Get Mystery Box with random crypto!

Қориндаги ёғларни кетказишни хоҳлайсизми? Рационга тухум қўшин | СОҒЛОМ ТАОМ

Қориндаги ёғларни кетказишни хоҳлайсизми? Рационга тухум қўшинг!

Овқатланиш бўйича мутахассис Джулий Аптон қориндаги ёғлардан қутулишнинг энг яхши усули мунтазам тухум истеъмол қилиш эканлигини таъкидлади. Улар таркибида фойдали оқсиллар бўлиб, бунинг ёрдамида сиз осонликча вазн йўқотишингиз мумкин.

Аслида, оқсилнинг ўзи ёғни йўқотишга ёрдам бермайди, дейди эксперт Джули Аптон. Бироқ, бу модда овқатга бўлган иштиёқни камайтиради ва тўйинганлик туйғусини узайтиради. Натижада сиз тезроқ вазн йўқотишингиз мумкин.

Ёғ ёқиш учун энг яхши оқсиллардан бири тухумдир. Улар организм учун кўплаб муҳим функцияларни бажарадиган 9 та аминокислоталарни ўз ичига олади.

Тухум сариғи таркибида холин мавжуд. Бу ёғларни ёқиш учун зарур бўлган моддадир. Тухум таркибида "D" витамини ҳам мавжуд бўлиб, у (2018 йилги тадқиқотга кўра) қорин ёғини камайтириши мумкин.

@soglomtaom