Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.49K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2023-04-02 12:40:39
Давлат кўмаги билан Умра зиёратига борган зиёратчиларнинг бир гуруҳи қайтиб келди

Сирдарё вилоятидаги эҳтиёжманд, шу билан бирга ибратли оилалар вакилларидан 100 нафарига давлат томонидан берилган йўлланма асосида Умра зиёратини амалга ошириш насиб этди.

«Президентимизнинг 17 феврал куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров кам таъминланган оилалар вакилларини Умрага юборишда давлат томонидан ёрдам берилишини таклиф қилган эди.

Давлатимиз раҳбари бу илтимосни қаноатлантириб, адолатли тақсимот қилиб берилса, ёрдам кўрсатишга тайёрликларини билдирганди. Ана шу ташаббус асосида туман ва шаҳарларидан 9-10 нафардан, жами 100 кишининг рўйхати шакллантирилди.

Бунда зиёратга борувчиларнинг маҳаллада, эл ўртасида ҳурмат-эътибор қозонгани, муқаддас сафарга боришга моддий имконияти етарли эмаслиги ва бошқа жиҳатлар эътиборга олинди»
, - дейди вилоят бош имом-хатиби Ҳабибулло Зокиров.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.1K views09:40
Ochish/sharhlash
2023-04-02 12:00:30
Гала концерт | Гулистон шаҳар маданият ва туризм бўлими томонидан ташкил этилган гала концертдан видеолавҳа
#31март

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:53:02
Янгиликлар 24 | «Саломатлик сайллари» ойлиги
#Ўзбекистон24

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.6K viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2023-04-01 16:10:11
#Об_ҳаво

2 апрел куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 2 апрел куни Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.3K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-04-01 14:59:39
#befarqemasman

Бектемир Мелиқўзиев, бокс бўйича уч карра Осиё чемпиони, Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби:

— Бугунги кунда фаолиятимни АҚШда профессионал боксда давом эттираяпман. Олдимга катта мақсадлар қўйганман ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Худо хоҳласа, профессионал боксда ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қиламан. Катта натижаларни қўлга киритишимизга давлатимиз томонидан биз — спортчиларга, ёшларга кўрсатилаётган этибор ва халқимизнинг қўллаб-қувватлови сабаб, деб биламан. Айни кунларда Ўзбекистонимизда ҳар қандай соҳада ўзгаришлар бўлаяпти ва албатта, бу ўзгаришларга #befarqemasman. Барчангизни бефарқ бўлмасликка чақираман.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.0K views11:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 20:58:36
Боёвут тумани маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

«2022-2023 йилларда маҳаллар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Боёвут тумани Беруний маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳалладаги 10 та кўча цемент-бетон қопламаси билан, 1 та шоҳ кўчанинг 200 метр қисми асфальт қоришмаси билан қопланди, маҳалла ҳудудида оқлаш, дарахтларга шакл бериш ишлари бажарилди.

Туман ҳудудларида ободонлаштириш ишлари давом этади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views17:58
Ochish/sharhlash
2023-03-31 15:53:59
Шундай муқаддас жойларда зиёрат қилиш орзу-истаги қалбимнинг туб-тубида бор эди— Жумагул Аширбекова

Давлатимиз кўмаги билан эҳтиёжманд оилалар вакиллари муборак Рамазон ойида муқаддас Умра зиёратини амалга оширмоқда.

Сирдарё тумани Илғор маҳалласида яшовчи Жумагул Аширбекова Умра зиёратидан қайтиб, ўз таассуротлари билан бўлишди.
 
Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-03-31 15:39:38
Гулистон шаҳар 11-умумтаълим мактабида "Одобли қиз-миллат кўрки" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда шаҳар ИИБ ВЕМБ инспектор психологи И. Худойназарова ўқувчи қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари ҳақида маъруза қилди.

Мактаб ММИБДЎ А. Назирқулова, хотин-қизлар қўмитаси раиси Р. Усмонова ва мактаб психологи К.Ғаниевалар қизлар шаъни ва ва одоби бўйича ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views12:39
Ochish/sharhlash
2023-03-31 14:25:23
Референдум ўтказиш тартиби қандай?

Маълумки, халқимиз муҳим сиёсий воқелик — «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича 2023 йил 30 апрел куни ўтказиладиган референдум олдида турибди. Референдум амалдаги Конституциямизнинг 127 ва 128-моддалари асосида ўтказилади.

Батафсил

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.7K views11:25
Ochish/sharhlash
2023-03-31 10:16:11
Гулистон шаҳрида «Юлдузли маданият карвони» концерт дастури бўлиб ўтади

Концерт дастури жорий йилнинг 11 апрел куни соат 18:00да «Humo» савдо мажмуасида бошланади. Барча сирдарёликларни таклиф этамиз.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.9K viewsedited  07:16
Ochish/sharhlash