Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўша тун ухлолмадим. Ухлолмадимми, демак, у билан кўришолмади | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ўша тун ухлолмадим. Ухлолмадимми, демак, у билан кўришолмадим.
Эртасига дарсдан сўнг уйга қайтдиму, чарчоқ туфайли кўзларимни тош босгандек уйқуга чўмдим.
-Кечир... -тилга кирди у туш кўришим билан ёнимда ҳозир бўлиб, -сени ўнгимда танимаган кўринаман...
-Буни билган эдим. Илтимос, мени тарк этинг... тушларимда мени ўзингизга боғламанг. Бунақада телба бўлиб қолишим...
Йиғлаб уйғониб кетдим. Ҳа, чиндан ҳам телбага ўхшаб йиғладим.
Шундан сўнг уни кўрмадим. Тушларимда ҳам, ўнгимда ҳам.
Анча вақт ўтди. Онам уйга элчилар келганини, мени узатмоқ ниятини билдирди. Менга барибир эди: рози бўлдим. Учрашувга чиқардилар.
-Сиз?! -дедим ҳайратланиб. Қаршимда тушларимдаги маҳбубим турарди.
-Танишмизми? -жилмайди у, -менинг кўзимга ҳам иссиқ кўриняпсиз.
Музлаб қолгандек эдим. У ҳолатимни пайқаб қаҳвага таклиф этди. Ўтирдик. Фақат у гапирди, мен тингладим. Менинг сўзлаш учун тилларим қотиб қолганди. Унга ўғринча тикилар, хаёлларимни йиғолмасдим.
-Шундай қилиб, энди қачон кўришамиз? -учрашув сўнггида кўзларимга тикилди у. Сўнг яқинроқ келиб қулоғимга пичирлади, -бугун тушларингизда кутинг мени... Мен барини эсладим.
Нодирабегим Иброҳимова

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK