Get Mystery Box with random crypto!

1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш ми | Sirdaryo | Onlayn

1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Президент фармони билан пенсия ва нафақалар, иш ҳақи оширилади.

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилмоқда.

Бунда,
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.

1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7 фоизга оширилади.

Бунда,
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм қилиб белгиланади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn