Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.83K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-11-06 19:00:06
Сочларни силлиқ, жилвакор ва майин қилувчи рецепт

Сочларни мустаҳкамлаш ва ўстириш учун ажойиб рецепт бор:

1 ош қошиқ канакунжут ёғи.
1 ош қошиқ асал.
1 дона тухум сариғи.

Ҳамма маҳсулотларни силлиқ бўлгунча аралаштиринг ва 40 дақиқа давомида соч илдизига суртиб қўйинг. Сўнгра сув ва шампунь билан ювиб ташланг.

Бу ниқобдан ҳафтада 1-2 марта фойдаланиш мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
18.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-11-06 16:11:15
Эмизиш ҳомиладорликдан сақлай оладими?

Бу нотўғри тушунча. Эмизиш контрацептив воситаси эмас.

Бундай нотўғри тушунча туфайли аёллар кўпинча аборт билан юзлашишади. Тўғри, эмизиш ҳайз цикли тиклангунга қадар ҳомиладорликдан сақлай олиши мумкин. Аммо бу ҳамма учун хам амал қилмайди.

Шунинг учун бу усулга таянмасдан, маҳаллий гинеколог тавсия этган контрацептив воситалардан фойдаланганингиз маъқул.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.3K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-11-06 13:40:52
Кофе қон босимини оширадими?

Кам миқдорда (кунига 1-2 стакан) мунтазам равишда қаҳва ичадиган одамларда қон босими билан деярли ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Аммо камдан-кам қаҳва ичганда ҳам қон босимининг ошиши кузатилса, бу қон томирлари кофеинга ўрганмаганлиги сабабли содир бўлади.

Шундай экан, агар сизда қон босими юқори бўлса, эрталаб бу ичимликдан кичик пиёлада ичишингиз мумкин. Аммо ортиқчаси мумкин эмас.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.4K views10:40
Ochish/sharhlash
2023-11-06 11:14:34
Иммунитет заифлашганини қандай билиш мумкин?

Иммунитет пасайганининг белгилари:
заифлик;
тез-тез шамоллаш;
безовталик;
чарчоқ;
самарадорликнинг пасайиши;
уйқу бузилиши.

Саломатлигингиз ва танангизнинг ҳолатини яхшилаш учун сиз иммунитетни кўтаришингиз керак.

Иммунитетни кўтарадиган маҳсулотлар: қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, саримсоқ, пиёз, кўкатлар; сут маҳсулотлари; цитрус мевалар, киви, қулупнай, шафтоли, олма; зайтун мойи; ёнғоқлар; балиқ, денгиз ўтлари; асаларичилик ҳосилалари.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.5K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-11-06 08:28:11
Шамоллашнинг пневмонияга айланаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Кўкрак қафасидаги оғриқ
Оғриқ ҳатто тинч ҳолатда ҳам мавжуд бўлади. Бундан ташқари, йўталаётганда ва чуқур нафас олишга ҳаракат қилганда кучайиб боради.
.
Нафас қисилиши
Дам олиш ва жисмоний машқлар пайтида нафас қисилиши. Нафас олишда қийинчилик ва бош айланиши. Юз ва қўл териси кўкимтир рангга эга бўлиши мумкин.

Ҳарорат
Пневмонияда ҳарорат 39-40 даражага кўтарилади ва бир неча кун давом этади. Иситма туширувчи дорилар ёрдам бермаслиги мумкин.

Йўтал
Қаттиқ йўтал тутади. Аввалига қуруқ, кейин нам бўлади. Ҳўл йўтал билан балғам чиқарилади, баъзан йиринг ва озгина қон кетади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.2K views05:28
Ochish/sharhlash
2023-11-05 17:58:19
Қандай маҳсулотлар қон томирларда тиқин пайдо бўлиш хавфини камайтиради?

Зарчава. Кунига 7 грамм ушбу зиравордан истеъмол қилиш тромбоцитлар эҳтимолини 20-25 фоизга камайтиради.

Киви. Бир ой ичида иккита киви истеъмол қилганда, тромбоз эҳтимоли 30 фоизга камаяди.

Бодом. Улар Е витаминига бой, бу ҳам томирларда тиқин ҳосил бўлиш хавфини камайтиради. Е витаминининг кунлик дозасини тўлдириш учун кунига 55 грамм бодом истеъмол қилиш кифоя.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.7K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-11-05 10:00:39
Кексаликдаги 3 ёмон одат

Сув истеъмолининг етарли эмаслиги, чунки одамларнинг чанқоқлиги ёшга қараб камаяди.

Рационда оқсил етишмаслиги, бу саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Жуда кеч овқатланиш, бу қандли диабет ва бошқа метаболик касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.0K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-11-05 08:07:19
Сариёғ кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради

Қайта ишлаш жараёнида барча зарарли моддалар ёғда эритилади ва фақат фойдали моддалар қолади. Сариёғ таркибида Б витаминлари, шунингдек, А, Е, Д, ПП мавжуд.

Унинг энг муҳим хусусияти шундаки, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва турли вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.

Бу маҳсулотни сутга қўшиб ичиш яхшидир. Ушбу ичимлик нафас йўлларини "мойлайди" ва йўтални бартараф қилишга ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.6K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-11-04 16:16:28
Бурун битганда нафас олишни осонлаштирадиган маҳсулотлар

Товуқ шўрва. Товуқ шўрва ва иссиқ сув бурун ўтказувчанлигини оширишга ёрдам беради. Товуқ шўрва иссиқ сувга қараганда яхшироқ таъсир қилади.

Ялпизли чой. У асаб рецепторларини рағбатлантиради, шу сабабли бурун орқали кўпроқ ҳаво ўтиб кетади. Ялпиз чойини ичишингиз ёки буғида нафас олишингиз мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.2K views13:16
Ochish/sharhlash
2023-11-04 11:59:58
Юрак саломатлиги учун муҳим тавсиялар

Тўғри овқатланинг.
— Ёғли, тузли ва тез тайёрланадиган таомлар юрак учун зарарли.
— Дон ва дуккаклиларни рационингизга киритинг.

Ўз вазнингизни кузатиб боринг.

— Ҳар бир ортиқча килограмм қон босимининг ошишига сабаб бўлади.

Жисмоний машқлар қилинг.
- Кўпроқ ҳаракатланинг, пиёда юринг, лифтдан фойдаланманг.
— Кучли жисмоний фаоллик ҳамма учун фойдали.

Чекишни ташлаш.
- Чекувчиларнинг юрак хуружига чалиниш эҳтимоли чекмайдиганларга қараганда икки баравар кўп.

Дам олинг ва ҳаётдан завқланинг.
— Иш ва дам олиш тартибига риоя қилинг.
— Уйқу камида 8 соатдан кам бўлмаслиги керак.
— Дунёга хотиржам боқинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
15.1K views08:59
Ochish/sharhlash