Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.22K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2023-04-29 06:59:02 ​​ Бир опахоним суҳбатидан:

Йигирма тўққиз ёшимда туҳматга қолдим.  Эримнинг бўлмағур рашки- йўқ нарсага уни ишонтирди...
Душманларим эса "ола-киш" бериб юбордилар...
Учта бола билан ота уйимга "бузуқ"  номини олиб қайтдим...
Отамга ўзимни оқлаш учун Қуръон кўтариб чиқдим,  қўлимдан уришиб олиб қўйдилар...
"Мен қирқ йил халқнинг боласини ўқитган одамман,  миллион ҳил одам боласини кўрдим. Ингичка томирингда нима ўй бор, буни биламан.  Бузуқ эмаслигингни ҳам...
Чунки зотимда йўқ.  Харомдан егизмаганман,  қонингда йўқ!  Онанг" тўғри оёқ, тўғри ҳаёл"- сенам уни боласисан...
Мен сенга ишонаман" дедилар...
Қўшни чиқди:  кўчанинг гапини кўтариб...
"Одамлар шунақа ўйлаяптийкан-ку!" деб яна фиғоним фалакка чиқди,  барибир  ўшанда "одамлар нима деяпти?!" деб яшайдиган пайтим экан-да...
Аҳмоқлик қилишимга бир баҳя қолди:  ўзимни осмоқчийдим...
Шайтон йўл кўрсатди:  "ўлсанг,  эрингни кўзи мошдек очилади,  уволингга қолганини тушунади,  гап сўзлардан қутиласан,  кеч-а шу ёлғончи дунёсидан!"
Арқонни энди бўғзимдан ўтказиб,  стулни тепганимда,  хушёр падари бузрукворим чопиб кириб қолдилар.
Назаркарда одам эдилар:  кўзларида аллақандай ғамни кўрдим.
-Битта қаланғи қасанғи,  ўзининг фикри йўқ,  ким нима деса ишониб кетаверадиган калта ўй- эрни деб ўзингни осишгача борган экансан,  демак ўзинг ҳам калта ўй экансан,  қизим...
Яшашнинг мағзини тушунмабсан...
Нега сенга Аллоҳ учта бола берди?! Нега сени уларга она қилиб сайлади?!
Шуларни ўйламадингми?!
Энди бу ёғига яшайсан,  ҳаёт ўзи секин қўлингдан ушлаб,  ақлингни танитади...
Бу эринг билан ҳам ярашиб кетасан,  болаларинг улғаяди!
Бироқ,  ҳаёт бир нарсани сенга уқтиради-ки, ўзининг нарҳи- битта эрдан қиммат эканлигини сенга англатади!- дедилар...
Қўлимдаги арқоним хўл бўлиб, шу сўзларни эшитиб ўтирдим...
Шундан кейин кўп вақт ўтмади, эрим ялиниб келди ва ярашдим...
Яна бир фарзандим туғилди...
Пулим кўпайди ва одамлар орасида обрў топдим...
Ҳеч ким-ўша мени ўзимни осишга ундаган воқеани қайта эсламади ҳам...
Гўёки у тушимда бўлиб ўтгандек эди...
Бироқ эримдан кўп куйдим...
Бир ичиб милицияга тушади, бир гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб...
Танбал ва турган битгани ғалва инсонга айланди. Оила ва рўзғор ўзимнинг зиммамда эди. Бозорма-бозор кезиб, икки қаватли уйлар қурдим.
Соғлиғим яхши эмасди,  жигар ҳасталигига чалиндим. Шундай бўлса-да, тирикчилик...
"Мусофирман-ку ким таниб ўтирибди!" деб Туркияда моллар солинган оғир қопларни елкага олиб кетаверардим...
Жабрини кўрдим...
Эрим кунлардан бир кун- ичиб келиб, жигаримга тепди. Болаларим зўрға ажратиб қолишмаганда билмадим нима бўлардим...
Кўз олдимдан отамнинг сиймоси, қулоқларим остидан гаплари ўтди.
"Ҳаёт ҳали- ўз нархини сенга англатади..."
Эртаси куни унинг телефонда кимгадир гапираётган гапларини эшитиб қолдим:
"Жигарига тепдим атайлаб, ўлмади. Жони қаттиқ экан, зормандани!"
Унинг бошқа аёл билан муносабати борлигини билардим. Тишимни тишимга қўйдим.
Ичиб келиб:  "уйимни бўшатиб қўй,  уйланаман!"  деб вайсади.
Яна отамнинг сўзларини эсладим: "Энди яшайсан, ақлинг кириши учун ҳам- яшашинг керак, битта эр ва бугун гапириб эртага унутадиган одамларнинг гап-сўзи деб ўзингни осмоқчи бўлганинг хато эканлигини англашинг учун ҳам яшайсан энди қизим..."
Болаларим билан эрим уйда йўқлигида қўлга илинган нарсаларни олдиг-у,  ижара уйга чиқиб кетдик.
Шу воқеага ҳам олти йил бўлибди.  Шу вақт ичида "Аллоҳга таваккал деб яшадим. Икки фарзандимни  ўқишга жойладим,  қиз узатдим,  тўйлар қилдим.  Набиралар кўрдим...
Эрим мендан кейин уйни батарейкаларини,  арматураларини суғириб ичди,  қўлга илинган нарсани сотди. 
Кейин ўзининг тирикчилиги учун Россияга кетди.
Энди телефондан ҳабар юбориб,  болаларига ва менга ялинади:
"Қайтсаларингиз бир оила бўлиб яшаймиз!"
Ҳаёт шундай қиммат нарса!
Соғлик бебаҳо!
Умр ўткинчи гап сўзлардан кўра муҳимроқ фалсафаларга тўла...
Ростдан ҳам ҳаммаси ўтади!
Гап сўзлар ҳам,  яхши воқеалар ҳам,  умрнинг ўзи ҳам..."
Хулоса ҳар кимнинг ўзидан.
Оққа кўчирувчи Ummu Zaynab

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.4K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-04-29 06:30:32
ФАҚАТ БУГУН 100 МИНГ СЎМДАН ХИТОЙДАН ЕНГ СЎНГИ
ФАСОНДАГИ ОЁҚ КИЙИМЛАРГА БУЮРТМА БЕРИНГ

ҚИЗЛАР УЧУН БАҲОРГА, ЁЗГА ВА КУЗГА КИЙИШГА БОЗОРЛАРДА ЙЎҚ ОЁҚ КИЙИМЛАР СУВ ТЕКИН НАРХЛАРДА

ЁЗ МАВСУМИ УЧУН ДАҲШАТ СИФАТЛИ ВА АРЗОН ЛИБОСЛАР

ТУГАБ ҚОЛМАСДАН ТЕЗ КИРИНГ ВА 70 % АКЦИЯ НАРҲИДА АРЗОНГА СОТИБ ОЛИНГ
3.4K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-29 06:01:28 ​​Бир соатдан сўнг пештахта ёнида яна ўша қизча турарди. Фақат ёнида бояги чиройли елим халтани ушлаган озғингина, рангпар йигит ҳам бор эди. "Дунёдаги энг зўр ака шу эканда!" Хаёлидан ўтди унинг.
У совғани сотувчига узатди.
-Кечирасиз, мана буни қайтариб олинг ва синглимни кечиринг. У ўғирлик қилмасди.
Сотувчи йигитчага разм солди. Ёшига нисбатан улғайиб қолган аканинг нигоҳида, ота меҳри билан бирга , унинг маъсулияти ҳам жо бўлганди.
- Синглинг ўғри эмас!
Йигитча жавдираб турган синглисига қараб қўйгач, сотувчига юзланди:
- Телефонни сотиб олдим деяпти, аммо унинг нархини яхши биламан. Илтимос, уни айбламанг. Бир гап бўлса онам кўтара олмайди.
Сотувчи уни гапиртиргани қўймай, ўзига узатилган қимматбаҳо совғани эгасига қайтарди.
-Нимага ундай қиляпсиз? Пулини тўлай олмайманку!
Сотувчи унинг елкасига қоқиб, кулимсиради:
- Телефонни пулини ўзинг аллақачон тўлаб қўйибсанку болам. Синглинг етмаганини қўшди холос.
- Тушунмадим?!
- Сен бераётган меҳр бу арзимас матоҳдан анча қиммат туради. Муборак бўлсин! Мазза қилиб ишлат!
Сотувчи жовдираб турган йигитчани ўқишга киргани муносабати билан табриклар, дўконга кириб келган харидорларга эса эътибор ҳам бермасди. Шу лаҳзаларда кўз ўнгида яна болалиги намоён бўлди. Жамалак сочларига пиликлари ярашган ўн беш ёшли муштипари унга жилмайиб турарди...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.6K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 06:01:20 МЕҲРНИНГ ҚИЙМАТИ

Сотувчи дўконга кирган харидорларга сермулозамат бўлсада, ўртадаги ойнаванд пештахта ичида турган қимматбаҳо қўл телефонни ярим соатдан буён томоша қилаётган қизчадан кўзини узмасди. У гоҳ бурнини пештахта ойнасига тираб хўрсинса, гоҳ нималарнидир пичирлар, гоҳида жилмайиб, чаппак чалиб қўярди.
“Бирорта мижознинг қизи бўлса керак” ҳаёлидан ўтди унинг. Аммо бу таҳмини нотўғри экан. Харидорларнинг ҳаммаси дўконни тарк этганида ҳам, қизча жойида турарди. Демак шунчаки дайдиб кирган..
Бу ёшдаги болалар кўчага ёлғиз чиқишмайди. Ишқилиб адашиб қолмаганмикин? Балки уйдан қочгандир.
Сотувчи пештаҳталарни айланиб ўтишга эриниб, уни олдига чақирди.
- Қани, бу ёққа келчи.
Ийманибгина яқинлашган қизчанинг кўзи ҳамон ўша телефонда эди.
-Ёшинг неччида?
- Олтида.
- Бир ўзинг нима қилиб юрибсан?
Унинг мунчоқ кўзлари жавдиради. Аммо дархол ўзини қўлга олиб дадил жавоб қайтарди.
- Мен...Менга совға керак. Шу телефонни сотиб олмоқчиман.
Сотувчи кулиб юборди. Қизча тушмагур телефоннинг нархини кўрмаган шекилли.
- Ўх-хў! Буни қанча туришини биласанми?
Сотувчи энг сўнгги русумдаги ўша телефонни пештаҳтадан олиб, обдон мақтар экан, қизчанинг сабри чидамади.
- Илтимос, шуни менга сотинг... Сота қолинг илтимос! Етмаганини кейин олиб келиб бераман. Ишонинг, алдаб кетмайман.
Қизча терлаб кетган кафтини очди. Унда бир нечта ғижимланган минг сўмлик ва майдароқ пуллар бор эди.
Сотувчи хохолаб кулди.
-Бу пулингга ўйинчоқ телефон ҳам бермайдику!
Қизчанинг мижжасида ёш қалқиди. Хафа бўлиб, энди эшик томон йўналган ҳам эди, хафсаласини пир қилган сотувчи амакининг овози уни тўхтатди.
- Шошма! Телефонни нима қиласан? А, тушундим! Сенга ёқиб қолган. Ёки бугун кимнингдир таваллуд айёми, топдимми?
-Йўқ!-деди қизча, бошини экканча хўрсиниб.
- Унда кимга совға қилмоқчисан?
-Акамга. Акам-чи, ойимга ёрдам бериш учун ўқишдан кейин ишлайди. Бу йил институтга кирди. Шунинг учун совғага пул тўплагандим. Хайитга берилган пулларни озгинасигагина музқаймоқ олганман, яна қурут, писта... Қолгани шу. Сизга битта гапни айтайми?
-Айт!
- Акамчи менинг туғилган кунимга энг чиройли қўғирчоқларни олиб беради. Яна торт ҳам олиб келади. Ҳечкимга, ҳеч қачон хафа қилдириб қўймаган. Ойлигиданчи, чиройли кийимлар ҳам олиб беради. У, дунёдаги энг яхши ака!
Сотувчи бидирлаб турган қизчани тўхтатгиси келмасди, шундай бўлсада бўғзида турган савол қандай чиқиб кетганини билмай қолди:
-Даданг қаерда болам? Даданг борми?
Кулиб турган қизчанинг кайфияти бузилди. Ёноғига тушган бир томчи ёшни титроқ кафти билан сидирар экан, йиғламсираб жавоб қайтарди:
-Дадам ўлиб қолганлар. Чақалоқлигимда....
-Ўлиб қолганлар? Кечирасан қизим! Демак аканг сенга ота меҳрини ҳам берар эканда.
- Ха. Биласизми, ойим кўп касал бўладилар. Ҳамма дориларини ҳам акам олиб беради.
Сотувчининг кўзларига ёш тўлди. Қизчанинг қўлидаги пулини олиб санаб олгач, бошини силаб жилмайди. Сўнг ўша қимматбаҳо телефонни чиройли елим халтага солиб қизчага узатди.
-Мана қизим, совғани ол. Акангни менинг номимдан ҳам табриклаб қўй! Яхши ўқисин хўпми?
Қизча бир сотувчининг кафтидаги ғижимланган пуллар, бир хозиргина ўзига тутқазилган телефонга қараб олгач секин пичирлади:
- Уни қиммат дедингизку!
-Адашдим. Шу пулларинг етар экан.
-Ростданми?!
Жажжи харидор сакраб юборди. У қулоқларига ҳам, кўзларига ҳам ишонмасди. Бир муддатдан сўнг қайта- қайта раҳмат айтгач, дўкондан чопиб чиқиб кетди.
Жилмайганча кузатиб қолган сотувчининг эса кўз ўнгида ўз болалиги намоён бўлди. Ота-онаси бир кунда автоҳалокат қурбони бўлишганида у шу қизчанинг ёшида эди. Икки синглиси ,ўзи ва ўн беш ёшдаги опаси иззиллаб қолишгани ёдида. Ўшанда қариндош-уруғ болаларни меҳрибонлик уйига топширишмоқчи бўлишганди. Аммо опаси шу мақсадда уйларига кириб келган оқибатсиз қариндошларни кўчага хайдаб солди. Укаларига ўзи бош-қош бўлишини айтиб, муштдек боши билан уларни оқ ювиб, оқ тараб катта қилди. Афсус, умри қисқа экан ўттизга кирмай буйрак хасталиги туфайли вафот этди. Агар ҳаёт бўлганидами...
3.6K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 06:01:08
#Диққат_савол

Мантиқни ишлатган ҳолда ушбу суръатдан йигитнинг онасини топинг

Тўғри жавобни билиш
3.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 05:31:20
ТИКУВЧИ ЧОЛ
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми
3.8K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-04-29 05:15:13 Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан мурожаат қилди..
- Опажон мен турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчиман. Мен ундан ўч олмоқчиман. Унга шундай азоб берайки! У қийналсин, аламидан фарёди кўкка етсин. Нима қилсам у азобда қолади?
Шунда доно аёл ёш жувонга шундай маслахат берди:
- Сиз хожангизга гўёки уни ўта севиб қолган аёл ролини ўйнанг. Ҳаммаси шундек табиий бўлсинки, натижада у сиз кўрсатаётган меҳр муҳаббатдан ҳеч қаёққа қоча олмай сизни севиб қолсин. Сиз шундай ҳаракат қилингки, ўзингизни телбаларча севдиринг. У сизни севиб қолгандан сўнг эса... мархамат сиз уни ташлаб кетаверинг. Ана у азоб дунёдаги энг олий жазо бўлади!

Бу маслаҳат аёлга маъқул тушиб дебди:
- Агар маслаҳатингиз натижа бермасачи?
Доно аёл:
- Албатта натижа беради. Менга ишонинг,-дебди табассум билан..
Аёл уйига жўнаб кетибди. Ўша кунданоқ доно аёл айтган ҳар бир сўзига амал қила бошлабди...
Орадан бир йилча вақт ўтиб, кўчада ушбу аёл доно аёл билан беҳос учрашиб қолибди..

Доно аёл сўрабди:
- Нима бўлди? Ҳожангиз билан ажралишмоқчи эдингиз?
Шунда аёл жавоб берибди:
- Мен ажралишарканманми? Мен-а!? Мен ҳаётимдан кечсам кечаманки, ҳаётим мазмуни бўлган ҳожамдан ўлгунимча ажралмайман. Менга уларсиз, уларга менсиз ҳаёт йўқ!- дебди...

Азизлар! Бахтиёр яшамоқлик ёки бахтсизликдан кўз ёш тўкмоқлик ўз қўлимизда...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
4.2K viewsedited  02:15
Ochish/sharhlash
2023-04-26 19:04:54 ​​ «Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди.»
«Бунга қандай рози бўлдинг? » дедим.
Аёл менга «Жим! Бундай гапирма, ҳар холда эрим, Оллоҳга хуш келгувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Оллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Оллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?».
Мен жим бўлдим!...

Ҳа, баъзан эшитиб турамиз
«Нега менга бундай хотин учради?»
«Эрим менга мос эмасди».

Биз ўзимиз аслида киммиз . . . ! ! !

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.2K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-04-26 19:04:54 ​​Сайёра қайнонасига кийим танлашга тушиб кетди.
Бояги чаққон қиз танлаган либосини ҳам қоғоз қопчиққа солиб берди.
Сайёранинг кўнглидаги бояги ғашлик тарқаган эди.
—Бу кўйлакни сизга бир миллионга бераман,-деди сотувчи аёл, сўнг давом этди
—Ойингизга оляпсизми?
—Ҳа, Ойижонга. Қайнона ойимларга! Биз алоҳида яшаймиз. Рўзғлрдан орттиролмаймиз. Сюрприз бўлади, бир қувонсинлар! Шодланиб гапирди аёл.
—Фақат мана бунисига пулимиз етмайди, хафа бўлманг! Аввал ойижонга олайлик, яна бир келамиз, Худо хоҳласа, а, дадаси, келамиз-а? —деди эрига нажот кутгандек, уялгансумон тикилиб.
Мирзоҳид ҳам ҳижолатдан чўнтагини кавлашга тушди.
Пул тўлаб онасига аталган кўйлакни олиб эшикка қараб юрдилар. Мирфозил хотинидан ҳижолат бўлар Сайёоа эса, аксинча харидидан қувониб, эрининг ёнида нималардир гапириб кетаркан, ортидан биров чақиргандек бўлди.
—Келинойи! Шошманг! Чаққон қиз қўлига Сайёрага аталган қопчиқни кўтарганча югуриб келарди.
Аёлнинг юраги "шуув" этиб кетди. Мажбурлаб олдирса-я? Қўрқиб эрига қаради.
—Мана бу кўйлак бизнинг дўкондан ҳадя экан. Ойим айтдилар. Менга ҳам шунақа келин келсин,-дедилар.
—Олинг, келинойи, акамга қиз қидиряпмиз, бизга ҳам сизга ўхшаган келин берсин, дуо қилиб қўйинг. У қопчиқни Сайёранинг қўлига тутқазиб яна дўконга югуриб кириб кетди...
Феруза Салходжаева

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.1K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-04-26 19:04:54 Кўйлак

—Дадаси, ўн беш йилда бир илтимос қилмоқчиман. Интернетда кўрдим, машҳур дўконда Ҳайит арафаси чегирма бўлаётган экан. Шулардан биттасини олиб беринг, илтимос, укамнинг тўйига кияман.
Қўлидаги телефондан аёллар кийиб реклама қилган кўйлакларни эрига кўрсатмоқчи бўлган Сайёра ҳар доимгидек уюлган қовоқлардан қўрқиб, нари кета қолди. Эри "хўп" демаганидек рад ҳам этмади, аммо нигоҳи заҳарли эди. Аёл индамай томорқага ўтиб кетди.
"Нимага ҳам сўрадим. Барибир обермаслиги аниқ эди-ку! Сенга ким қўйибди бир миллионлик кўйлак кийишни! Опаларингни эскисини кийиб ўргангансан" У ўзига ўзи гапириб ўт юла бошлади.
Мирфозилнинг боши қотди. Аёли озиб-ёзиб бир илтимос қилди. Ўйлаб қараса, турмуш қурганларидан буён бир марта ҳам кўйлак олиб бермабди. Тўртта фарзандини битта ўқитувчилик ойлиги билан катта қиляпди. Тағинам хотини пишиққина. Сигир боқиб сут-қатиқ қилади, томорқанинг ҳар қаричидан фойдаланади. Унча-мунча қўшниларга укол қилади, кўйлак тикади, шу арзимас пулиниям эрига беради.
У дарсга ўйчан кириб келди, аммо болаларнинг беғубор нигоҳларини кўргач, оиласидаги арзимас ташвишлар эсидан чиқиб кетди.
—Устоз, "Меҳробдан чаён" нинг қолганини гапириб берасизми?
Ўқувчиларнинг интиқ нигоҳлари остида ўзининг сеҳрли, жўшқин овози билан гап бошлади.
—Солиҳ маҳдум ўта зиқна эди. Уйини қовоқ, шолғом каби арзон сабзавотлар билан тўлдирар, ўзи йиллаб қирқ ямоқ бўлиб кетган кийимида юрар, аёли ва қизига ҳар йили икки марта бозорнинг энг арзон бўзидан либос қилиб берар эди.. Мирзоҳид гапираётиб тўхтаб қолди. Шунча зиқна бўлса ҳам Солиҳ маҳдум ундан яхши экан-ку! Ахир у ўн беш йил ичида хотинига бирорта либос у ёқда турсин рўмол олиб бермабди! Бўлди. Бошқа гапиролмай қолди.
Уйига кириб борганида тиниб-тинчимас аёли қўшнисининг қизига кўйлак тикаётган экан. Аразини унутиб, истиқболига ошиқди.
—Чарчаб қолмадингизми?
—Эртага дарсим йўқ, айтган дўконингга олиб бораман. Сенга энг зўр кўйлак олиб бераман онаси!
Аёл эрининг елкасига бошини қўйди.
Улар автобусдан тушгач, узун йўлкадан юриб пештоқига "Салобат" деб ёзилган ойнаванд бинога кириб бордилар. Бунақа жойга биринчи марта келган аёл қимтиниб турар, қатор-қатор илинган либослар оралаб юрган аёллардан тортинар, нима қилишни билмасди.
—Танла! —деди эри. Сайёранинг энди уйга қайтиб кетгиси келарди. Шу пайт ёнига чиройликкина қиз келиб
—Сизга нима ёрдам берай? Кўйлак танлашиб юборайми? —деди. Сўнг аёлнинг жавобини кутмай кўйлаклар орасига шўнғиб кетди.
—Мана бу кеча келди. Асл Туркияники. Сизнинг ўлчамингиз бор. Рангини қаранг, ҳозир урф бўлган... Қиз кўйлакни киймаганига қўймади, кейин унга бўйи баравар ойна тутди.
—Қаранг, қандай очилиб кетдингиз! Ҳа,кўйлак унга жудаям ярашган, офтобда қорайган чеҳрасини ҳам очиб юборган, юзига эрта туша бошлаган ажинлари ҳам билинмай кетган эди.
Аёллар кўплигидан уялибми, турмуш ўртоғи ташқарига чиқиб кетди.
Сайёра яна бир-иккита либос кийиб кўрди, барибир, биринчи кийганини танлади.
Сотувчи қиз кўйлакни чаққон тахлаб, чиройли, совғага мўлжалланган гулдор қоғоз сумкага жойлаб кассага бошлаб келди.
—Ойи,-деди пештахта ортида ўтирган аёлга, мана бу келинойим билан ҳисоб—китоб қилиб юборинг! Ўзи эса кейинги мижозга қараб югуриб кетди.
—Бу-бир ярим миллионлик кўйлак, скидкада бир миллион уч юз минг бўлади. Сайёра нархни эшитиб дрвдираб қолди. Кейин эрини чақириш учун ташқарига чиқди.
Эшикдан бир йигит онасини қўлтиғидан тутиб олиб кираётган экан.
—Оналарнинг гўзали энг яхши кўйлакларга муносиб! У шундай гаплар билан эркалаб олиб кирди онасини. Турмуш ўртоғи ўйчан бўлиб қолди.
Сайёра сезди. Қўли калталик қурсин, уй-жойни битирамиз деб хатто онасига битта кўйлак олиб беролмайди эри. Энди у ўзидан уяла бошлади.
—Дадаси, менга кўйлаклар ёқмади, юринг, яхшиси Ҳайитда ойижонни хурсанд қиламиз. Мен бичимини кўриб олдим, ўзимга шунақасидан тикиб оламан. Ойижон дуо қиладила, юринг.
1.1K views16:04
Ochish/sharhlash