Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-11-09 11:25:49
Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади

Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.

Тадқиқот Ҳиндистоннинг Деҳли ва Ченнай шаҳарларида ўтказилди. Бу ҳудудлар ҳавосида қон оқимига кириши мумкин бўлган микроскопик заррачалар миқдори ошган.

Олимлар етти йил давомида 12 минг эркак ва аёлдан иборат гуруҳни кузатди. Уларнинг қондаги қанд миқдори мунтазам текшириб турилган ва бу одамлар яшайдиган ҳудудларда ҳаво сифати назорат қилинган.

Натижалар шуни кўрсатдики, атиги бир ой ичида юқори даражадаги зарарли ҳаводан нафас олиш қондаги қанд миқдорини оширади ва бу жараённинг бир йил ёки ундан кўпроқ давом этиши диабетга олиб келиши мумкин.

Зарарли ҳаво таркибида сульфатлар, нитратлар, оғир металлар мавжуд. Бу моддалар эндокрин тизими фаолиятини издан чиқариб, инсулин ишлаб чиқаришга халақит беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
18.0K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-11-09 07:28:13
Кўз нурини ўткирлаштирадиган машқлар

Энг аввало, хона ўртасига ўтириб олинг. Сўнгра тўғрингизга қаранг ва бошингизни қимирлатмасдан кўзингиз билан хона бурчакларидан «юриб» чиқинг.  Биринчи бўлиб, соат стрелкаси бўйлаб 20 марта, сўнгра тескари томонга ҳам 20 марта.

Бу машқ тугагач, кўз атрофи (пешона, ёноқ, бурун усти) қўл бармоқлари ёрдамида ишқаланади. Сўнгра шу соҳалар секин-секин шапатиланади. Бунинг сабаби айнан шу соҳаларда асаб толалари кўп бўлиб, машқлар ёрдамида қон айланиши яхшиланади. Бу эса ўз навбатида кўз ўткирлигига хизмат қилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.3K views04:28
Ochish/sharhlash
2023-11-08 19:09:06
Токсикозни енгиллатишга нима ёрдам беради?

Ферментланган сут маҳсулотлари - кам ёғли творог, йогурт, кефир жуда самарали таъсир кўрсатади. Донли ва Б витаминларига бой нонлар ҳам организмдаги токсикоз билан курашишга ёрдам беради.

Сув балансига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Кунига етарли миқдорда тоза сув ичиш токсикозни сезиларли даражада енгиллаштиради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.8K views16:09
Ochish/sharhlash
2023-11-08 15:59:55
Аллергиянинг давоси оддий

Теридаги аллергик тошмалар билан самарали курашишда доривор ўсимликлар яхши ёрдам беради.

Алоэ. Алоэ шарбатини таъсирланган соҳага юпқа қилиб суртилади. Бир муддат ўтгач, намланган дока ёрдамида артиб тозаланади. Бу муолажани кун давомида 2-3 бор такрорлаб туриш мумкин.

Мажнунтол. 10-15 г. майдаланган мажнунтол пўстлоғи устига бир стакан қайноқ сув солинади ва яна 10-15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Совитилгач, крем сифатида зарарланган тери юзасига суртилади

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.0K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-11-08 10:45:46
Ортиқча туз танага қандай зарар етказади?

Туз ва қон босими
Қондаги натрий хлорид даражасини ошириш орқали одам юрак, мия ва артерияларга босимни ҳам оширади, бу эса қон босимининг ошишига олиб келади.

Туз ва кальций
Кўп туз суякларингизни мўртлаштиради ва тишларингизни ёмонлаштиради. Туз асаб тизимининг фаолиятини тартибга солувчи ва мушакларнинг тўғри тикланиши учун масъул бўлган кальцийни танадан чиқариб юборишга ёрдам беради.

Туз ва буйраклар
Кўп миқдорда туз натрий, калий ва сув мувозанатини бузади ҳамда буйраклар танада кўпроқ сувни ушлаб туришни бошлайди. Натижада тана шишади ва томирлар орқали қон босим билан ўта бошлайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.2K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-11-08 08:16:12
Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш тери ҳолатига салбий таъсир қилади?

Таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар юз териси эластиклигини сақлайдиган коллаген толаларига зарар етказади.

Тузланган бодринг ва маринадлар. Ҳаддан ташқари туз истеъмол қилиш кўз остида шишлар пайдо бўлишига олиб келади.

Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш юздаги капиллярларнинг кенгайишига ва ҳуснбузар чиқишига олиб келиши мумкин.

Консервалар. Ортиқча туз, шакар, сирка ва консервантлар тишларни бузади, вазн ортишига ва терининг қаришига олиб келади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.1K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-11-08 05:41:51
#Иқтибос

Ер сенга неъматлар бераверади, лекин ўзингга кераклигини ундира олмасанг, улардан сенга фойда бўлмайди.

Ҳалил Жуброн

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.1K views02:41
Ochish/sharhlash
2023-11-07 19:23:38
Тана сувсизланганлигини аниқловчи тест

Организмда сув даражаси етарлилигини аниқлаш учун оддий тест мавжуд. Қўл терисининг бир бурмасини мулойимлик билан чимчилаб, қўйиб юборинг. Сув даражаси нормал бўлган одамнинг териси дарҳол текисланади.

Аммо сувсизланиш мавжуд бўлса, бурманинг текисланиши бир неча сония давом этиши мумкин. Бу саломатлик кўрсаткичларини билдирадиган муҳим белгидир.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.9K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-11-07 09:59:59
Кимларга грипп тезроқ юқади?

Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар гуруҳи тасдиқланган.

Унга қуйидагилар киради:

ҳомиладор аёллар;

6 ойликдан катта болалар, нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;

60 ёшдан ошган шахслар;

6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;

тиббиёт ходимлари;

“Меҳрибонлик” уйлари, қариялар, ногиронлар интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
16.7K views06:59
Ochish/sharhlash
2023-11-07 07:45:11
Теннис тўпи бутун танага қувват бахш этади

Ўйлайманки, сиз ҳаётингизда камида бир марта бўлса ҳам оёқда бутун танага таъсир қилиши мумкин бўлган маълум рефлекс нуқталари борлигини эшитгансиз.

Шундай қилиб, бу оддий машқ ёрдамида сиз оёқ тагидаги боғламлар ва пайларни бўшаштирасиз, бу эса бутун танага таскин берувчи таъсир кўрсатади.

Машқни қандай қилиш керак?
Мувозанатни сақлаш учун девор ёки стул ёнида турган ҳолда тўпни оёғингиз остига қўйинг.
Товонингизни полда ушлаб туринг. Нафас олаётганда, тана вазнингизни тўпга мулойимлик билан босинг. Нафас олаётганда босимни бўшатинг. 10 марта нафас олинг.
Сўнгра тўпни оёқ узунлиги бўйлаб, оёқ бармоғидан то товонгача ҳаракатлантиринг, оёқ тагини массаж қилинг. 60 сония давомида бажаринг ва бу машқни бошқа оёқда такрорланг.

️ Натижаси: Оёқ, умуртқа поғонасидаги оғриқлар, баъзи ҳолларда ҳатто бош оғриғи ҳам йўқолади! Танани энергия билан тўлдирилади ва қон оқими яхшиланади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
16.5K views04:45
Ochish/sharhlash