Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.50K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-05-01 12:29:31 — Бинойи бола-да Тилаволди. Қурбон иккаласи тенгқур.
Бироқ Тилаволди ичмайди. Уйлари-чи, уйларини ясатиб қўйган. Кечалари трактор ҳайдаб бешта боласини, ота-онасигача қўшиб боқаяпти-да шу!.. Ажабмас, уйга кириб Қурбонни инсофга чақириб қўйса…»
Трактор яқинлашгач Маржон буви қўлларини кўтариб сермади.
— Ҳов болам-а, тўхта! Тўхта!..
Трактор тўхтади. Ўйлаганидай Тилаволди экан.
— Ҳа, буви, бу ерда бир ўзингиз нима қип ўтирибсиз? — баланд бўйли, қиррабурун, эгнига эски чопон кийиб олган Тилаволди трактордан сакраб тушиб, кампирга яқин келди. — Тинчликми?
— Э, болам-ей, — деди Маржон буви унинг юзига қаролмай. — Қурбон ўртоғингни биласан-ку, у бор ерда тинчлик бўлармиди. Ғирт маст. Мана, мениям кўчага чиқариб юборди.
— Ие, аҳмоқми у? Нимага ҳайдайди сизни? Қани, юринг-чи, буви. Ҳозир эсини киритиб қўяман!
— Қўй, уриб юрмагин тағин! — Тилаволдининг йўлини тўсди Маржон буви. — Нима бўлгандаям болам-да!.. Жоним ачийди. Балога йўлиққур ароқнинг касри-да, болам.
— Э, буви, сизни катта кўчага чиқариб қўйса, яна жонингиз ачийди-я!.. Бўпти, уриб жинни бўпманми? Насиҳат қип қўяман-да!..
Тилаволди кампирни етаклаб ҳовлига кирди.
Тилаволдининг кўзи сўри остида пишиллаб ухлаётган Қурбонга тушди-ю, беихтиёр ёқасини ушлади.
Тенгқурининг эгнида майка, шими товонигача туширилган. У Қурбонга яқинлашганда димоғига бадбўй ҳид урилди. Қўланса ҳидни Маржон буви ҳам сезди шекилли, бошидаги рўмолининг учи билан бурнини беркитиб олди.
— Вой, ўлиб қўя қолай! — Тилаволдининг олдида номус қилди шекилли, тескари ўгирилиб ўзича шивирлаб қўйди Маржон буви. — Шарманда-а!..
— Бунинг хотини қани? — сўради Тилаволди надомат билан бош чайқаб.
— Уйида… Ўша ҳайдаб солган ҳовлига…
— Ана сизга турмуш… Ўзи-чи буви, шу Хосиятни бекор келин қилганакансиз… Тўғриси, менга унча ёқмасди… Умуман… сизбоп келинмас-да у!..
Маржон буви ерга қаради. Бегона эркакнинг олдида мулзам бўлганидан юзини кафтлари билан беркитганча ичкарига кириб кетди.
— Тур, турсанг-чи!.. Ҳе, уятсиз! Келин, ҳой келин, чиқиб эрингизга қарасангиз бўлмайдими?.. — бақирди Тилаволди Қурбоннинг шимини ижирғаниб юқорига кўтараркан. — Шуям ҳаётми? Бири ахлатига беланиб думалаб ётса, бошқаси ҳеч нарса бўлмагандай пишиллаб ухласа… Суф сенларга!..
Бақир-чақирдан уйғониб кетган Хосият ташқарига чиқиб Қурбоннинг не аҳволда ётганини кўриб, Тилаволдига қарата жаврай кетди:
— Жа ачинаётган бўлсангиз, ўзингиз олиб кираверинг! Сизга ўхшаганлар ичириб қўяди-да, кейин қўй оғзидан чўп олмагандай, меҳрибончилик қилади!
— Оғзингизга қараб гапиринг! — деди овозини кўтариб Тилаволди. — Мен ичсам сизнинг эрингизга ўхшаганлар билан ичаманми?.. Э, қари онани кўчага чиқариб қўйиб, иссиқ тўшакда уялмай ётибсизлар?!
— Мен чиқарибманми-а, мен чиқарибманми? Ана, пиёниста ўғлидан сўранг!
— Сиз ҳам шу уйнинг одамисиз-ку!.. Бўпти, бўлар иш бўпти, келинг энди, ичкарига опкириб оёқ-қўлларини ювиб қўйинг!..
— Чучварани хом санабди! — деди Хосият Қурбонга жирканиб қараб. — Ифлос қилган бўлса, ўзи тозаланволсин! Мен бу уйга чўри бўлиб келганим йўқ…
— Оббо, жа қайсар экансиз-да ўзингиз ҳам! Шунча йил бир ёстиққа бош қўйиб… бир жойингиз камайиб қоладими тозаласангиз?..
— Сиз менга ақл ўргатманг, билдингизми? Умуман, нимага кирдингиз бу ҳовлига? Боринг, ишингизни қилинг! Аралашманг!..
Тилаволдининг ҳафсаласи пир бўлди. Бир муддат гарангсиб турди-да:
— Э, ўлиб кетмайсанларми менга деса!.. Бетавфиқлар!.. — дея қўл силтади ва шартта бурилиб ҳовлидан чиқиб кетди.
Курбон ўзига келгач, не аҳволга тушганини пайқади-ю, боши лўқиллаб оғриётганига ҳам эътибор қилмай, оғилхонага югурди.
Амаллаб тоғорада сув олиб кириб, совқотганига қарамай титраб-қалтираб ювинди, кийимларини алмаштирди. Ақли бироз жойига келгандек бўлиб, хонага кирди. Хотини уйда йўқ, қаерга кетгани номаълум, ҳаммаёқ сув сепгандай жимжит…
«Кетса кетар», — деди-ю Қурбон чойнак қидирди, томоғи қизишиб совуқ чой ичмоқчи бўлди. Бироқ чойнак бўм-бўш эди. Шунда бувиси эсига тушиб, шоша-пиша ташқарига чиқди…
3.1K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:29:00 Ичкаридан қандайдир идишнинг қарсиллаб синган товуши эшитилди, Қурбоннинг бўралаб сўкинди. Бир неча сониядан сўнг, Қурбон кимдир ортидан итариб юбордими ташқарига отилиб чиқди-да гандираклаб Маржон бувининг шундоқ оёқлари остига қулади.
— Вой, ўлиб қўя қолай, тур, болам!
Буви жонҳолатда энгашиб Қурбонни кўтариб турғизмоқчи бўлди, бироқ қарилик панд берди шекилли, чўяндай оғир гавдани ўрнидан қўзғата олмади.
— Тура қолсанг-чи, уят бўлади, ахир! Кап-катта одам-а! Ҳаҳ, сени урганларнинг уйи куйсин!..
— Нима? Кимнинг уйи куяди? Оғзингга қараб гапир! — шанғиллади ичкарида туриб Хосият. Саросималаниб қолган Маржон буви ерга қапишиб хуррак отаётган ўғлига бир қараб олди-да, бошини кўтариб келинига алам билан тикилди:
— Сени не ниятларда олгандим-а!.. Шунақаям жоҳил бўласанми?
— Ҳа-а, биз жоҳилмиз! Манави гўрсўхтангиз фаришта! Нима қилсаям бегонамиз-да-а!
Хосият гўё йиғлаётгандай кўзларини рўмолининг учи билан арта-арта хонасига йўл олди.
— Қани, уйга кириб кўрсин-чи бу пиёниста, нима қиларканман!..
Маржон буви икки ўт орасида қолганди: ўғлига ачинай деса, онам деб заррача қайишмаса, ичиб олиб жеркигани-жеркиган; бу ёқда келинининг қилиқлари ортиқча, тилидан заҳар томади…
Лекин нима бўлганда ҳам она она экан-да, ярим тунгача киприк қоқмай эшик «тиқ» этса тўлғаниб ташқарига қараб ётди. Устига-устак, оёғининг оғриғи қўзғаб, шундай зирқирардики, биров игна санчиб олаётгандай ачишиб оғрийди…
Бир маҳал Қурбоннинг эшиги ғийқиллаб очилди.
Маржон буви шоша-пиша ўрнидан туриб дераза пардасини кўтарди. Ўғли гандираклаб келаяпти. «Оббо, яна нима бўлдийкан?.. — хаёлидан ўтди Маржон бувининг. — Тағин бир балони бошламаяптимикан булар?»
— Оч эшикни! — ғудранди Қурбон. — Ҳой буви, оч дедим эшикни!..
— Хўп, болам, мана, ҳозир кетаяпман! Бирпас шошмай тургин.
Маржон буви эшик зулфинини суғурган ҳамон оғир гавда хона ичига гурсиллаб қулади.
— Вой, энди нима қиламан-а? Турсанг-чи, мен сени кўтаролмасам, болажоним! Кел, турақол!.. Ахир, шунча ичадими одам?!
Қурбон ўзича нималардир деб ғудранди. Буви унинг нима демоқчи бўлаётганини тушунмас, ҳамон энгашиб ўғлини кўтариб турғазишга уринарди.
— В-вей, буви, н-нимага чиранасан? — сўлакларини енгига артаркан, бошини зўрға кўтариб хунук ҳиринглади Қурбон. — Ўзинг шафтолиқоқи бўлиб ётибсан-у, мени кўтара олармидинг?
— Ҳа бўпти, шафтоли қоқи бўлсам сенларни деб бўлдим, болам! Бас қил! Чой қўйиб берайми?
— Чойни бош-шимга ураманми?.. Ундан кўра… Й-йўқ… Ҳамманг бир гўрсан!.. Аёл зотининг бари бир гўр!
Қурбоннинг кўзлари чақчайди.
Маржон буви бир хавотирни сездими, ортига тисарилди.
— Ҳаммангни тириклай кўмиш керак! — бақирди Қурбон. — Бир тийинга қимматсан баринг! Йўқол, кўзимга кўринма сенам!..
Туғиб қўйган бўлсанг нима бўпти? С-сен… Мени балога йўлиқтириш учун туққансан, йўқол!..
— Вой Худо урди мени!.. Унақа дема, Қурбонжон!.. Қайси она ўз боласига балони раво кўради? Унақа гапларни гапирма!
— Н-нима-а?.. Вей, анави Хосият нима қилиб юрганини биласанми? С-сен топгансан ўшаниям, билдингми?.. Бор, ҳозир…
Қурбон илкис қўзғалиб хонтахта устидаги чойнакни қўлига олди.
— Агар чиқиб кетмасанг, ўлдираман!
Маржон буви хонадан қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ҳовлига чиқди-да, қай томон юришини билмай бир муддат гарангсиб турди, кейин ноилож кўча тарафга йўл олди…
Тун ярмидан оққан, кўча зим-зиё қоронғи эди. Маржон буви «тиқ» этган шарпадан сесканарди. Лекин иложи қанча, ҳовлида уларнинг дағдағасини эшитгандан кўра, ҳов, ариқ бўйида тонгни оттиргани яхши…
«Балки орқамдан қидириб чиқиб қолар Қурбонбой? — деб ўйлади буви салқиндан жунжика бошлагач билакларини камзулининг орасига тиқаркан. — Ҳар қалай, бувим қайга кетди деб қидирар».
Орадан хийла вақт ўтди, бироқ бировнинг қораси кўринмади. Маржон буви ўғлидан умидини узиб, ариқ четидаги толга суяниб кўзини илдирди.
Бир маҳал узоқдан тракторнинг овози эшитилди, буви кўзини очиб, бошини кўтариб қаради. Қўшни қишлоқ тарафдан у томон бир трактор елиб келарди. «Бу анави Тилла чолнинг ўғли бўлса керак, — деб кўнглидан ўтказди Маржон буви инқиллаб ўрнидан тураркан.
3.3K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:28:40 ПИЁНИСТА.
Воқеа реал ҳаётдан олинган.


— Ҳой, бу уйда тирик жон борми-а?.. Ҳе, онангни!.. Чиқ дедим!..
Дарвозадан гандираклаб кириб келган Қурбон пиёниста ҳовлининг ўртасида тўхтади.
Ёғ босган кўйлагининг тугмалари ечилиб кетган, бир оёғида пояфзали йўқ, оғзидан сўлаклари оқиб тушарди…
Одам ёши қайтса кўздан нур, оёқдан мадор кетиб мункиллаб қоларкан. Маржон буви бир пайтлар икки чойшаб ўтни бир силтабелкасидан ошириб ташларди. Ўша пайтлар Қурбон тетапоя қадам ташларди. Бир қўлида кетмон, бир қўлида гўдаги билан далага келган Маржон қош қорайганда яна бир чойшаб ўтни ҳамелкага олиб уйига қайтар, чарчоқ нималигини билмасди. Шунда ҳам чарчамасди. Кечаси нон ёпарди, кирларини юварди…
Мана, энди саксонни қоралаб қолди, сал илкис ҳаракат қилса тамом — икки-уч кун белини ололмайди.
«Уф-ф, қачон шу болага инсоф кираркин?..»
Хонасида пахта титиб ўтирган Маржон буви ўғлининг шовқин-суронига кўникиб кетган бўлса-да, юраги ҳаприқиб шоша-пиша қўлидаги бир тутам пахтани сандалга ташлади-да, туртина-суртина ташқарига шошилди.
— Ҳа, болажоним, келдингми? Юр, ўзим уйингга опкириб қўяй!..
Қурбон чайқалган кўйи онасига чақчайиб қаради:
— Келинингиз қани? Болалар қаерда?..
— Қайнотангникига кетишганди, болам!.. Ҳали-замон кеп қолишар. Уйингга кир, дам олиб тургин.
— Нима?.. Нега сўрамай кетади онасиникига? Б-биз киммиз бу уйда?..
Маржон буви ножўя иш қилиб қўйгандай бошини эгди.
— Вой болагинам-ей, ичаверганингдан кейин шунақа бўлади-да! Сен мундай гапга қулоқ солсанг экан… Борса борар!.. Нимаям қила олардинг? Мен мункиллаб қолган бўлсам…
— Сиз аралашманг! Ким бўпсиз, аралашасиз?.. Э, ўзи бир оёғингиз…
Қурбон оғзидан нотўғри гап чиқаётганини пайқаб қолдими, «чирт» этказиб тупурди-да, гандираклаб хонаси томон йўл олди.
— Ҳай, уйинг донга тўлгур! — унинг ортидан йиғламсираганча жаврарди Маржон буви. — Илойим, орқамда қолгин! Майли, нима десанг ҳам боламсан… Ўзингга инсоф берсин!..
Маржон бувининг ичи куярди, келини Хосият енгил табиатроқ чиқиб қолди. Ўн йил бурун — келин бўлиб тушгандаёқ ёқимсиз қилиқлар чиқара бошлаганди. Ўрдак юриш қилиб, кўчадан ўтганда бегона эркакларнинг кўзини ўйнатар, тўй-ҳашамга чоғлангандай ясан-тусан қилиб, уйга бирор-бир эркак кириб келса кўзлари ўйнаб, атрофида гирдикапалак бўларди…
Эри ароқхўрликка берилгач, Хосиятнинг елкасига шайтон тамоман миниб олди, ҳаддидан ошди, Қурбонни менсимай қўйди.
Орадан бир йил ўтар-ўтмай эри гапирса лаб бурадиган, уни оёқ учида кўрсатадиган одат чиқарди…
— Яна ичибдилар-да!.. — ҳовлининг этагида мунғайиб ўтирган Маржон бувига бир ёвқараш қилди-да, келин уйи томон безовта қараб қўйди. Кейин иссиқдан юраги сиқилдими, кўйлаги ёқаларини тортиб-силкитибелпинди.
— Вой, қизим, яхши бориб келдингизми?.. Болалар қани?..
Маржон буви тепасида турган келинини кўриб, ўрнидан секин қўзғалди.
— Болалар қолди, — деди хушламай Хосият. — Шу пиёнистанинг дийдиёларини мен эшитганим ҳам етар. Ўлиб кетсин, шу ўлмади мен қутулмадим-а!
— Қўйинг болам, ундай деманг!.. Инсоф бериб қолар…
— Бунақаларга инсоф кирармиди? На топиш-тутишида, на юриш-туришида тайин бор. Ҳозир кирай, кўрсатиб қўяман унга!
— Вой Худойим-ей, ухлаётган бўлса, безовта қилманг. Феълини биласиз-ку.
— Сизга нима? Туққан болангизга гапингиз ўтмагандан кейин аралашманг!..
Маржон буви тилини тийди. Ҳар сафар шундай.
Шу… битта гапи билан келини унинг оғзига уради. Буви ўзини гуноҳкор сезиб, ортиқ гап қўшмайди, фойдаси йўқ. Қуриб кетсин!.. Қартайганида бир кун бўлсаям тинчгина ўтириш насиб этармикан?..
Хосият ичкарига кириб шолча устида чўзилиб ётган эрининг оёғига тепди.
— Тур!.. Худоё, оғзингдан қонинг келсин сен пиёнистанинг! Худоё, сени туғмай бувинг ўлсин, ҳароми! Ту-ур!..
Хосиятнинг қарғишини эшитган Маржон бувининг алами олти бўлди.
Эй, худо, келинларгаям тўзим берсин-да, ишқилиб!.. Сендан шундай фарзанд тилаганмидим? Шундай келин тилаганмидим сендан?..
3.8K views09:28
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:02:21
#qiziqarli_oʻyin

Raqamlardan birini tanlang vaʼda beraman dep usiga bosing vada berdandan keyin alabatta bajarila
3.6K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-05-01 10:59:00 ​​Ўша тун ухлолмадим. Ухлолмадимми, демак, у билан кўришолмадим.
Эртасига дарсдан сўнг уйга қайтдиму, чарчоқ туфайли кўзларимни тош босгандек уйқуга чўмдим.
-Кечир... -тилга кирди у туш кўришим билан ёнимда ҳозир бўлиб, -сени ўнгимда танимаган кўринаман...
-Буни билган эдим. Илтимос, мени тарк этинг... тушларимда мени ўзингизга боғламанг. Бунақада телба бўлиб қолишим...
Йиғлаб уйғониб кетдим. Ҳа, чиндан ҳам телбага ўхшаб йиғладим.
Шундан сўнг уни кўрмадим. Тушларимда ҳам, ўнгимда ҳам.
Анча вақт ўтди. Онам уйга элчилар келганини, мени узатмоқ ниятини билдирди. Менга барибир эди: рози бўлдим. Учрашувга чиқардилар.
-Сиз?! -дедим ҳайратланиб. Қаршимда тушларимдаги маҳбубим турарди.
-Танишмизми? -жилмайди у, -менинг кўзимга ҳам иссиқ кўриняпсиз.
Музлаб қолгандек эдим. У ҳолатимни пайқаб қаҳвага таклиф этди. Ўтирдик. Фақат у гапирди, мен тингладим. Менинг сўзлаш учун тилларим қотиб қолганди. Унга ўғринча тикилар, хаёлларимни йиғолмасдим.
-Шундай қилиб, энди қачон кўришамиз? -учрашув сўнггида кўзларимга тикилди у. Сўнг яқинроқ келиб қулоғимга пичирлади, -бугун тушларингизда кутинг мени... Мен барини эсладим.
Нодирабегим Иброҳимова

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.9K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:35:58 ​​— Шаҳлохон, биз сизни тушунмаган эканмиз. Сизни ўз уйингизга олиб кетгани келдик… Ёки биздан шунчалар ранжиганмисиз? Сизни олиб кетишимизни овсинингиз қайта-қайта илтимос қилди.
Қайнонамнинг охирги сўзлари қулоғим остида жаранглади. Наҳотки овсиним менинг уйга қайтишимни хоҳлаган бўлса? Қандай қилиб? Ахир мени кўрарга кўзи йўқ эди-ку?! Кўнглимдан нималар ўтаётганини қайнонам сезди чоғи, яна гапида давом этди:
— Уйга борсангиз, ҳаммасини тушуниб оласиз. Овсинингиз ҳам аёл. У ҳам хато қилган. Энг муҳими, у бугун мана шу хатосини тушуниб етди.
Ўша куни келинлик уйимга қайтиб келдим. Уйга келдиму, ҳаммасини эшитдим. Мен бу ердан кетганимдан сўнг овсиним мен ҳақимда турли бўлмағур гапларни тарқатибди. Камига ўзининг узоқроқ қариндошини эримга олиб бермоқчи бўлибди. Бу қилаётган ишларига Худонинг қаҳри келганми, билмадим, йўлдан ўтаётганида машина туртиб юборибди ва яхшигина жароҳатланибди.
Уни кўргани шифохонага йўл олдим. Оёқ-қўли юзи аралаш оқ бинтга ўралган овсинимни кўриб, очиғи, унга жудаям ачиндим.
— Мен Шаҳломан, опажон, кўзингизни очинг!
У овозимни эшитиши билан кўзини очди. Қийнала-қийнала фақат шу сўзларни айта олди:
— Мени кечиринг, мендан рози бўлинг…
Унинг титроқ қўлларини маҳкам қисдиму кечирганимни ва тезроқ соғайиб, оиласи бағрига қайтиши Худодан сўраётганимни­ айтдим. Овсиним эса фақат йиғлар, гапларимни ҳам эшитмасди…
Муаллиф?

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
2.1K views09:35
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:33:21 ХАЁТИЙ ХИКОЯ,

Уйдаги дилхиралигу эрим билан келишмовчилик айнан шу йўсинда бошланди. Лекин энг алам қиларлиси, ҳамманинг назарида мен ёмон эдим. Овсиним эса ўзини қандай оқлашни, ҳар қандай вазиятдан усталик чиқиб кетишни биларди. Энг оғир кунлар фарзандли бўлганимдан сўнг бошланди. Шифокорлар чақалоқ қийналиб туғилгани учун яхши парвариш қилишимни қайта-қайта тайинлаб бир ҳафтадан сўнг рухсат беришди. «Энди овсиним нима деса десин. Лекин бор эътиборимни боламга қаратаман», дедим ўзимга-ўзим. Барибир, қилган ишларим уларнинг кўзига кўринмайди. Ўша кундан бошлаб рўзғор ишларига унчалик ёрдам бермай, бор диққатимни боламга қаратдим. Бу ҳолатдан овсинимнинг фиғони фалакка чиқаётгани аниқ эди. Орадан уч кун ўтиб, овсиним хонамга бостириб келди.
— Ҳой, Шаҳлохон. Сизда виждон борми ўзи?! Бир коса овқатингизни ҳам оқлаб ейиш қўлингиздан келмайдими? Нима, мен сизнинг чўрингизманми? Эртаю кеч сизнинг ўрнингизга ҳам хизмат қиламан.
Шу пайтгача овсинимга бирон марта гап қайтармаган эдим. Лекин ҳозир ҳаммаси бир бўлдию, бор нафрату аламимни сочгим келди.
— Нега мени бунчалар ёмон кўрасиз, опажон? Сизга нима ёмонлик қилдим? Мен билан нимани талашасиз? Кундошдан ҳам ўтиб тушдингиз-ку! Шу уйга келганимдан бери мени тинч қўймайсиз. Ҳаётимни заҳарга айлантириб бўлдингиз!  Хўш, бир-икки кун овқат пиширсангиз, рўзғор ишларини бажарсангиз, нима қилибди? Ахир сизнинг ҳам фарзандларингиз шу уйдан овқат ейди-ку? Аслида, мана шу уйнинг тирикчилигини мен билан баравар қилиш сизнинг ҳам вазифангиз, тушундингизми? Бундан кейин менинг хонамга овозингизни баландлатиб кирманг. Энди эса тезроқ чиқиб кетинг. Сизни кўргани кўзим йўқ!
Шундай дея эшикни қандай ёпганимни ҳам билмай қолдим. Умримда ҳеч кимга бунчалик қаттиқ гапирмагандим. «Мана, Шаҳло, ўзингни ҳимоя қилсанг бўларкан-ку», дедим. Сўнг юрагим бир нохушликни сезгандек гупирлаб ура бошлади. Ҳақиқатан ҳам, адашмабман. Орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмай эрим хонага важоҳат билан кириб келди.
— Шаҳло, нималар қилиб қўйганингни биласанми? Қани менга бошидан тушунтириб бер-чи! Ўзингдан эшитмоқчиман, — деди эрим овози титраб.
— Нимани тушунтираман? Ўзимни-ўзим ҳимоя қилдим. Ахир бу уйда мени ҳеч ким ҳимоя қилмаганидан кейин бошқа чорам йўқ эди-да.
Гапимни тугатар-тугатмас юзимга тарсаки тушди.
— Йўқол кўзимдан! Мени ва оиламни ҳурмат қилмайдиган хотиннинг менга кераги йўқ. Шу чоққача келинойимга ҳатто мен тик боқмаганману, сенга гап қайтаришга йўл бўлсин?! Энди йўқол! Бу уйда бошқа қорангни ҳам кўрмай! Болага эса қўлингни теккизишни хаёлингга ҳам келтирма…
Мен аранг ўрнимдан туриб, ҳеч кимга ҳеч нарса демай уйни тарк этдим. Очиғи, келинлик уйимни бу қадар хўрлик ва азоб билан тарк этаман, деб ўйламагандим. Уйга қай аҳволда келганимни ўзим ҳам билмайман. На қайнонам, на қайнотам ва на эрим мени тўхтатди. Ахир мен шу ниятда турмуш қурганмидим?
Орадан бир ҳафта ўтди ҳамки, улардан дарак бўлмади. Шундан сўнг эримнинг уйига бордим, аммо эшикдан киритишмади. Фарзандимни ҳам кўрсатишмади. Тақдирга тан бериб, ортга қайтарканман, машинанинг қаттиқ чийиллашидан қўрқиб кетдим. Аммо нима бўлганини кўришга ҳам, билишга ҳам ҳафсалам бўлмади. Йўлда фақат ажрашиш ва боламни бағримга босиш ҳақида ўйлардим. Ҳаётдан буткул кўнглим совиган эди. Ҳамма нарсага қўл силтагандим. Кунларим файзсиз эди, соғинч азобида ёниб, йиғлаб чиқардим кечалари. Шундай кунларнинг бирида уйимизда боланинг йиғиси қулоғимга чалинди. Шу пайт эшик очилиб, онам мени имо-ишора билан ёнига чақирди. Ҳайрон бўлдим.
— Меҳмонхонага кир. Уйингдагилар келишибди, — деди онам менга пичирлаб.
Юрагим шув этди. «Улар мен билан ажрим масаласида гаплашгани келишган», деб ўйлаб, нафрат билан хонага кирдим. Хона тўрида қайнотам, қайнонам ва эрим ўтирарди. Уларга салом бердиму, нигоҳим эримнинг қўлидаги болажонимга тушди. Эрим сезди, шекилли, ўрнидан туриб, болани қўлимга тутқазди. Болажонимни бағримга босарканман, кўзларимдан дув-дув ёш оқарди.
2.1K views09:33
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:03:31
Diqqat Qiziqarli O'yin !!?

Smilelardan birini tanlang va Sevgan insoniz Sizi qanchalik Sevishini bilib oling...

JAVOBLARNI TEKSHIRISH
962 views09:03
Ochish/sharhlash
2023-04-29 10:59:02 ​​Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради.
Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими?
Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!..
Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан…

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.1K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-04-29 10:58:02 БОЛАМНИ ҚОН ҚАҚШАТДИМ...
(Хаётий вокеа)


Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан.
Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди.
Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган.
Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим.
Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман.
2.8K views07:58
Ochish/sharhlash