Get Mystery Box with random crypto!

​​ Сулининг шифобахш хусусиятлари Сулини бемалол дорихона де | СОҒЛОМ ТАОМ

​​ Сулининг шифобахш хусусиятлари

Сулини бемалол дорихона дейиш мумкин. Чунки унинг таркибида сон-саноқсиз табиий дорилар бор.

Хусусан:
 Оқсил мушак тўқималарини озиқлантиради.
 Организмни тез тўйдирувчи мураккаб углеводлар ортиқча вазн тўплашга олиб келмайди.
 Тез ҳазм бўладиган клетчатка ошқозон ва ичак йўлининг фаолиятини яхшилашга хизмат қилади, гастрит, сурункали колит, панкреатитда ёрдам беради. Бундан ташқари, у хилтларни чиқариб юбориб, ошқозон саратон касаллиги хавфини камайтиради.

  Бета-глюканлар қондаги холестерин даражасини камайтиради ва холестеринли тиқилмалар ҳосил бўлишига йўл қўймайди, юрак-қон томир тизими фаолиятини назорат қилади.
 Антиоксидантлар, жумладан, метионин организмни атроф-муҳит таъсиридан ҳимоя қилади.
 Тенгсиз микроэлементлар: рух, мис, калий, кальций, магний, темир, фтор, йод. Кальций ва магний суяк тўқимасининг ривожланиши ва шаклланишини тартибга солади, шунингдек, тиш соғлиги тўғрисида қайғуради. Темир анемия профилактикаси учун хизмат қилади.

  В гуруҳидаги витаминлар ва витаминлардан А, Е, РР, В бор.
Сули ёрмасининг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
Одамлар сули ёрмаси деганда таъмсиз ва ёқимсиз бўтқани кўз олдига келтирадилар. Лекин сизнинг бу тасаввурингиз эскирди ва биз буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз! Агар тўғри усул бўйича тайёрласангиз — у нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам бўлади. Бугунги мақоламиздан сули ёрмасининг фойдали хусусиятлари тўғрисида билиб олсангиз бунга амин бўласиз.
Сули ёрмаси қондаги «ёмон» холестерин миқдорини пасайтиради
Сули ёрмаси таркибида клетчаткаларнинг табиий турларидан бири — бета-глюканларнинг беш фоизли концентрацияси мавжуд. Илмий тадқиқотлар бета-глюканлар борасида одамнинг ичаклари улар туфайли «ёмон» холестеринни камроқ сингдиришини, бу эса унинг қондаги миқдорини пасайтиришини исботлади.

Сули ёрмаси юрак хуружлари, инфарктлар ва артериал гипертензияларнинг олдини олади
Бу ёрма таркибида танадаги кўплаб муҳим жараёнларда қатнашувчи магний жуда кўп. Магний қон айланишини яхшилаш ва қон босимини меъёрида тутиб туриш билан юрак хуружи хавфини камайтиради.
Сули ёрмаси ўсимлик оқсилининг соғлом манбаси ҳисобланади
Бошқа ёрмаларга қараганда сули ёрмаси — ёғ кислоталари ва аминокислоталар ажойиб тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган маҳсулот. Бор-йўғи ярим пиёла сули ёрмаси сизга оқсиллар кунлик меъёрининг 15 фоизини беради.
Сули ёрмаси озишга ёрдам беради
Сули таркибида бошқа ёрмаларга қараганда клетчаткалар кўпроқ. У ҳазм қилиш жараёнида ёрдам беради ва  ўзингизни тўқроқ ҳис қилишга имкон беради. Узоқ давом этган тўқлик ҳиссиёти калориянинг кам сарфланишига ёрдам беради ва бу озишга олиб келади.
Сули ёрмаси саратоннинг баъзи турлари пайдо бўлиш хавфини пасайтиради
Бир неча тадқиқотлар кўп миқдорда клетчаткалар истеъмол қилиш билан йўғон ичак саратонининг пайдо бўлиш хавфини бир-бирига боғлайди. Ҳозирча саратоннинг бу тарзда олдини олиш имкониятлари исботланмаган, лекин сули ёрмаси каби овқатлар ичаклар соғлиғини бутунлай яхшиловчи омиллар ҳисобланади.
Сули – табиий дори. У фойдали углеводлар, клетчатка ва микроэлементларга бой бўлиш билан бирга, антиоксидантлари билан ҳам жуда машҳур. Бунинг устига, сули ёрмаси жуда тўйимли, ёқимли таъмга эга ва организмга тез сингади.
#SoglomTaom
#ПравильноеПитание