Get Mystery Box with random crypto!

​​6-мактуб Салом, дугонажон. Муборак бўлсин, жиянли бўлдинг. Ш | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​6-мактуб
Салом, дугонажон. Муборак бўлсин, жиянли бўлдинг. Шунақанги чиройлики... кўриб кўзинг тўймайди. Сенга ўхшашини истаб Озода деб исм қўйгим келганди. Аммо қайнонам Нодирабегим деб исм қўйди. Чорасиз индамадим. Эрим ҳам ишдан бўшаб олган. Кун-кунора ишсиз. Нима қилишини билмай қолган. Қайнотам нуқул ўғлини тергагани-тергаган. Мен эса болам билан андармон бўлиб юрибман. Озода, очиғи туғишга қийналдим. Совуқ, зах хоналарда белимдан оғриқ ўтиб кетди. Айрим дўхтирлар яхши қарамас экан ҳам... агар қўлига пул тутқазмасанг... сиз томонларда ҳам шундайми?

7-мактуб
Тўйингга боргим келганди, Озош, аммо боролмадим. Боламнинг тоби йўқ. Шунинг учун ҳеч нарса кўнглимга сиғмади. Қизим чақалоқлигида ҳеч нарса билинмасди. Аммо уни юришга ўргатаётганимизда оёғида нуқсони борлиги билинди. Туман марказидаги шифохонага боришга тўғри келди. Дўхтир кўриб, туғилаётганда оёғи чиқиб кетган деди. Қанақасига тушунмадим, у эса “Доя болани қаттиқ тортворган, унинг оёғи чиқиб кетган. Аввалига билинмайди. Аммо кейин билинади”, деди.. Озодажон, болам оқсоқ бўлиб қолмасайди, деб қўрқяпман. Уни тўғрилаш учун катта пул керак экан. Бизда эса ҳемири ҳам йўқ. Аранг кун кечириб турибмиз ўзи. Камига қайнсинглимни ҳам узатишимиз керак. Нима қилишни билмай ҳайратдаман. Ҳозирча гипслаб шинага қўйиб қўйишган. Тўққиз ойлик боламга қараб ичим ачишиб кетади. Ҳали кўкракдан ҳам чиқармаганман. Дўхтир дегани шунчалик эътиборсиз бўладими-я?

8- мактуб
Озода, яхши юрибсанми? Ўтган сафар хатимга юборган жавобингдан хурсанд бўлдим. Дўхтирга айтиб қизимни оёғини гапслатиб, шинага қилдириб қўйдик. Аммо боламни ҳар кўрганимда ичи ачиб кетади. Сенда ҳам янгилик борлигини билиб шодландим. Мен эса иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Лекин туғсамми-йўқми деб ўйлаяпман. Ахир, қизим бунақа бўлса, иккита бола билан қийналиб қолмайманмикан, деб ўйлаяпман. Қайнонам “Туғинг, зора ўғил бўлса”, деяпти. Эримга эса фарқи йўқ. У яқинда Россияга кетмоқчи... ишлаб пул топиб келмоқчи... Суянган кишимсиз бу уйда қандай яшайман, билмадим...

Мактубларни ўқирканман кўзларимдан оқаётган шашқатор ёшни тўхтатолмасдим. Мен ношуд, ўз билимига бино қўйган қиз дугонамни унтиб қўйгандим. У ҳар бир номасида менга қалбини бўшатиш учун ёзган экан. бироқ мен уни бирор марта кўргани ҳам бормагандим. Юрагимни оғритадиган алам шу эдики, Лола иккинчи фарзандини дунёга келтираётиб, шифокорлар хатоси туфайли оламдан кўз юмганди...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK