Get Mystery Box with random crypto!

Инсон иммунитети пасайишининг овқатланишга боғлиқ 4 сабаби И | СОҒЛОМ ТАОМ

Инсон иммунитети пасайишининг овқатланишга боғлиқ 4 сабаби

Иммунитет сифатини пасайтирадиган бир қатор омиллар мавжуд, шулардан овқатланишга боғлиқ 4 та асосий сабабни келтирамиз.

1. "D" витамини танқислиги. Бу витамин иммунитет учун жуда муҳим. Бу туғма ва орттирилган иммунитетнинг табиий регулятори ҳисобланади.

2. Цинк етишмаслиги. Цинк иммунитетни шакллантиришда иштирок этади. Бундан ташқари, у ўзига хос функцияга эга — ўпкада стрептококкларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

3. "А" витамини етишмовчилиги. Ушбу витамин кўриш қобилиятига фойдали таъсир қилишдан ташқари, инсон нафас олиш тизими учун ҳам зарурдир. Ички ҳимоя қатламини ҳосил қилиб томоқ, синуслар ва шиллиқ пардаларни ҳимоя қилади. "А" витаминининг етишмаслиги нафас олиш йўллари инфекциясига олиб келиши мумкин.

4. "С" витамини танқислиги. Ушбу модда организмни патоген бактериялардан ҳимоя қилади, унинг етишмаслиги иммунитетни ҳимоя қилишни пасайишига олиб келади ва одам бактериал инфекцияларга кўпроқ мойил бўлиб қолади.

@soglomtaom