Аммо бирорта фарзанди ҳам унинг ўлигига етиб келишолмади. Ҳаммаси шаҳарга кетиб қолишганди-ку... Шунинг учун уни маҳалла-кўй “чиқариш”ди. Аммо онанинг айтишича, қайсидир ташкилотда раҳбар бўлиб ишлаган тўнғич ўғли келиб маҳаллага катта қозонда ош дамлаб берганмиш. “Одамларда оқибат қолмади”, деб хўрсинди дадам бу гапни эшитганда. Сен ҳам шаҳарга кетиб қолгансан. Ишқилиб, ота-онангни унутиб қўймагин...Қара-я, мен фақат ўзим ҳақимда гапириб сен ҳақингда сўрамабман. Биламан, сен яхши юрган бўлишинг керак. Ахир сен ҳаммадан чиройли, ҳаммадан ақлли қиз эдинг-ку. Шунинг учун ҳам ўқишга кириб кетдингда... Майли яхши юргин...

2-мактуб
Озода, яхши юрган бўлсанг керак. Қишлоққа келиб кетганингни эшитдим. Афсус, мен ўша пайтда икки қишлоқ наридаги бувимникида эдим. Бувим шўрлик касал бўлиб қолди. Шу боис онам мени бориб қарашимни тайинлади. Сени кўрганлар шаҳарлик бўлиб кетганингни айтишди. Сенга ҳавасим келди. Алимардон магазинчининг қизини тўйи бўлди. Аммо бир ой ўтмай келининг аҳволи оғирлашибди. Чиқиб текширишса, тўрт ойлик ҳомиладор экан. Шу заҳоти ҳайдаб юборишибди. Тавба, дейишди бутун қишлоқ. Сен ўзингга пишиқ бўлгин, ўртоқжон, хўпми? Сени худога топширдим.

3-мактуб
Салом, Озода. Мени унаштиришди. Узоқроқ қариндошимизга... Учта қишлоқ нарида яшайди куёв бўлмиш. Тоққа яқин жойларда. У томонларга келин бўлишни сира хаёлимга келтирмагандим. Қишлоқда қолсам керак, деб ўйлардим. Йўқ, адашган эканман. Қиз бола палаҳмон тоши дегани рост экан. Мана учта қишлоқ нарига отилдим. Куёв бўлмиш сени қизиқтираётган бўлса керак-а. Исми Шерқўзи. Кулиб турадиган, содда қишлоқ йигити. Биринчи учрашувга чиққанимизда иккимиз ҳам ҳеч нарсани гапиролмадик. Нима иш қилишини аниқ билмайман. Биласан-ку, бизда қариндошдан совчи келса сўрамасдан бериб юборишади. Отам аммамнинг юзидан ўтолмади. Катта аммамнинг қайнопасининг ўғли экан. Тақдирда тан беряпман. Ўн кундан сўнг тўй. Тўйга келарсан...

4-мактуб
Салом, Озода. Узр, сенга мактуб ёзишга вақтим бўлмай қолди. Ишим роса кўп.Маҳалламизда чироқни кечга бориб ўчириб қўйишади. Шамнинг ёруғида ёзай десам ким қандай тушунади, деб ўйлайман. Шунинг учун сенга ёзолмаяпман. Тўйимга ҳам келмадинг. Янги хонадонга мослашиб кетдим. Қайнона-қайнотам у қадар ёмон одамлар эмас. Қайнонам бироз жаҳли тез. Агар ҳамма нарса ўз вақтида бажарилмаса бошингда тегирмон тошини юргизиши аниқ. Эрталаб тўрт бўлмай ўрнимдмн тураман. Кўча супур ишдан тортиб, сигир соғиш, уй ишлари... бирам кўпки.. аммо ҳаммасини уддалашга ҳаракат қиляпман. Ҳа-я, сенга бир янгилик бор. Яқин орада жиянчали бўласан...

5-мактуб
Салом, Озода. Қишлоққа, ота-онамни кўргани боргандим. Янганг сени унаштиришганини айтишди. Шаҳарлик йигитга турмушга чиқаётган экансан. Жуда ҳавасим келди. Сен яхши яшашга муносиб қизсан. Мен эса яқинда она бўламан.
4.9K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 14:31:48
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш
4.7K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:30:04 ​​ Мулоҳаза

МЕНИ ҲАМ ЭШИТИНГ!


Бу сарлавҳани бежизга қўймадим. Одатда, биз қайнона-келин мавзусида деярли келинларни жабрдийда сифатида кўриб, доим уларни оқлаймиз. Дарҳақиқат, эзилган ва эзилаётган келинлар жамиятимизда кўп. Аммо ўша вазиятларда қайнонани ҳам эшитиб кўринг-да! Унинг гаплари ҳам ҳақ бўлиб кўринади. Келинг, мана бу икки қўшни қайнона сўзларига қулоқ тутайлик. Дарвоқе, келинлари уларни “золим” қайнона сифатида кўришади!
Ёши каттароқ қайнона шундай дейди:
– Шу кенжа келинимни келин қилиб олганимга салкам ўн йил бўлди. Ҳалигача уй тутумини билиб ололмаган. Бир нарсани ўргатсанг, яна ўша хатони такрорлайверади. Бундан олдин учта келин қилганман. Бирон марта сен-менга бормай, нима ўргатсам, дарҳол ўшани қулоғига илиб, доим “Хўп бўлади”, дейишган. Буниси эса ўла қолсаям, “Хўп!” демайди. Майли, буларни қўйиб турайлик. Бир нарса десанг, гап қайтаргани-гап қайтарган, ўзиникини маъқуллагани-маъқуллаган. Бир куни бозордан қайтяпман. Қўлимда иккита оғир сумка. Рўзғорга харажат қилиб келаётган эдим. Кўча бошида невараларимни кўриб: “Бор, онангни чақир, сумкаларимни кўтаришиб юборсин”, дедим. Улар уйга югуриб кетишди. Бироздан сўнг катта неварам – 2-синфда ўқийдиган боласини чиқариб юборибди. У кўтара олармиди? “Ие, онанг чиқсин, дедим-у”, деб қайта юбордим. Бир пайт келин ғўдранганча келяпти. “Нега ўзингиз келавермайсиз?” десам, “Кир юваётгандим”, дейди қовоғини уйиб. Шу айтишиб турганимизнинг устига қизим келиб қолди. Энди у роса йиғласа, денг. “Шуларнинг қорнини ўйлаб, ёшингиз катта бўлган ҳолда харажатларни бисёр қилиб келсангиз-у, югуриб келиб, қўлингиздан олмаса...” дейди бирам. Мен ўз қизим шу вазиятга гувоҳ бўлиб қолганидан хафаман, холос. Энди доим ўйланиб юради-да. Яна бир гап айтсам, зора бировларга ибрат бўлса. Ўша бозорликларни қилиб келсам, бошқа келинларим жой-жойига қўйишарди дарров. Шу кенжамиз эса қўл теккизмайди, харажатлар келтириб қўйган жойимда қолиб кетади. Кейин хафа бўлиб кетаман-да, ахир. Меҳнатингни қадрламаса, қайрилиб ҳам қарамаса...
Шу ерига келганда ёшроқ қайнона суҳбатга қўшилди:
– Мен ҳам бир нарсани қаттиқ хоҳлайман: бир жойдан келсанг-да, келинларинг пешвоз чиқиб: “Ассалому алайкум! Яхши бориб келдингизми? Чарчамадингизми?” деса... Агар шунақа дейишса, жуда қувониб кетаман. Ўзимни қадрли эканман, деб ҳис қиламан. Афсуски, икки келиним ҳам ундай қилишмайди. Ўзим келиб, ўзим овоз бераман “Мен келдим”, деб...
Шу сўзларни айтар экан, қайнона бечоранинг кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетди. Рости, жуда раҳмим келди. Битта чиройли сўз кимни ўлдирибди?! Кулган юз, ширин калом... Бежизга гўзал хулқ эгаси жаннатнинг олий даражотларига хулқининг гўзаллиги даражасида кўтарилиб боради, дейилмаган ҳадисларда. Яна бир ҳадисда қиёмат куни тарозида энг оғир келадиган нарса гўзал хулқ экани айтилган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида Аллоҳ таоло у зотни мақтаб Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади: “Ва, албатта, Сиз улкан хулқдасиз” (Қалам сураси, 4-оят).
Ҳурматли келинлар, ҳушёр бўлинг, имкониятдан фойдаланинг, икки дунёда даражангизни кўтариб олинг, мақталган банда бўлинг. Зеро, ҳамма келинлар-да бундай имкониятга эга эмаслар! Бундан ташқари, қайтар дунёни ҳам унутманг!
Зуҳрахон ҲАМДАМОВА,
“Мўминалар” журнали муҳаррири

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
5.4K views10:30
Ochish/sharhlash