Get Mystery Box with random crypto!

Эврика! Ортиқча тана вазнидан халос бўлиш ва тўғри овқатлани | СОҒЛОМ ТАОМ

Эврика!

Ортиқча тана вазнидан халос бўлиш ва тўғри овқатланишда Архимед қонунини қўллаймиз.

Архимед қонуни — жисмни суюқлик ёки газга ботирганда шу жисм ҳажми баробарида суюқлик ёки газни ортиши.

Архимед қонунини қисқача тарихи: энциклопедияда келган маълумотларга кўра, Архимедга ўша даврни Подшоҳи томонидан қирол тожини ҳажмини аниқлаб бериш вазифаси қўйилади. Бир куни Архимед уйидаги ваннага сув тўлдиради ва ичига (чўмилмоқчи бўлиб) тушади, шунда тана ҳажми баробаридаги сув ваннадан ортиб чиқади, шу пайт "Эврика" деб жар солади. Яъни, жисм ҳажми суюликка тушганда унинг ҳажмига тенг эканлигини ихтиро қилади.
Қирол тожини суюқлик тўлдирилган идишга солади, ортиб чиққан суюликни ҳажмини ўлчаб, олдига қўйилган вазифани осонликча ечимини айтади.

Ошқозонни нормал ҳажми ўша одамнинг мушти катталигидек келади. Бир маротабалик таом ҳажмини муштингиз катталигидан ортиқ истеъмол қилмасангиз тўғри овқатланган ва ортиқча емаган бўласиз. Ортиқча тана вазни йиғилмаслик ва озиш учун энг осон ечим!

@soglomtaom