Get Mystery Box with random crypto!

СОҒЛОМ ТАОМ

Telegram kanalining logotibi soglomtaom — СОҒЛОМ ТАОМ С
Telegram kanalining logotibi soglomtaom — СОҒЛОМ ТАОМ
Kanal manzili: @soglomtaom
Toifalar: Oziq-ovqat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.94K
Kanalning ta’rifi

📌Ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗

🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇
https://instagram.com/soglom.taom?utm_med
📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖
📝Буюртма: @buyyurtmauchun
Тел: 998998616010☎️
Луқмангиз ҳалол бўлсин!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-26 14:12:54
Яхши творогда нима бўлиши ва бўлмаслиги керак?

Табиий творог таркибида фақат сут, ачитқи ёки ширдон суви бўлиши керак!

Агар сут ёғи ўрнига пальма ёки кокос мойи қўшилган бўлса, бундай творогни сотиб олмаган яхши. Бу творог қондаги холестерин миқдорини оширадиган ва атеросклероз, қон томир тромбози, юрак касалликлари ва семиришни ривожланишига олиб келадиган тўйинган ёғларни ўзида сақлайди.

Е 509 — кальций хлор қўшимчаси. Ушбу қўшимча кўпинча творогга қўшилади. Бу қўшимча творог таркибидаги кальций миқдорини оширади ва организмга зарар етказмайди.


Instagram /Telegram /Facebook
315 views11:12
Ochish/sharhlash
2022-07-25 16:01:40
Эврика!

Ортиқча тана вазнидан халос бўлиш ва тўғри овқатланишда Архимед қонунини қўллаймиз.

Архимед қонуни — жисмни суюқлик ёки газга ботирганда шу жисм ҳажми баробарида суюқлик ёки газни ортиши.

Архимед қонунини қисқача тарихи: энциклопедияда келган маълумотларга кўра, Архимедга ўша даврни Подшоҳи томонидан қирол тожини ҳажмини аниқлаб бериш вазифаси қўйилади. Бир куни Архимед уйидаги ваннага сув тўлдиради ва ичига (чўмилмоқчи бўлиб) тушади, шунда тана ҳажми баробаридаги сув ваннадан ортиб чиқади, шу пайт "Эврика" деб жар солади. Яъни, жисм ҳажми суюликка тушганда унинг ҳажмига тенг эканлигини ихтиро қилади.
Қирол тожини суюқлик тўлдирилган идишга солади, ортиб чиққан суюликни ҳажмини ўлчаб, олдига қўйилган вазифани осонликча ечимини айтади.

Ошқозонни нормал ҳажми ўша одамнинг мушти катталигидек келади. Бир маротабалик таом ҳажмини муштингиз катталигидан ортиқ истеъмол қилмасангиз тўғри овқатланган ва ортиқча емаган бўласиз. Ортиқча тана вазни йиғилмаслик ва озиш учун энг осон ечим!

@soglomtaom
426 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:50:42
Организмда сув етишмаслиги руҳий бузилишларни келтириб чиқаради

Ҳатто озгина сувсизланиш ҳам кайфиятга салбий таъсир қилади.

Бир илмий тажрибада, одатда кун давомида оз миқдорда сув ичган иштирокчилар, сув миқдорини оширганда, ўзларини яхши ҳис қилишган.

Суюқлик етишмовчилиги метаболик жараёнларнинг секинлашиши билан боғлиқ. Атиги 1,5% га сувсизланиш ақлий жараёнларнинг ёмонлашишига, шунингдек иммунитетнинг пасайишига олиб келади.

Кайфиятни кўтармоқчи бўлсангиз сув ичинг!
Сиз кунига қанча сув ичасиз?


@soglomtaom
514 views06:50
Ochish/sharhlash
2022-07-22 15:19:56
615 views12:19
Ochish/sharhlash
2022-07-22 11:18:04
Салат для сушки тела

По калорийности на 100гр - 75,6,
Белки - 7,1, Жиры - 3, Углеводы - 1,46

Рецепт:
пекинская капуста 250гр,
стебель сельдерея 100гр,
сыр 20% 40гр,
масло оливковое 4гр (1 ч.л.),
куриная грудка 200гр,
яйцо варенное в крутую -1шт
зеленый лук 5гр, укроп 2гр, петрушка 2гр
Приятного аппетита

@soglomtaom
624 views08:18
Ochish/sharhlash
2022-07-21 12:35:45
Қориндаги ёғларни кетказишни хоҳлайсизми? Рационга тухум қўшинг!

Овқатланиш бўйича мутахассис Джулий Аптон қориндаги ёғлардан қутулишнинг энг яхши усули мунтазам тухум истеъмол қилиш эканлигини таъкидлади. Улар таркибида фойдали оқсиллар бўлиб, бунинг ёрдамида сиз осонликча вазн йўқотишингиз мумкин.

Аслида, оқсилнинг ўзи ёғни йўқотишга ёрдам бермайди, дейди эксперт Джули Аптон. Бироқ, бу модда овқатга бўлган иштиёқни камайтиради ва тўйинганлик туйғусини узайтиради. Натижада сиз тезроқ вазн йўқотишингиз мумкин.

Ёғ ёқиш учун энг яхши оқсиллардан бири тухумдир. Улар организм учун кўплаб муҳим функцияларни бажарадиган 9 та аминокислоталарни ўз ичига олади.

Тухум сариғи таркибида холин мавжуд. Бу ёғларни ёқиш учун зарур бўлган моддадир. Тухум таркибида "D" витамини ҳам мавжуд бўлиб, у (2018 йилги тадқиқотга кўра) қорин ёғини камайтириши мумкин.

@soglomtaom
626 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-07-20 15:00:56 ​​ Сулининг шифобахш хусусиятлари

Сулини бемалол дорихона дейиш мумкин. Чунки унинг таркибида сон-саноқсиз табиий дорилар бор.

Хусусан:
 Оқсил мушак тўқималарини озиқлантиради.
 Организмни тез тўйдирувчи мураккаб углеводлар ортиқча вазн тўплашга олиб келмайди.
 Тез ҳазм бўладиган клетчатка ошқозон ва ичак йўлининг фаолиятини яхшилашга хизмат қилади, гастрит, сурункали колит, панкреатитда ёрдам беради. Бундан ташқари, у хилтларни чиқариб юбориб, ошқозон саратон касаллиги хавфини камайтиради.

  Бета-глюканлар қондаги холестерин даражасини камайтиради ва холестеринли тиқилмалар ҳосил бўлишига йўл қўймайди, юрак-қон томир тизими фаолиятини назорат қилади.
 Антиоксидантлар, жумладан, метионин организмни атроф-муҳит таъсиридан ҳимоя қилади.
 Тенгсиз микроэлементлар: рух, мис, калий, кальций, магний, темир, фтор, йод. Кальций ва магний суяк тўқимасининг ривожланиши ва шаклланишини тартибга солади, шунингдек, тиш соғлиги тўғрисида қайғуради. Темир анемия профилактикаси учун хизмат қилади.

  В гуруҳидаги витаминлар ва витаминлардан А, Е, РР, В бор.
Сули ёрмасининг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
Одамлар сули ёрмаси деганда таъмсиз ва ёқимсиз бўтқани кўз олдига келтирадилар. Лекин сизнинг бу тасаввурингиз эскирди ва биз буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз! Агар тўғри усул бўйича тайёрласангиз — у нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам бўлади. Бугунги мақоламиздан сули ёрмасининг фойдали хусусиятлари тўғрисида билиб олсангиз бунга амин бўласиз.
Сули ёрмаси қондаги «ёмон» холестерин миқдорини пасайтиради
Сули ёрмаси таркибида клетчаткаларнинг табиий турларидан бири — бета-глюканларнинг беш фоизли концентрацияси мавжуд. Илмий тадқиқотлар бета-глюканлар борасида одамнинг ичаклари улар туфайли «ёмон» холестеринни камроқ сингдиришини, бу эса унинг қондаги миқдорини пасайтиришини исботлади.

Сули ёрмаси юрак хуружлари, инфарктлар ва артериал гипертензияларнинг олдини олади
Бу ёрма таркибида танадаги кўплаб муҳим жараёнларда қатнашувчи магний жуда кўп. Магний қон айланишини яхшилаш ва қон босимини меъёрида тутиб туриш билан юрак хуружи хавфини камайтиради.
Сули ёрмаси ўсимлик оқсилининг соғлом манбаси ҳисобланади
Бошқа ёрмаларга қараганда сули ёрмаси — ёғ кислоталари ва аминокислоталар ажойиб тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган маҳсулот. Бор-йўғи ярим пиёла сули ёрмаси сизга оқсиллар кунлик меъёрининг 15 фоизини беради.
Сули ёрмаси озишга ёрдам беради
Сули таркибида бошқа ёрмаларга қараганда клетчаткалар кўпроқ. У ҳазм қилиш жараёнида ёрдам беради ва  ўзингизни тўқроқ ҳис қилишга имкон беради. Узоқ давом этган тўқлик ҳиссиёти калориянинг кам сарфланишига ёрдам беради ва бу озишга олиб келади.
Сули ёрмаси саратоннинг баъзи турлари пайдо бўлиш хавфини пасайтиради
Бир неча тадқиқотлар кўп миқдорда клетчаткалар истеъмол қилиш билан йўғон ичак саратонининг пайдо бўлиш хавфини бир-бирига боғлайди. Ҳозирча саратоннинг бу тарзда олдини олиш имкониятлари исботланмаган, лекин сули ёрмаси каби овқатлар ичаклар соғлиғини бутунлай яхшиловчи омиллар ҳисобланади.
Сули – табиий дори. У фойдали углеводлар, клетчатка ва микроэлементларга бой бўлиш билан бирга, антиоксидантлари билан ҳам жуда машҳур. Бунинг устига, сули ёрмаси жуда тўйимли, ёқимли таъмга эга ва организмга тез сингади.
#SoglomTaom
#ПравильноеПитание
545 views12:00
Ochish/sharhlash
2022-07-20 12:21:50
Банановый айс - кофе
126 ккал: Б: 6.36г,Ж: 0.21г, У: 25.99г)

Ингредиенты:
-100 мл свареного кофе;
-200 мл обезжиренного молока;
-1/2 банана;
-1 ч.л. коричнего сахара;
-лед(5-7 больших кусков).

Приготовление:
В блендере взбить кофе с сахаром. Банан нарезать на кусочки, добавить к кофе и взбить до однородной массы. Все перелить в стакан и добавить лед. Молоко взбить в блендере и аккуратно влить в кофе. Подавать холодным.
Приятного аппетита

@soglomtaom
560 views09:21
Ochish/sharhlash
2022-07-18 14:38:18
Инсон иммунитети пасайишининг овқатланишга боғлиқ 4 сабаби

Иммунитет сифатини пасайтирадиган бир қатор омиллар мавжуд, шулардан овқатланишга боғлиқ 4 та асосий сабабни келтирамиз.

1. "D" витамини танқислиги. Бу витамин иммунитет учун жуда муҳим. Бу туғма ва орттирилган иммунитетнинг табиий регулятори ҳисобланади.

2. Цинк етишмаслиги. Цинк иммунитетни шакллантиришда иштирок этади. Бундан ташқари, у ўзига хос функцияга эга — ўпкада стрептококкларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

3. "А" витамини етишмовчилиги. Ушбу витамин кўриш қобилиятига фойдали таъсир қилишдан ташқари, инсон нафас олиш тизими учун ҳам зарурдир. Ички ҳимоя қатламини ҳосил қилиб томоқ, синуслар ва шиллиқ пардаларни ҳимоя қилади. "А" витаминининг етишмаслиги нафас олиш йўллари инфекциясига олиб келиши мумкин.

4. "С" витамини танқислиги. Ушбу модда организмни патоген бактериялардан ҳимоя қилади, унинг етишмаслиги иммунитетни ҳимоя қилишни пасайишига олиб келади ва одам бактериал инфекцияларга кўпроқ мойил бўлиб қолади.

@soglomtaom
787 views11:38
Ochish/sharhlash
2022-07-18 09:20:08
ИККИ КИЛОГРАММ ЁҒ

Баъзан диета қилаётган инсонлар "Бор йўғи икки кило оздим" деб хафа бўлиб юришади. Ёки икки килограмм озганлар организмларида қандай ҳажм йўқолганлигини тасаввур қила олмайдилар.

Ушбу суратда одам организмидаги 2 кило ёғнинг ҳажмини кўришингиз мумкин.

Постни озмокчи булиб юрган ёки озаётган дўстларингизга юборинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

@soglomtaom
754 views06:20
Ochish/sharhlash